Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва депутатлари фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, палатанинг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятига кўмаклашиш, парламентаризм муаммоларини тадқиқ этиш, халқаро нормалар ва стандартларни қонунларга имплементация қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 2 майдаги 3128-IV/КҚ-494-IV-сонли Қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти негизида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтини (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ташкил этишга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти негизида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ташкил этилсин.
Институт юридик шахс шаклидаги давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасаси бўлиб, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига ҳисобдордир;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Институтни Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради;
Институт директорининг ўринбосари Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
4. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ва депутатлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг қонун ижодкорлиги борасидаги фаолиятига кўмаклашиш;
парламентаризм муаммоларини тадқиқ этиш, ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ парламентаризмни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари суриш, «Парламент ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш;
хорижий парламентлар ва халқаро парламентлараро ташкилотлар фаолиятини ўрганиш натижалари асосида парламент фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш;
қонун ижодкорлигини демократлаштириш, унинг илмий асосларини такомиллаштириш ҳамда халқаро нормалар ва стандартларни қонунларга имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Қонунчилик палатасига парламент назорати шаклларини ривожлантиришга ва вакиллик функцияларини амалга оширишга кўмаклашиш, Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари, комиссиялари, Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари бажарилишини ўрганиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг тузилмаси 1-иловага
*;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти тўғрисидаги низом 2-иловага
*;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг штатлар жадвали 3-иловага
*;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ходимларининг меҳнатига Ягона таъриф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 4-иловага
* мувофиқ тасдиқлансин.
6. Институт директори, унинг ўринбосари ва ходимларига нисбатан тегишинча Қонунчилик палатаси Девонининг ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот, моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.
7. Институт Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси балансидаги Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Фурқат кўчаси, 171-уй манзили бўйича жойлашган бинога жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биносидан фойдаланиш бошқармаси ушбу бинонинг Институт жойлаштирилган қисмига ҳам белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу Қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.
9. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