Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг
«Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1992, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сон «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 2015 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 391-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1992-2, 2018 йил 5 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2022 йил 17 майдаги 2-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1992-3, 2022 йил 3 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2022 й., 10/22/1992-3/0474-сон).