1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Республика электротехника саноатида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, ушбу жараённи жорий этган электротехника корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш ҳамда шу орқали мис хомашёсидан янги турдаги юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 19 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2024 й., 09/24/682/0830-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси икки ой муддатда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уни янгилаб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 19 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2024 й., 09/24/682/0830-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 майдаги 194-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси Бошқарув кенгашининг
ТАРКИБИ
1.
Юнусов Мирзиёд Мирахмадович
—
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси, Кенгаш раиси
2.
Султанов Дилшод Шуҳратович
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари
3.
Рустамов Олимхон Бакиевич
—
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари
4.
Мустафаев Хуршед Бахтиёрович
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Базавий тармоқ ва соҳалар корхоналари иқтисодиёти, молияси ва тариф сиёсати департаменти директори
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади».
а) қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121.Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ташкилот (электротехника саноати корхонаси) Жамғармадан маблағ олиш учун мазкур Низомнинг 12-бандига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:
а) ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик банди бўйича:
ташкилот билан тузилган шартнома ҳамда ҳисоб фактураси;
б) мазкур Низомнинг 4-банди «в» кичик банди бўйича:
лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик бирлашмаси бошқарув органининг розилиги;
лойиҳанинг бизнес режаси;
зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;
пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;
лойиҳа тақдимоти;
лойиҳа доирасида олинадиган ҳар бир хомашё ва ускуналар учун камида учтадан етказиб берувчиларнинг тижорат таклифлари;
в) ушбу Низомнинг 4-банди «г» кичик банди бўйича:
лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик жамияти бошқарув органининг розилиги;
лойиҳанинг бизнес режаси;
зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;
пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;
тегишли ташкилотлардан таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;
бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимлари бўйича тўлиқ маълумот (ўлчамлари, ҳолати, фотосуратлари ва бошқалар);
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари;
лойиҳанинг Ваколатли орган томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосаси;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси;
қурилиш ташкилоти тўғрисида маълумот;
қурилишга кетадиган материаллар номенклатураси ва нархларининг бир неча ташкилотлар билан солиштирмаси;
ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 15 фоизи ўз маблағи ҳисобидан шаклланганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк маълумотномаси;
«14. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари дастлаб эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низом талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги тўғрисидаги хулоса билан Кенгаш муҳокамасига киритилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2023 й., 09/23/194/0271-сон; 18.10.2024 й., 09/24/682/0830-сон)