1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш жараёнига рақамли технологиялар кенг жорий этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ва малакасини оширишдаги мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш ҳамда ушбу жараёнга рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этиш тартибини бекор қилиш;
юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш;
аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни электрон шаклга ўтказиш орқали қоғоз шаклидаги гувоҳнома бланкаларидан воз кечиш.
2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 июнь,
230-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 230-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«11. Ташкилот юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хатни тегишли адлия органига белгиланган муддатларда юборади.
Бунда талабгор ҳақидаги зарур ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ҳамда «Yurist-adliya» электрон тизими орқали олинади».
«13. Юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хат келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддатда кўриб чиқилади. Ташкилот томонидан аттестациядан ўтказиш учун юборилган юридик хизмат ходими малака ошириш курсларида ўқиганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат олган бўлиши шарт.
Юридик хизмат ходимининг малака оширмаганлиги аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ташкилотга тегишли билдиришнома юборилади.
14. Аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилишига асос бўлган камчилик бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда, юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хат такроран кўриб чиқиш учун юборилади.
15. Юридик хизмат ходимининг малака оширмаганлиги уни аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Аттестациядан ўтишга қўйиш бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилиши учун асос бўлмаган тақдирда, талабгор ташкилот хати келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддатда аттестациядан ўтказилиши керак».
«23. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг «Yurist-adliya» электрон тизими орқали берилган баллари натижаси бўйича қабул қилинади».
6. 24-банддаги «овоз бериш» сўзлари «балл қўйиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома реестри унинг серия рақами ва амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда «Yurist-adliya» электрон тизимида автоматик равишда юритилади».
8. V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«V. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш».