toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор матни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 май,
1263-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 19 майдаги 1263-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7-банднинг «а» ва «в» кичик бандларидаги, 15-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда «а» ва «в» кичик бандларидаги, шунингдек 41-банднинг «а» кичик бандидаги «Вазирлар Кенгаши» деган сўзлар «Жўқорғи Кенгеси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик компенсация (транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш учун) тўлаб берилади. Бунда, тўловлар:
округ сайлов комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараварида;
округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,5 бараварида;
округ сайлов комиссиясининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 бараварида;
участка сайлов комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,2 бараварида;
участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 бараварида;
участка сайлов комиссияларининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,7 бараварида амалга оширилади.
Ушбу тўловлар имзо ҳуқуқига эга сайлов комиссиялари раислари ва ҳокимликлар бош бухгалтерлари томонидан тасдиқланган мазкур Йўриқноманинг 4б-иловасида келтирилган шаклдаги рўйхат бўйича сайлов комиссиялари аъзоларига тўланади.
Компенсация тўловларини амалга ошириш сайлов кунига уч кун қолганга қадар тўлиқ таъминланади.».
3. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. МСК томонидан етказилган ва сайлов жараёнларида фойдаланиш учун тақдим қилинган товар-моддий қимматликлар қуйидаги тартибда сақланади:
а) МСК томонидан етказилган товар-моддий қимматликлар тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги балансига қабул қилиш-топшириш далолатномалари бўйича ҳақ тўламаслик шарти билан қабул қилинади;
б) туман ёки шаҳар ҳокимлиги қабул қилинган товар-моддий қимматликларга инвентарь рақам беради ва уларнинг сақланиши учун моддий жавобгар шахсни белгилайди;
в) моддий жавобгар шахс мазкур Йўриқоманинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги тақсимот бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида товар-моддий қимматликларни тегишли ҳудудда тузилган участка сайлов комиссияси раисига топширади;
г) сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг участка сайлов комиссиясининг раиси туман ёки шаҳарда товар-моддий қимматликлар учун моддий жавобгар шахсга мазкур Йўриқноманинг 5а-иловасида келтирилган шаклдаги тақсимот бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида товар-моддий қимматликларни топширади;
д) қабул қилинган товар-моддий қимматликлар ва моддий жавобгар шахслар рўйхатлари туман ва шаҳарлар кесимида жамланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган шаклда сайлов натижалари эълон қилингандан кейин ўттиз кундан кечикмасдан МСКга тақдим қилинади;
е) туман ва шаҳар ҳокимликлари жиҳозларни (сайлов қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, давлат байроғи, давлат герби, ички ва ташқи флагштоклар) бир жойда жамлаган ҳолда яроқли ҳолатда сақлаш учун омборхоналар билан таъминлашга масъулдирлар;
з) олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги сайлов участкаларида фойдаланилган жиҳозлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда (омборхоналарда) жамлаган ҳолда моддий жавобгар шахснинг назорати остида яроқли ҳолатда сақланиши мумкин.».
4. 3-илова матнидаги «Вазирлар Кенгаши» деган сўзлар «Жўқорғи Кенгеси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил «____» __________________

____________________ (ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) _________________ (туман ва шаҳар) хокимлигининг балансида мавжуд бўлган қуйидаги жиҳозлар ва бошқа товар-моддий қимматликлари ҳокимликнинг моддий жавобгар шахси _________________________ (Ф.И.О.) томонидан _________________________________________________ (сайлов тури кўрсатилади) сайловида фойдаланиш учун ________ -участка сайлов комиссияси раиси _________________________ (Ф.И.О.) нинг моддий жавобгарлигига топширади:

Т/р

Товар-моддий бойликлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Ишлаб чиқарилган йили

Изоҳлар

1.‎

Ўзбекистон Давлат байроғи (ички)

дона

2.‎

Ўзбекистон Давлат байроғи (ташқи)

дона

3.‎

Ўзбекистон Давлат герби

дона

4.‎

Овоз бериш қутиси (катта)

дона

5.‎

Овоз бериш қутиси (кичик)

дона

6.‎

Овоз бериш қутиси (кўчма)

дона

7.‎

Яширин овоз бериш кабинаси ‎(2-хоналик)

дона

8.‎

Яширин овоз бериш кабинаси ‎(3-хоналик)

дона

9.‎

Яширин овоз бериш кабинаси ‎(4-хоналик))

дона

10.‎

Флагшток (ички)

дона

11‎

Флагшток (ташқи)

дона

12.‎

Кўчма кабинаси

дона

13.‎

Муҳр (думалоқ резинали)

дона

Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тўлдириладиган далолатномага Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамда Қорақалпоғистон Давлат герби киритилади.

Топширувчи томон:

‎туман ёки шаҳар хокимлигининг ‎ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари: _________________ _________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

туман ёки шаҳар хокимлигининг ‎моддийжавобгар шахси: _________________ _________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Қабул қилувчи томон:

_______ -участка сайлов комиссияси раиси: _________________ _________________

(имзо)

(Ф.И.О.)».

6. Қуйидаги мазмундаги 5а-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5а-ИЛОВА

ДАЛОЛАТНОМА

20__ йил «____» __________________

____________________ (ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) _________________ (туман ва шаҳар) ________ -участка сайлов комиссияси раиси _________________________ (Ф.И.О.) _________________________________________________ (сайлов тури кўрсатилади) сайловида фойдаланиш учун қабул қилган жиҳозлар ва бошқа товар-моддий қимматликларни ҳокимликнинг моддий жавобгар шахси _________________________ (Ф.И.О.)га қайта топширади:

Т/р

Товар-моддий бойликлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Ишлаб чиқарилган йили

Изоҳлар

1.‎

Ўзбекистон Давлат байроғи (ички)

дона

2.‎

Ўзбекистон Давлат байроғи (ташқи)

дона

3.‎

Ўзбекистон Давлат герби

дона

4.‎

Овоз бериш қутиси (катта)

дона

5.‎

Овоз бериш қутиси (кичик)

дона

6.‎

Овоз бериш қутиси (кўчма)

дона

7.‎

Яширин овоз бериш кабинаси ‎(2-хоналик)

дона

8.‎

Яширин овоз бериш кабинаси ‎(3-хоналик)

дона

9.‎

Яширин овоз бериш кабинаси ‎(4-хоналик))

дона

10.‎

Флагшток (ички)

дона

11‎

Флагшток (ташқи)

дона

12.‎

Кўчма кабинаси

дона

13.‎

Муҳр (думалоқ резинали)

дона

Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тўлдириладиган далолатномага Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамда Қорақалпоғистон Давлат герби киритилади.

Топширувчи томон:

_______ -участка сайлов ‎‎комиссияси раиси:‎‎ _________________ _________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Қабул қилувчи томон:

‎туман ёки шаҳар хокимлигининг ‎ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари: _________________ _________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

туман ёки шаҳар хокимлигининг ‎моддий жавобгар шахси: _________________ _________________

(имзо)

(Ф.И.О.)».