Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2023 йилда 21 апрелга тўғри келишини инобатга олган ҳолда аҳолининг ушбу байрамни муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сон
Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1.
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь — душанба, 24 апрель — душанба, 30 июнь — жума;
олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь — сешанба, 20 март — душанба, 22 март — чоршанба, 22 апрель — шанба, 1 июль — шанба, 2 сентябрь — шанба, 30 декабрь — шанба».
3. 4-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.