1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, қарорларнинг янги тўпламини нашрга тайёрлашда келиб чиққан масалалар муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг суд фаолиятининг умумий масалалари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. «Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида»ги 1998 йил 28 декабрдаги 31-сонли қарори:
рус тилидаги матни 10-бандининг учинчи хатбошисидаги «части 2 статьи 54 УПК» сўзлари «части 2 статьи 54 ГПК» сўзлари билан алмаштирилсин;
рус тили матни 10-банди бешинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «По подобным обращениям, ошибочно принятым или поступившим по почте либо направленным другими учреждениями и должностными лицами, предполагается лишь дать ответ обратившемуся, с разъяснением требований соответствующей нормы процессуального закона»;
11-банди биринчи хатбошиси биринчи жумласидаги «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси» сўзлари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» Қонунининг 18-моддаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банди биринчи хатбошисидаги «кассация тартибида» сўзлари «тегишли суд инстанциясида» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банди биринчи хатбошисидаги «Хулоса тасдиқлангандан сўнг мурожаатни кўриб чиққан шахс ўз имзоси билан асослантирилган жавоб йўллаши мумкин бўлади.» сўзлари чиқарилсин;
27-бандининг тўртинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Шунинг учун барча суд раислари судларга келиб тушаётган ариза ва шикоятларни мунтазам таҳлил қилиб боришлари, йўл қўйилаётган камчиликларнинг сабабларини аниқлашлари ва мавжуд нуқсонларни бартараф қилиш бўйича муайян тадбирларни белгилашлари лозим бўлади».
II. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1. «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1995 йил 27 октябрдаги 21-сонли қарори:
12-банди биринчи хатбошисидаги «1998 йил 22 май 3-сонли» сўзлар «2015 йил 26 майдаги 12/15 сонли» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Судларнинг эътибори ҳукмларнинг далилий ашёларни йўқ қилиш қисми ижроси бўйича доимий назоратни амалга ошириш зарурлигига қаратилсин».
2. «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:
3. «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли қарори:
2-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Судларга тушунтирилсинки, шахсларнинг товар бозорларида рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонунини бузиш деб баҳоланмоғи ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим»;
4. «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли қарори:
2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради.».
5. «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли қарори:
ўзбек тилидаги матни 2-бандининг иккинчи хатбошиси 3-бандига биринчи хатбошиси сифатида кўчирилсин.
6. «Республика судлари томонидан оммавий тартибсизликлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни қўллаш амалиёти билан боғлиқ айрим масалалар тўғрисида»ги 1996 йил 20 декабрдаги 38-сонли қарори:
рус тилидаги матни 4-бандида «от 7 декабря 1989 года» сўзлари «от 7 декабря 1989 года № 5 — 7 — 89» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли қарори:
рус тилидаги матни муқаддимаси учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин: «Такое мнение приведет к ограничению прав граждан на активную защиту от посягательства и ослаблению борьбы с преступностью»;
ўзбек тилидаги матни муқаддимаси қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбошиси билан тўлдирилсин: «Ижтимоий хавфли тажовузни қайтарган шахсларнинг ҳаракатларини баҳолашда, айрим судлар тажовузнинг характери ва хавфлилигини, унинг кутилмаганда ва тезлик билан содир этилганлигини, тезлигини, ҳимояланувчининг тажовузни қайтариш юзасидан имкониятини инобатга олишмай, фақатгина етказилган зарарнинг оғирлигидан келиб чиқишади, бу эса зарурий мудофаа ҳолатида ҳаракат қилган шахсларни нотўғри ҳукм қилинишига олиб келади»;
ўзбек тилидаги матни 14-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Шахсга унинг ижтимоий хавфли тажовузини қайтариш пайтида етказилган зарарни қоплаш миқдори, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишга йўл қўйилган бўлса, иш ҳолатларидан ҳамда мудофааланувчи ва тажовуз қилувчининг айб даражасидан келиб чиққан ҳолда камайтирилиши ёки зарарни қоплаш талаби рад этилиши лозим»;
8. «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли қарори:
9. «Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масаласига доир суд амалиёти тўғрисида»ги 1998 йил 11 сентябрдаги 21-сонли қарори:
6-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 2-сонли қарорининг 19-бандига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 7-сонли қарорининг 10-бандига» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандининг иккинчи хатбошисидаги «тергов органлари қарори ёки суд ажрими билан» сўзлари чиқарилсин.
