Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сон буйруғи (рўйхат рақами 1992, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-банди
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.