«Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
а) «China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) компанияси томонидан (кейинги ўринларда — Инвестор) «Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан 2023 йил 29 апрелда инвестиция битими (кейинги ўринларда — Инвестиция битими) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 350 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
б) 2023 йил 29 апрелда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳамда 2024 йил 14 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ:
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Инвестор ушбу битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан Инвестиция лойиҳаси доирасида ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компанияси (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) фойдасига воз кечиши;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
(1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр тармоқларига улашни таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқларини Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларда қуриши ва ишга тушириши;
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 30 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
«Ўзэнергосотиш» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши ва электр энергияси учун тўловни миллий валютада амалга ошириши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Инвестор ўртасида имзоланган Инвестиция битими тасдиқлансин;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
«Ўзэнергосотиш» АЖ ва Инвестор ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари]
3. Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ уларнинг амал қилиш муддати давомида электр энергиясини сотиб олиш учун ва подстанция қуришга сарфланган харажатлар бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган ва миллий валютада тўланадиган қатъий тариф бўйича амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;
«Ўзэнергосотиш» АЖга Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари]
кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.04.00 Чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар ва тўловлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.08.00 Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
7. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ 1048,29 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур ер участкасини ҳокимлик захирасига қайтарсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.04 Ер участкасидан доимий (муддатсиз) фойдаланиш (шунингдек, 03.08.07.05 га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда унинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкаларини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.
Бунда:
а) Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан тегишли ер участкаси:
қуёш фотоэлектр станциясини қуриш Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;
хизмат қилувчи подстанция ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга ижарага берилишини таъминласин;
б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.16.00 Ердан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.11.02.00га қаранг)]
Лойиҳа компанияси томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
10. Лойиҳа компаниясининг буюртманомасига биноан:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
Ташқи ишлар вазирлиги — Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини);
Ички ишлар вазирлиги — Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция битими ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.
12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция битими ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 июнь,
ПҚ-191-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-191-сон қарорига ИЛОВА
«Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари координаталари