toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 9-моддасига мувофиқ маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш Савдо-саноат палатасининг асосий функцияларидан бири этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқловчи сертификатни (кейинги ўринларда — сертификат) олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни бериш тартиби;
сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
сертификатни расмийлаштириш ва беришни рад этиш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайти орқали икки ой муддатда:
маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича ариза тақдим этиш ва уларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш;
сертификатлар реестрини эълон қилиш имкониятларини яратиш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 июнь,
231-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 231-сон қарорига
ИЛОВА
Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда — Палата) томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари (кейинги ўринларда — шартнома) доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини (кейинги ўринларда — форс-мажор ҳолатлар) тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартлари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Форс-мажор ҳолатлар Палата раисининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган ҳамда ушбу Низомга 1-иловадаги электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификатни бериш орқали тасдиқланади.
Сертификат муддатсиз даврга берилади. Сертификат бир марталик хусусиятга эга бўлиб, фақат аризада кўрсатилган шартномавий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
сертификат — Палата томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ берилган ва форс-мажор ҳолатларни тасдиқловчи давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
талабгор — шартнома доирасида форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш мақсадида ҳужжатларни тақдим этувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тадбиркорлик субъекти бўлган жисмоний ва юридик шахслар (шартнома тарафи);
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари ва Солиқ кодексининг 33-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган юридик шахслар;
форс-мажор ҳолатлар — томонларнинг хоҳиш-иродаси ва фаолиятига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик, сув тошқинлари ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (оммавий норозиликлар, уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш, халқаро санкцияларнинг жорий этилиши ва бошқалар), объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (эпидемия, пандемия, карантин), техноген офатлар (ёнгинлар, портлашлар ва бошқалар), инфратузилма тармоқларидаги (транспорт, энергетика тизимларидаги), фавқулодда ва кенг миқёсдаги кутилмаган авариялар, узилишлар сабабли юзага келган шароитларда тарафларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар;
шартнома — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ўртасида тузилган шартнома.
2-боб. Сертификат олиш учун ариза бериш тартиби
4. Сертификат талабгорнинг аризасига асосан ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ Палата томонидан расмийлаштирилади ва берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Талабгор сертификат олиш бўйича Палатага Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календар бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Талабгор шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу низомга 21-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
6. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
шартнома(лар), қўшимча келишув(лар) (мавжуд бўлган тақдирда);
шартнома(лар) бўйича бажарилган мажбуриятларнинг ҳажмларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
форс-мажор ҳолат юзага келганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (материаллар).
Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ариза тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумот тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқа) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, паспортни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Сертификат берганлик учун тўлов ундирилмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида келтирилган маълумотлар ва ҳужжатлар талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаган бўлса ёки тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар форс-мажор ҳолатни тасдиқлаш учун етарли бўлмаса, Палата сертификат бериш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни беш кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Агар талабгор томонидан сўралган маълумотлар ва ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаса ёки ушбу муддатни узайтириш тўғрисида илтимоснома берилмаган бўлса, ушбу Низомнинг 12-бандига мувофиқ Палата томонидан сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Талабгорнинг илтимосига кўра тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни бериш муддати кўпи билан икки кун муддатга узайтирилиши мумкин.
3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва сертификатни бериш тартиби
9. Палата қабул қилинган ҳужжатлар бўйича қуйидагиларни ўрганади:
шартнома бўйича мажбуриятларнинг мавжудлиги ва уларни бажариш муддатлари;
шартнома тарафларининг иродаси ва фаолиятига боғлиқ бўлмаган, фавқулодда ва енгиб бўлмайдиган хусусиятга эга ҳолатлар, шунингдек, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ваколатли органлар (ташкилотлар) ҳужжатларининг мавжудлиги;
содир бўлган ҳолатлар ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатларини инобатга олган ҳолда, уларни тўлиқ ёки қисман бажара олмаслик ўртасидаги сабабли боғлиқлик;
форс-мажор ҳолатларнинг амал қилиш муддатлари;
шартнома тарафларининг форс-мажор ҳолатлар вужудга келишида алоқаси йўқлиги.
10. Аризада кўрсатилган ҳолатларнинг ҳаққонийлиги Палата томонидан мустақил равишда республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлардан тегишли маълумотларни сўраб олиш орқали аниқланади.
11. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Палатанинг сўрови келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида сўралаётган маълумотларни ёзма шаклда бепул тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Талабгорга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Палата томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида қабул қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Палата томонидан талабгорга сертификат берилган тақдирда, сертификат Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади ҳамда сертификат ва у билан боғлиқ барча ҳужжатлар Палатанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
14. Сертификат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Палата томонидан ўтказилган ўрганишларга асосан аризада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги;
аризага илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганлиги;
шартнома бўйича мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланмаган ёки содир бўлмаган форс-мажор ҳолатлар оқибатида бажарилмаганлиги;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятнинг бажариб бўлинганлиги;
шартнома бўйича мажбуриятнинг бажарилмаганлиги форс-мажор ҳолатлар давом этган муддатларга мувофиқ эмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига мувофиқ талабгорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилганлиги, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда мавжуд эмаслиги, талабгорда зарур маблағларнинг бўлмаганлиги;
форс-мажор ҳолат суд қарорига асосан тасдиқланганлиги;
ушбу Низомнинг 11-бандига мувофиқ республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг форс-мажор ҳолатлар мавжуд эмаслиги бўйича асослантирилган маълумотлари олинганлиги.
Бошқа асосларга кўра сертификат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Палата томонидан сертификат бериш рад этилган тақдирда бу ҳақида хабарнома Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
16. Сертификат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг қайта киритилган ариза кўриб чиқилмайди, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
17. Мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддатлардан кечикиб тақдим этилган ариза янгидан киритилган ҳисобланади ва Палата томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
18. Талабгор сертификат бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек, Палата мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Палата томонидан берилган сертификатлар реестри ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Палатанинг расмий веб-сайтида автоматик шаклда юритилади.
20. Зарур ҳолларда Палата томонидан тадбиркорлик субъектларига сертификат бериш, форс-мажор ҳолатларни тасдиқлаш ва сертификат олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёни бўйича маслаҳатлар берилади.
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификат намунаси

