Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг
1. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 19 мартдаги 01-11/01-05-сон қарори (рўйхат рақами 3155, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3155/2975-сон) билан тасдиқланган Қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш
методикасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратураси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Методика Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳалар деб юритилади), шунингдек амалдаги қонунчилик ҳужжатларини товар ва молия бозоридаги рақобатга таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда рақобатга таъсирни баҳолаш деб юритилади) тартибини белгилайди.».
2. 1-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» деган сўзлар «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль)» деган сўзлар «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларида (рўйхат рақами 3333, 2021 йил 18 ноябрь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.