Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йилда 28 июнга тўғри келишини инобатга олган ҳолда қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ҳамда аҳолига Қурбон ҳайити байрамини нишонлаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сон Фармони 1-бандининг
иккинчи хатбошиси «24 апрель — душанба,» сўзларидан кейин «29 июнь — пайшанба,» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.