toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш доирасида масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш тизими яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-158-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ташкил этилиши муносабати билан Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш фаолиятини тугатиб, ваколатларини янги тузилган Кенгашга ўтказиш;
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига тегишли ўзгартиришларни киритиш.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 16 май,
ПФ-72-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПФ-72-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-144-сон Фармонида:
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси

Бош вазир маслаҳатчиси

Бош вазир

Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар

Бош вазир ўринбосари

Бош вазир котибияти

Вазирлар

Котибият

5

Котибият раҳбари

 

Бош вазир ўринбосари

Котибият раҳбарининг биринчи ўринбосари

Котибият раҳбари ўринбосари

Котибият раҳбари ўринбосари

Котибият

5

Бош вазир қабулхонаси

7

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили

2

Назорат ва ижро интизоми бўлими

7

Бош вазир ўринбосари

Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати

7

Кадрлар бўлими

3

Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти

30

Котибият

5

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

2

Бош вазир матбуот хизмати

2

Бош вазир ўринбосари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

6

Бош вазир протокол хизмати

2

Котибият

5

Биринчи бўлим

3

 

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш бўлими

7

Умумий бўлим

6

Хўжалик фаолияти бошқармаси

6

Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими

5

Давлат тилини ривожлантириш департаменти

5

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 130 нафар».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги «Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3190-сон қарорида:
а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Кенгаш (А. Арипов)» сўзи «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4794-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаси юклансин»;
б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2023 й., 06/23/72/0283-сон)