ўзбекистон республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
ўзбекистон республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 13 январдаги 10-8/125 ва 1-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2077, 2010 йил 4 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияси тўғрисидаги
низомга илова мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
2 ва
10-бандлардаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
3-банддаги,
11 ва 14-бандларнинг
биринчи хатбошиларидаги ҳамда
16-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.