1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Қарори
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342-11]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 май,
11/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 май,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 10 майдаги 11/2-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 11-сон қарорига ИЛОВА
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қиладилар:».
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларга;»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«иш ҳақи тўлаш учун банклар томонидан берилган кредитларга нисбатан қўлланилмайди.»;
«Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағига давлат ижрочилари томонидан солиқ қарзи бўйича электрон инкассо топшириқномалари қўйилган тақдирда, ушбу инкассо топшириқномалари тўғрисидаги электрон хабарнома банклар томонидан шу куннинг ўзида солиқ органига юборилади.
Солиқ органи кейинги иш кунидан кечиктирмай, ушбу электрон хабарнома асосида ўз инкассо топшириқномаларини банклардан чақириб олади.»;
«Мазкур маълумотлар Банк депозиторларининг миллий ахборотлар базаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ахборот тариқасида юборилади.»;
е) 5-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «бирга шу ойнинг кейинги декадаси биринчи санасига, жорий ойнинг учинчи декадаси ва кейинчалик эса кейинги ойнинг учинчи санасигача банкка тақдим қилинади» деган сўзлар «бирга бир ойда бир марта банкка тақдим қилинади, ойнинг охирги иш куни бундан мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«6. Хўжалик юритувчи субъектнинг миллий валютадаги ҳисобварақларидаги маблағлар қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаса, хизмат кўрсатувчи банк солиқ органларининг топшириқномаси асосида мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасидаги ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағнинг ушбу талабларни қондириш учун етарли бўлган миқдоридаги қисмини кейинги иш кунидан кечиктирмай банк томонидан чет эл валютасининг сўмга нисбатан белгиланган курсда сотади.»;
з) 2-бўлимнинг номидаги «пул-ҳисоб-китоб» деган сўзлар «тўлов» деган сўз билан алмаштирилсин;