toggle_night_mode
Ҳужжат 12.08.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Республика электротехника саноатида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, ушбу жараённи жорий этган электротехника корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш ҳамда шу орқали мис хомашёсидан янги турдаги юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
электротехника тармоғи корхоналарини юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини татбиқ қилишга қизиқтириш ва жорий этиш;
тармоқ корхоналарининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаш ва таҳлил қилиб бориш;
юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналарини рағбатлантириш;
юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотлари экспорти ҳажмлари ва географиясини ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси икки ой муддатда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уни янгилаб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 май,
194-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 майдаги 194-сон қарорига
1-ИЛОВА
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёни — тармоқ корхоналари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ баҳолаш мезонларига асосан 60 баллдан юқори баллга тўғри келувчи ишлаб чиқариш жараёнлари;
рўйхат — юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхати;
тармоқ корхонаси — электротехника маҳсулотлари ва уларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи электротехника саноати корхонаси.
3. Рўйхатни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
тармоқ корхоналарини юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий қилишга қизиқтириш ва жалб қилиш;
тармоқ корхоналарининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаш ва таҳлил қилиб бориш;
тармоқ корхоналари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш;
юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш имкониятидан фойдаланиш имтиёзини қўллаш.
4. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган корхоналар рўйхати ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ юритилади.
6. Рўйхат давлат тилида шакллантирилади ва юритилади.
Рўйхат рус ва инглиз, шунингдек, бошқа тиллардаги нусхаларига эга бўлиши мумкин.
2-боб. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган корхоналар рўйхатини шакллантириш шартлари ва рад этиш асослари
7. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхати тармоқ корхоналарининг аризасига мувофиқ шакллантирилади.
Тармоқ корхонаси электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда «Рўйхат» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Рўйхат» АТ) орқали ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига (кейинги ўринларда — Ишчи орган) рўйхатга киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
8. Аризага ушбу Низомга 1-иловада келтирилган маълумотлар ва ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилиниши лозим.
9. Рўйхатга киритиш учун тармоқ корхонаси қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
ариза берувчи тармоқ корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарори билан белгиланган иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи кодининг бошланғич рақамлари 24, 26 ва 27 гуруҳларга мос келиши;
мазкур Низомга 1-иловада белгиланган мезонлар талабларига жавоб бериши.
10. Тармоқ корхонаси тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
11. Рўйхатга киритишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тармоқ корхонаси ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган талабларга мос келмаса;
ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса;
тармоқ корхонаси томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилган бўлса.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича рўйхатга киритиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган корхоналар рўйхатига киритиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
12. Ишчи орган ариза тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тармоқ корхонаси томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандлари талаблари асосида кўриб чиқади.
Ўрганишлар натижасида тармоқ корхонаси барча талабларга жавоб берган тақдирда, Ишчи орган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига (кейинги ўринларда — Ваколатли орган) сўровнома юборади.
Тақдим этилган ҳужжатлар тўпламида камчиликлар аниқланганда ҳамда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган мезонларга асосан 60 баллдан кам баҳоланган тақдирда, уларни бартараф этиш ва Ишчи органга қайта тақдим этиш тўғрисида тармоқ корхонасининг «Рўйхат» АТдаги шахсий кабинетига хабарнома юборилади.
13. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Ишчи орган тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиб, натижаси бўйича:
тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатига киритишни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади ва уни Ишчи органга ҳамда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга тақдим этади;
рад этиш тўғрисидаги қарор ва унинг сабаблари кўрсатилган маълумотларни Ишчи органга тақдим этади.
Ваколатли орган Ишчи орган билан биргаликда аризани кўриб чиқиш муддати давомида ҳужжатларни текшириши, заруратга кўра бошқа давлат ташкилоти мутахассисларини жалб этиши, зарур бўлган маълумотларни мустақил равишда олиши ҳамда Ваколатли орган билан биргаликда ариза билан мурожаат қилган тармоқ корхонасини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ваколатига эга.
14. Ишчи орган тармоқ корхонаси рўйхатга киритилганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида Ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорни ва маълумотларни тармоқ корхонасининг «Рўйхат» АТдаги шахсий кабинетига юборади.
15. Рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тармоқ корхонаси умумий асосларда такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
16. Тармоқ корхонаси юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатига киритилгандан сўнг ушбу Низомга 1-иловада келтирилган маълумотларни «Рўйхат» АТ орқали ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар электрон тартибда Ишчи органга тақдим этиб боради.
4-боб. Тармоқ корхонасини рўйхатдан чиқариш тартиби
17. Қуйидаги ҳолларда тармоқ корхонаси рўйхатдан чиқарилади:
тармоқ корхонасининг аризасига асосан;
муайян сабабларга кўра тармоқ корхонаси тугатилганда;
тармоқ корхонаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган мезонларга асосан 60 баллдан юқори баллга жавоб бермаган ҳолатларда.
18. Тармоқ корхонаси юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилганда, бу ҳақда электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда «Рўйхат» АТ орқали Ишчи органга ариза билан мурожаат қилади.
19. Давлат органларидан олинган маълумотлар ҳамда рўйхатга киритилган тармоқ корхонаси томонидан доимий тақдим этилиши белгиланган маълумотлар асосида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган мезонларга асосан ҳисобланганда 60 баллдан паст баҳоланса, Ишчи орган уч иш куни ичида тармоқ корхонасига огоҳлантириш юборади ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун икки ҳафта муддат беради.
Белгиланган муддат ичида камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, Ишчи орган тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқариш тўғрисида Ваколатли органга сўровнома юборади.
20. Ваколатли орган сўровномани ўрганиб чиқади ва тармоқ корхонаси юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқарилиши тўғрисидаги тасдиқланган қарорнинг электрон нусхасини Ишчи орган ва тармоқ корхонасининг «Рўйхат» АТдаги шахсий кабинетига юборади.
5-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби
21. Рўйхатга киритишни рад этиш ёки рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тармоқ корхонаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида Ваколатли органга электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
22. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мақсадида Ваколатли орган буйруғи асосида учта аъзодан иборат Апелляция комиссияси ташкил этилади.
23. Апелляция шикояти қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомга асосан тармоқ корхонаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўн кун ичида кўриб чиқилади.
24. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаларига кўра:
тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талаблари асосида тўғри қабул қилинган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этади;
тармоқ корхонасини юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талабларига зид равишда қабул қилинганлиги аниқланган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантириш ва тармоқ корхонасини рўйхатга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
25. Апелляция қарори ҳақида тармоқ корхонаси у қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида хабардор қилинади.
26. Апелляция қароридан норози бўлган тармоқ корхонаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
6-боб. Якунловчи қоидалар
27. Рўйхатга киритилган тармоқ корхоналарига нисбатан мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш имтиёзининг қўлланилишини назорат қилиш Ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Салмоқ ўлчови

