Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 июндаги 29/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1983, 2009 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2023 йил 5 ноябрдан эътиборан кучга киради.
1.
3-банддаги «Давлат стандартларининг» деган сўзлар «миллий стандартларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
123-банддаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
200-банддаги «Давлат стандартларида» деган сўзлар «миллий стандартларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.