___________-сон СЕРТИФИКАТ

Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан

1. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби

2. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари юзага келганлиги

3. Шартнома тўғрисида маълумот (шартнома тузилган сана, шартнома тарафлари ва уларнинг почта манзили, шартнома муддатлари, қарама-қарши мажбуриятларнинг бажарилиши ва бошқа реквизитлар)

4. Шартнома мажбуриятларини бажаришда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларининг юзага келганлигини тасдиқлаш

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ваколатли шахси:

_____________________________________________________

(Лавозими)_____ _____(QR-код)__ _________(Ф.И.О)

Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Сертификат олиш бўйича Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Савдо-саноат палатаси

1. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

2. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, талабгорга тўлиқ тақдим этилмаган маълумот ва ҳужжатларни ўн кун ичида тақдим этиш тўғрисида сўров юборади.

Бир иш куни муддатда

3. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга тегишли маълумот ёки хулоса олиш учун сўров юборади.

Заруратга кўра

3-босқич

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар

Сўров келиб тушган тақдирда, уни ўрганиб чиқади ҳамда тегишли хулоса тайёрлаб, Савдо-саноат палатасига бепул тақдим этади.

Беш иш куни муддатда

4-босқич

Савдо-саноат палатаси

1. Форс-мажор ҳолатлар мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўн беш кун муддатда

2. Сертификат бериш рад этилган тақдирда, бу ҳақда Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали аризада кўрсатилган манзил орқали асослантирилган жавоб хати юборади.

Уч кун муддатда

5-босқич

Савдо-саноат палатаси

1. Сертификат расмийлаштирилган тақдирда, бу ҳақда Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали аризада кўрсатилган манзил орқали маълум қилади.

2. Сертификатни расмий веб-сайтида эълон қилади.

3. Берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотни сертификатлар реестрига киритади.

Бир кун муддатда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
21-ИЛОВА
Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификат олиш юзасидан
АРИЗА

I. Ариза берувчи — юридик шахс ҳақида маълумотлар

1.

Юридик шахс номи:

2.

Юридик шахс СТИР:

3.

Юридик шахс манзили:

4.

Телефон рақами:

5.

Электрон почтаси:

II. Ариза берувчи — жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) маълумотлари

1.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

2.

Телефон рақами:

3.

Якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномаси маълумотлари (рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси):

III. Товар (шартнома) ҳақида маълумотлар

1.

Сертификат бериладиган шартнома(лар)нинг реквизити ва предмети:

2.

Ариза берувчининг мазкур шартнома(лар) бўйича мажбуриятлари, уларни бажариш тартиби ва муддатлари:

3.

Ариза берувчи шартнома(лар) бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажаришга тўсқинлик қилган деб ҳисоблайдиган форс-мажор ҳолатларнинг тавсифи (улар содир бўлган жой, вақт, давр ҳамда уларнинг таъсири):

4.

Форс-мажор ҳолат амал қилиш муддатининг бошланганлиги ва тугаганлиги (агар тугаган бўлса):

5.

Форс-мажор ҳолат билан боғлиқ қўшимча маълумотлар (мавжуд бўлса):

(21-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича берилган сертификатлар
РЕЕСТРИ

Т/р

СТИР

(мавжуд бўлса)

Талабгор тўғрисида маълумот

Сертификат берилган шартнома санаси ва рақами

Сертификат серияси, тартиб рақами ва берилган санаси

Юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли / Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома реквизитлари

Почта манзили

Электрон почта манзили

(мавжуд бўлса),

телефон рақами

1.

2.

3.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/231/0342-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)