Тавсия этилган ёки минимал меъёр

Ҳақиқий қиймат

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари

1

Умумий ишлаб чиқаришда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши

10

10

1.1.

0 дан 10 фоизгача

0

0 дан 10 фоизгача

0

1.2.

11 дан 15 фоизгача

5

11 дан 15 фоизгача

5

1.3.

16 фоиз ва ундан юқори

10

16

10

2

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси

(пул ҳажмига нисбатан фоизда)

5

5

2.1.

0 дан 65 фоизгача

0

0 дан 65 фоизгача

2.2.

66 фоиз ва ундан юқори

5

66 ≥

5

3

Экспорт мақсадли кўрсаткичининг бажарилиши

(пул ҳажмига нисбатан фоизда)

5

5

3.1.

0 дан 99 фоизгача

0

0 дан 99 фоизгача

3.2.

100 фоиз ва ундан юқори

5

100 ≥

5

4

Маҳсулотлар экспортининг умумий ҳажмида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар улуши:

10

10

4.1.

0 дан 10 фоизгача

0

0 дан 10 фоизгача

0

4.2.

11 дан 15 фоизгача

5

11 дан 15 фоизгача

5

4.3.

16 фоиз ва ундан юқори

10

16

10

5

Маҳсулотлар экспортининг умумий ҳажмида Европа давлатларига амалга оширилган экспорт улуши 10 фоиз ва ёки ундан юқорилиги

10

10

6

Биржа савдоларида сотиб олинган мис катодларини қайта ишлаш учун мўлжалланган ўз мис эритиш печининг мавжудлиги

5

5

5

Ускуна паспорти илова қилинганда қиймат қўшилади.

