Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-143-сон
қарорига мувофиқ, шунингдек, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3693-сон қарори 9-бандининг
биринчи хатбошисидаги «2023 йил 1 январга қадар» сўзлари «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4982-сон қарори
3-бандидаги «2023 йил 1 январга қадар» сўзлари «2026 йил 1 январга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.