а) «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга ошириш учун Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши 2022 йил 24 июнда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 143,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари ажратилишини маъқуллагани;
б) Лойиҳа:
138,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга «Жамоат биноларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда тоза энергия учун инвестиция киритиш» компоненти;
5,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга «Лойиҳа доирасида техник кўмак бериш, персоналлар салоҳиятини ошириш ҳамда унинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш» компонентидан иборат эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
Лойиҳа 2023 — 2028 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга оширилади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан дастлабки босқичларда ушбу соҳада тажрибага эга бўлган халқаро консультантлар жалб қилинади ҳамда юридик шахс сифатида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
Лойиҳани амалга ошириш жараёнига умумий ҳолда назорат қилиш ва мувофиқлаштиришга масъул Лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ва харидларни амалга ошириш учун Идоралараро харид комиссияси тузилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Лойиҳани амалга ошириш доирасида қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
3. Қуйидагилар:
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарз маблағларидан фойдаланиш, уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш бўйича прогноз графиги 2-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия таркиби 4-иловага мувофиқ;
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
4. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга Ўзбекистон Республикаси номидан Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий битимни имзолаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирига Лойиҳани амалга оширувчи ташкилот битимини имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров икки ой муддатда Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиявий битим имзоланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
Бунда, қарз маблағларини қайтариш манбалари сифатида қуйидагилар белгилансин:
модернизация қилинган объектларда коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми;
иқтисод қилинган маблағларнинг етмаган қисми бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
Лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичларида (модернизация қилинадиган объектларда коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг иқтисод қилинган қисми шакллангунга қадар) қарз маблағларининг ўзлаштирилган қисми бўйича фоиз тўловлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
модернизация қилинадиган объектларда коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмини доимий тарзда Лойиҳани қайта молиялаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиб берилади.
Бунда, коммунал хизматларни тўлаш бўйича харажатлар учун маблағларнинг иқтисод қилинган қисми объектларга ўрнатилган норматив миқдорларга нисбатан ҳисоблансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Лойиҳанинг амалга оширилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шу жумладан харид қилинадиган техника, қурилмалар ва бошқа асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун махсус жойлар (хоналар) тайёрланишини таъминласин.
Бунда, Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда миллий қонунчилик талабларига мувофиқ Лойиҳа доирасида зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши юзасидан жавобгарлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг биринчи раҳбарларига юклатилсин.
(7-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишга жавобгар этиб;
жалб этилаётган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, харидларни амалга ошириш, реконструкция ишларини назорат қилиш ва ҳисоботларни юритиш учун масъул ижро этувчи орган этиб;
(7-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги модернизация (реконструкция) қилиниши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектлари рўйхати шакллантирилиши ҳамда Лойиҳанинг мазкур рўйхатга киритилган объектларда муваффақиятли амалга оширилишига, уларнинг ҳудудий бошқармалари ва маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари эса — модернизация (реконструкция) қилинган объектларни қабул қилиб олишга масъул этиб белгилансин.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
9. Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Халқаро тараққиёт уюшмаси билан имзоланадиган молиявий битим юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бинолар энергия аудитидан ўтказилишининг мувофиқлаштирилиши;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
Лойиҳа доирасида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назорати олиб борилишини таъминласин.
Бунда, Лойиҳа доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва бажариш бўйича фаолиятни йўлга қўйишдан олдин, белгиланган тартибда давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан сўнг қурилишга рухсат берилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом.
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 март,
ПҚ-106-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-106-сон қарорига 1-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг
1-компонент: Жамоат биноларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда тоза энергия учун инвестиция киритиш
138 000
138 000
—
қурилиш молларини (иссиқлик изоляция материаллари, қувурлар, эшик ва ойна ромлари, қурилиш материаллари) ва ускуналарни (қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иситиш тизими, иситиш қозонлари ва ҳ.к.) сотиб олиш;
қурилиш-монтаж ишлари;
энергия аудит хизматлари.
138 000
138 000
—
2.
2-компонент: Лойиҳа доирасида техник кўмак бериш, персоналлар салоҳиятини ошириш ҳамда унинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш
5 000
5 000
—
консультантларни жалб қилиш учун харажатлар;
аудит ўтказиш учун харажатлар;
Лойиҳа доирасида тадбирларни амалга ошириш;
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини яратиш;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг моддий-техника базасини яратиш;
Лойиҳа доирасидаги зарур ускуналар (энергия аудити учун керакли ускуналар)ни харид қилиш;
мутахассисларни ўқитиш ва тренинглар ўтказиш;
Лойиҳа доирасидаги операцион харажатлар.
5 000
5 000
—
IV.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўловлари бўйича қўшган ҳиссаси **
21 450
—
21 450
V.
Молиявий харажатлар
11 161
—
11 161
VI.
Лойиҳани амалга ошириш даври
2023 —2028 йиллар
VII.
Қарз маблағларини қайтариш муддати
30 йил
шу жумладан, асосий қарзнинг имтиёзли даври
5 йил
* Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, товарларни етказиб бериш юзасидан тендерлар ва хизматларни бажариш натижалари бўйича аниқланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Лойиҳа доирасида ажратилиб, иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Жаҳон банки билан келишилган ҳолда қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади.
** Лойиҳа доирасидаги солиқлар ва молиявий ушланмалар лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг лойиҳадаги ўз улуши сифатида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши назарда тутилган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-106-сон қарорига 2-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзлардан фойдаланиш, уларни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга ошириш бўйича
ПРОГНОЗ ГРАФИГИ
Кредит муддати — 30 йил
Имтиёзли давр — 5 йил
Хизмат кўрсатиш учун комиссия — 0,75% + созлаш ставкаси (0,56%)
Лойиҳани амалга ошириш мобайнида йиллик белгиланган ўзлаштириш прогнозларининг бажарилиши, Лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, Лойиҳанинг бюджет параметрлари ҳамда кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш.