5

5

5

* — Корхонанинг асосий фаолият туридан келиб чиқиб танланади

6.1.

* Сим-ўтказгич маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун:

10

10

10

йирик тортиш дастгоҳлари

(оборудования грубого волочения);

1

1

1

ўрта тортиш дастгоҳлари

(оборудования среднего волочения);

1

1

1

майда тортиш дастгоҳлари

(оборудования тонкого волочения);

3

3

3

ўтказувчи симларни букиш учун ускуналар

(оборудования скрутки ТПЖ (токопроводящих жил))

3

3

3

экструзияловчи ускуналар (кабель ва сим маҳсулотларини изоляциялаш ва қобиқлаш учун)

(экструзионное оборудование (для наложения изоляции и оболочки))

2

2

2

6.2.

Мис трубкалари ва найчалари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун:

10

10

10

тортиш дастгоҳлари

(оборудования волочения)

1

1

1

шакл бериш, прокатлаш ускуналари

(оборудования для прокатки)

1

1

1

юпқа деворли мис найчалар ишлаб чиқариш учун ўта юпка тортиш дастгоҳи

(сверхтонкие волочения для тонкостенных трубок)

3

3

3

пресслаш ускуналари

(оборудования для прессования)

3

3

3

туннел шаклидаги печкалар

(туннельная печь)

2

2

2

6.3.

Мис шиналар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун:

10

10

10

пресслаш ускуналари

(оборудования для прессования)

1

1

1

шакл бериш, прокатлаш ускуналари

(оборудования для прокатки)

1

1

1

қалайлаш дастгоҳлари

(оборудования для лужения)

8

8

8

7

Ишлаб чиқариш жараёни рақамлаштирилганлиги (ERP, MES, PLM ва бошқалар)

10

10

10

8

Синов базасининг мавжудлиги (Техник жиҳатдан тартибга солиш органларида ёки халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтган, аттестация қилинган ёки сертификатланган)

10

10

10

9

Халқаро сертификатнинг мавжудлиги: VDE, CE, ROНS, KEMA ва BASEC

10

10

10

10

Рентабеллик

3

>0,05

3

11

Асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси

2

0,1

2

12

Инвестиция дастурларини амалга ошириш

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган инвестициялар дастури доирасида баҳоланади)

10

10

10

12.1.

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этмайди

0

0

0

12.2.

лойиҳанинг қиймати 5 млн доллардан кам

5

5

5

12.3.

лойиҳа қиймати 5 млн доллар ортиқ

10

10

10

Жами:

100,0

-

100,0

Изоҳ. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тармоқ корхонаси

Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда «Рўйхат» АТ орқали юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарини рўйхатга киритиш тўғрисида Ишчи органга ариза билан мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар

2-босқич

Ишчи орган

(«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси)

Ишчи орган ариза тушган кундан бошлаб ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади.

Ўрганишлар натижасида тармоқ корхонаси барча талабларга жавоб берганда, Ваколатли органга ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади.

Тақдим этилган ҳужжатлар тўпламида камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш ва Ишчи органга қайта тақдим этиш тўғрисида тармоқ корхонасининг «Рўйхат» АТдаги шахсий кабинетига хабарнома юборади.

Ўн беш иш куни ичида

3-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги)

Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, натижаси бўйича тармоқ корхонаси рўйхатга:

киритилишини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни Ишчи органга ҳамда «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга тақдим этади.

киритилишини рад этиш тўғрисидаги қарорни ва унинг сабаблари кўрсатилган маълумотларни Ишчи органга тақдим этади.

Беш иш куни ичида

4-босқич

Ишчи орган

(«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси)

Ишчи орган тармоқ корхонаси рўйхатга киритилганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида Ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорни ва маълумотларни тармоқ корхонасининг «Рўйхат» АТдаги шахсий кабинетига юборади.

Бир кун ичида

5-босқич

Тармоқ корхонаси

Рўйхатга киритилгандан сўнг мазкур Низомга 1-иловада келтирилган маълумотларни «Рўйхат» АТ орқали белгиланган муддатларда Ишчи органга тақдим этиб боради.

Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар

Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Корхонанинг номи

Корхонанинг асосий фаолият тури

(ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича)

Корхона жойлашган жой

(почта манзили)

СТИР

Баҳо

(балл)

Боғланиш учун телефон рақамлари

1.

2.

3.

...

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 майдаги 194-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси Бошқарув кенгашининг
ТАРКИБИ

1.

Юнусов Мирзиёд Мирахмадович

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси, Кенгаш раиси

2.

Султанов Дилшод Шуҳратович

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Рустамов Олимхон Бакиевич

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари

4.

Мустафаев Хуршед Бахтиёрович

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Базавий тармоқ ва соҳалар корхоналари иқтисодиёти, молияси ва тариф сиёсати департаменти директори

5.

Раҳмонов Асрор Рузиевич

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Молия бошқармасининг бошлиғи, Кенгаш котиби

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади».
а) қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121.Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ташкилот (электротехника саноати корхонаси) Жамғармадан маблағ олиш учун мазкур Низомнинг 12-бандига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:
а) ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик банди бўйича:
ташкилот билан тузилган шартнома ҳамда ҳисоб фактураси;
сертификат нусхаси;
тўловни тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси), тўлов ўтганлигини тасдиқловчи «Swift» ҳужжат;
б) мазкур Низомнинг 4-банди «в» кичик банди бўйича:
лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик бирлашмаси бошқарув органининг розилиги;
лойиҳанинг бизнес режаси;
зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;
пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;
лойиҳа тақдимоти;
лойиҳа доирасида олинадиган ҳар бир хомашё ва ускуналар учун камида учтадан етказиб берувчиларнинг тижорат таклифлари;
в) ушбу Низомнинг 4-банди «г» кичик банди бўйича:
лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик жамияти бошқарув органининг розилиги;
лойиҳанинг бизнес режаси;
зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;
пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;
тегишли ташкилотлардан таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;
бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимлари бўйича тўлиқ маълумот (ўлчамлари, ҳолати, фотосуратлари ва бошқалар);
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари;
лойиҳанинг Ваколатли орган томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосаси;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси;
қурилиш ташкилоти тўғрисида маълумот;
қурилишга кетадиган материаллар номенклатураси ва нархларининг бир неча ташкилотлар билан солиштирмаси;
ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 15 фоизи ўз маблағи ҳисобидан шаклланганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк маълумотномаси;
суғурта полиси (бериладиган пул маблағи миқдоридан кам бўлмаган ҳолда);
ер майдони бўйича ҳужжатлар (ер ажратиш тўғрисида қарор, объект геолокацияси, фотосуратлари ва бошқа тегишли маълумотлар);
электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркнинг лойиҳаси;
тегишли ташкилотлардан қурилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;
г) мазкур Низомнинг 4-банди «д» кичик банди бўйича:
тендер савдолари бўйича тўлиқ маълумот (ким томонидан эълон қилинган, тендер савдолари ўтиш вақти, шартлари ва бошқа тегишли маълумотлар);
ташкилотнинг охирги 3 йил давомида тендер савдоларида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома;
ташкилотда синов лабораторияси мавжудлиги;
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
д) ушбу Низомнинг 4-банди «е» ва «з» кичик бандлари бўйича:
шартнома, тўлов топшириқномаси, ҳисоб-фактура, амалга оширилган ишлар далолатномаси, тижорий таклифлар ва фотоҳисобот;
Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;
е) мазкур Низомнинг 4-банди «ж» кичик банди бўйича:
лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг тижорат таклифлари;
лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тажрибаси юзасидан маълумотнома;
танлов ҳужжатлари (танланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);
шартнома, ишлар бажарилганлиги ҳақидаги далолатнома, тўлов топшириқномалари;
Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;
ж) ушбу Низомнинг 4-банди «и» кичик банди бўйича:
хорижий мутахассисни жалб қилиш бўйича уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши баёни;
ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ ва меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома;
Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар»;
б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари дастлаб эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низом талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги тўғрисидаги хулоса билан Кенгаш муҳокамасига киритилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2023 й., 09/23/194/0271-сон; 18.10.2024 й., 09/24/682/0830-сон)