Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон қарори (рўйхат рақами 1815, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда) билан тасдиқланган Кредит уюшмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
35-бандида:
биринчи хатбошидаги «банкротлик» деган сўз «тўловга қобилиятсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «банкротлиги» деган сўз «тўловга қобилиятсизлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 41-банди
учинчи хатбошисидаги «(банкротлик)» деган сўз «(тўловга қобилиятсизлик)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33
6-банди
олтинчи хатбошисидаги «банкротлик» деган сўз «тўловга қобилиятсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомнинг
24-бандидаги «банкротлик» деган сўз «тўловга қобилиятсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/6-сон қарори (рўйхат рақами 3219, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3219/0160-сон) билан тасдиқланган Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги
низомда:
а) 31-банд
иккинчи хатбошисидаги «банкротликка» ва «банкротлиги» деган сўзлар тегишли равишда «тўловга қобилиятсизликка» ва «тўловга қобилиятсизлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б)
76-банддаги «Банкротлик тўғрисида»ги» деган сўзлар «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарори (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021й.,10/21/3336/1101-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси 3-бобидаги «16703 Кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар мулки» баланс ҳисобварағининг
таърифидаги «банкротлик» деган сўз «тўловга қобилиятсизлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.