3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 16 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2023 йил 2 июнда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда телекоммуникациялар соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, ўтган даврда телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензия бериш тартиби соддалаштирилди. Лицензия берганлик учун йиғимлар ва давлат божи тўловларини ягона биллинг тизими орқали амалга ошириш тартиби белгиланди.
Бироқ ўзининг мустақил алоқа тармоғига эга бўлмаган ва уяли алоқа операторларида мавжуд бўлган алоқа тармоқлари орқали радиотелефон (уяли) алоқа хизматларини кўрсатувчи уяли алоқа виртуал операторларига (провайдерларга) лицензиялар берганлик учун давлат божи ставкаларининг алоҳида миқдорлари мавжуд эмаслиги, шунингдек телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишга доир лицензия учун белгиланган йиллик давлат божларининг миқдори юқорилиги ҳамда давлат божини тўлашнинг амалдаги тартиби мураккаблиги мазкур соҳалардаги тадбиркорлик фаолияти янада ривожлантирилишини чеклаб қўймоқда.
Мазкур Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатишга доир лицензиялар берганлик учун давлат божининг миқдори мақбуллаштирилишини, шунингдек телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдори камайтирилишини ҳамда уни йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун телекоммуникациялар соҳасидаги, хусусан, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, телекоммуникация тармоқларининг модернизация қилинишига, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«зз», «ии», «кк», «лл», «мм» кичик бандларда назарда тутилган фаолият турлари учун навбатдаги ҳар йилги давлат божини ҳар чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар келгуси чорак учун тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади».
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 1-моддасининг 4-банди, 5-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 июнь,
ЎРҚ-846-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 03/23/846/0377-сон)