Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 20, 39 ва 105-сон қарори (рўйхат рақами 2749, 2016 йил 6 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
а) «в» кичик банднинг
учинчи хатбошисидаги «ва Молия вазирлигининг» деган сўзлар «ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) «в» кичик банднинг
тўртинчи хатбошисидаги «ва Молия вазирлигига» деган сўзлар «ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в)
«г» кичик банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фуқаролар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қарори кучга киргандан сўнг, у 2 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, шунингдек мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларига юборилади.».
3. 4-илова
матнидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.