Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 25 июндаги 18/2-сон «Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 366-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
«Мазкур техник талаблар банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган талабларни белгилайди.».
б) қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин:
«451. Банк бўлинмаларининг (филиал, банк хизматлари офиси, банк хизматлари маркази) нақд пуллари ва қимматликларини инкассация хизмати томонидан сақлаш учун қабул қилишда, инкассация хизматининг пул омбори мазкур Техник талабларда кўрсатилган банкларнинг пул омборига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.».