toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2024
Ҳужжат 20.06.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сон Фармонига қўшимча киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йилда 28 июнга тўғри келишини инобатга олган ҳолда қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ҳамда аҳолига Қурбон ҳайити байрамини нишонлаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошиси «24 апрель — душанба,» сўзларидан кейин «29 июнь — пайшанба,» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 июнь,
ПФ-100-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/100/0404-сон)