ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/3003/1140-сон)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.».
б)
50-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, банклар ўртасида Марказий банкнинг «Нақд пулларнинг электрон майдони» дастурий мажмуаси орқали нақд пулларни етказиб бериш бўйича келишув амалга оширилган ҳолларда нақд пулларни ташиш учун Бош бошқармалар томонидан фармойиш чиқарилиши талаб этилмайди.».