Лойиҳани амалга ошириш даврида
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Соғликни сақлаш вазирлиги
(А.Худаяров)
10.
Жалб қилинган қарз маблағларини Халқаро тараққиёт уюшмасига ўз вақтида қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.
доимий
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Ш. Кудбиев)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-129-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-106-сон қарорига 4-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия
ТАРКИБИ
1
И.И. Норқулов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси;
2
Н.Қ. Холмуродов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари;
3
Ф.М. Ташпулатов
—
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари;
4
Т.К. Комилов
—
мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари;
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-106-сон қарорига 5-ИЛОВА
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) мақоми, асосий вазифаларини, Комиссия аъзоларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солади.
2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон бинолари учун тоза энергия» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга оширишда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ҳамда маълумот алмашинувини мувофиқлаштириш;
Лойиҳа доирасида модернизация (реконструкция) қилинадиган объектлар рўйхатининг ўз вақтида ва сифатли шакллантирилишини таъминлаш;
шакллантирилган рўйхат бўйича объектларни қўшиш ва чиқариб ташлаш масалаларини ҳал қилиш;
Лойиҳани амалга ошириш жараёни, шу жумладан қурилиш ишлари ва консультантлар фаолиятини доимий назорат қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш;
Лойиҳа доирасида маблағларнинг мақсадли сарфланиши, шунингдек, амалга оширилаётган ишлар ва ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида белгиланган тартибда тузиладиган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботларини доимий равишда эшитиб бориш;
Лойиҳа доирасида маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, асоссиз амалга оширилган харажатлар ва етказилган зарарни қоплаш ҳамда суиистеъмол қилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш.
2-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари
3. Комиссия ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур бўлган қарорлар қабул қилиш;
Лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш;
Лойиҳа доирасида бажарилган ишлар бўйича ахборот ва материалларни талаб қилиб олиш;
Лойиҳа доирасида бажарилаётган ишлар бўйича аффилланган шахслар билан тузилаётган шартномаларни кўриб чиқиш;
Лойиҳанинг самарали амалга оширилишини таъминлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар бериш.
Комиссия қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4. Комиссия ҳуқуқлари ижро этиш учун учинчи шахсларга, шу жумладан Комиссиянинг бошқа аъзоларига ўтказилиши мумкин эмас, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
5. Комиссия Лойиҳанинг самарали ва мақсадли бошқарилишини, шу жумладан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ваколатлари ҳамда жавобгарлиги тақсимланишини, манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайдиган бошқарувнинг ташкилий тузилмасини белгилайди ҳамда унинг жорий этилиши устидан назоратни амалга оширади.
3-боб. Комиссия таркиби
6. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
7. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
4-боб. Комиссия раиси
8. Комиссия раиси Комиссия фаолиятини ташкил этади, Комиссия мажлисларида раислик қилади ҳамда Комиссия мажлисларининг баённомаси юритилишини назорат қилади.
9. Комиссия раиси узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини Комиссия раисининг ўринбосари амалга оширади.
10. Комиссия аъзолари ўртасидаги функцияларни тақсимлаш Комиссия раиси томонидан Комиссиянинг ҳар бир маълум аъзоси учун амалга оширилади.
5-боб. Комиссия аъзоларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
11. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Комиссия мажлисида шахсан иштирок этиш ва регламент билан ажратилган вақт доирасида мажлисда муҳокама қилинадиган масала бўйича сўзга чиқиш;
ўзи ифода этаётган вазирлик (идора) тасарруфидаги объектлар модернизацияси (реконструкцияси) бўйича таклифлар бериш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.
12. Комиссия аъзолари ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда Лойиҳани амалга ошириш манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши, ўз вазифаларини ваколатлари доирасида ҳалол бажариши, Лойиҳа истиқболи йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан иш кўриши, шунингдек, Лойиҳа билан боғлиқ бўлган тижорат сирини ошкор қилмаслиги шарт.
13. Комиссия аъзолари Лойиҳани амалга оширишда ўз вазифаларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси.
6-боб. Комиссия мажлиси
14. Комиссия мажлисининг кун тартиби Комиссия раиси томонидан белгиланади.
15. Комиссия мажлиси Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
16. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
17. Комиссия мажлисларида овоз бериш бюллетенни тўлдириш орқали амалга оширилади.
Бюллетенни расмийлаштиришда мажлиснинг кун тартиби, мажлис ўтказиш санаси, вақти ва жойи, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масала бўйича овоз бериш учун «Рози», «Қарши» ёки «Бетараф» устунларига «+» ёхуд «» белгилардан бири қўйилиши ҳамда Комиссия аъзосининг исми ва фамилияси кўрсатилган қаторга имзо қўйиш лозимлиги тўғрисида акс эттирилади.
18. Комиссия қарорлари Комиссия мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Комиссия мажлисининг баённомаси Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
20. Комиссия мажлисининг баённомаси имзоланган куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ва (ёки) лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбарига ижро этиш учун топширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-129-сонли қарори таҳририда)
21. Комиссия аъзолари томонидан тўлдирилган ва ўз қўли билан имзоланган овоз бериш бюллетенлари Комиссия котибига топширилади.
7-боб. Якуний қоидалар
22. Комиссия қарорларининг ижросини назорат қилиш Комиссия раиси томонидан амалга оширилади.
23. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг IX боби (Cаноатдаги, қурилишдаги ва иссиқлик ҳамда электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2023 й., 07/23/106/0183-сон; 12.02.2025 й., 07/25/51/0129-сон)