Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон) билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «, банк акцияларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчилар» деган сўзлар «ва акциядорлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно).
Мазкур банднинг иккинчи–бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахслар банк акцияларига билвосита ҳам эгалик қилиши мумкин эмас.».
3.
67-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган маълумот банк акциялари чет эл фонд бозорларида сотиб олинганда тақдим этилмайди.».