10. «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли қарори:
ўзбек тилидаги матни 3-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда шуни назарда тутиш лозимки, айбланувчи бу пайтга келиб вояга етган-етмаганлигидан қатъий назар, бундай ишлар бўйича адвокат иштирок этиши шарт. Ушбу қоида шахс жиноятлардан бирини 18 ёшга тўлмасдан олдин, бошқасини вояга етганидан сўнг содир этганликда айбланган ҳолларда ҳам амал қилади».
11. «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2000 йил 15 сентябрдаги 22-сонли қарори:
рус тилидаги матни 4-банди биринчи хатбошидаги «статьи 282» сўзи «статей 282 и 304» сўзлари билан алмаштирилсин;
рус тилидаги матни 22-банди учинчи хатбошидаги «По делам об административных правонарушениях» сўзлари «В соответствии со статьей 311 КАО по делам об административных правонарушениях» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2002 йил 14 июндаги 9-сонли қарори:
рус тилидаги матни 12-бандидаги «Если в других статьях Особенной части Уголовного кодекса» сўзлар «Если в других статьях Особенной части Уголовного кодекса (другие нежели статья 277 УК)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матни 13-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласидаги «уйда» сўзлари «уйда(хонадонда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «Олий суд Пленумининг жиноят учун жазо тайинлаш масалаларига бағишланган қарорларида» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарори:
8-банди биринчи хатбошидаги «шахсга айб эълон қилинган вақтдан бошлаб ёки у гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисида қарор унга маълум қилинган ёхуд у ушланган пайтдан бошлаб ишда ҳимоячининг иштирок этишига рухсат берилади» сўзлари «ҳимоячининг ишда иштирок этишига жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлигига бўлган ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб рухсат этилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банди учинчи хатбошиси биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ҳимоячи жиноят ишида қатнашишга ижозат олган пайтдан бошлаб, ушлаб туриш ҳақида тузилган баённома, эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим), ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалар ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш»;
17-банди биринчи хатбошидаги «қамоқда сақланаётган» сўзлари «қамоқда сақланаётган ёки уй қамоғида бўлса» сўзлари билан алмаштирилсин.
ўзбек тилидаги матни 1-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Суриштирув органлари, дастлабки тергов ва суднинг далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдаги фаолиятида ҳам қонунийлик принципининг риоя этилиши мажбурийдир», иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбоши этиб ҳисоблансин;
9-бандидаги «зарур ҳолларда эса, Жиноят кодексининг мансабдорлик жиноятлари ёки одил судловга қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари бўйича жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этишлари» сўзлари «ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни прокурорга юборишлари шарт.» сўзларига алмаштирилсин;
15. «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:
«Фактни белгилаш қандай ҳуқуқий оқибатлар туғдириши, шунингдек, йўқотилган ҳужжатларни судсиз тартибда олиш ёки тиклаш имконияти йўқлиги ҳар доим ҳам аниқланмайди.»;
саккизинчи хатбошисидаги «Иккинчи Жаҳон уруши даврида» жумласидан кейин «Ўзбекистон Республикасига» жумласи билан тўлдирилсин, «ҳам белгилашга ҳақлидирлар» жумласи чиқарилсин.
Тўққизинчи хатбошиси «меҳнат фаолияти даврларини» жумласидан кейин «шунингдек, иш берувчи томонидан ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш ўрни аттестациядан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаганда, ходимнинг ушбу меҳнат фаолияти билан шуғулланганлик фактини белгилашга ҳақлидирлар» жумласи билан тўлдирилсин.
Қарорнинг рус тили матни иккинчи банди тўққизинчи хатбошиси «периоды трудовой деятельности» жумласидан кейин «а также вправе установливать факт трудовой деятельности дающее право на пенсию на льготных условиях, в случае невозможности представить сведения об проведении работодателем аттестации рабочих мест, установленных для отдельных категорий работников» жумласи билан тўлдирилсин;
3-банди иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) олий ўқув юртини, техникумни, ўрта мактабни ва бошқа ўқув юртларини битирганлик фактларини белгилаш;
г) партия, касаба уюшмалари ҳарбий ҳужжатларни, паспорт ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларни тегишлилиги фактлари.»
4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«а) ушбу фактни белгилаш бевосита фуқаролар ёки ташкилотларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқларини вужудга келтирса, ўзгартирса ёки тугатса;»
4-банди «б» кичик бандидаги «меросни қабул қилиш муддатини узайтириш» жумласи, рус тили матнидаги «о продлении срока принятия наследства» жумласи чиқарилсин;
иккинчи хатбошисидаги «ўлими» сўзи «вафот этганлиги» сўзи билан, «турар жойларни бошқариш (эксплуатация)» жумласи «уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти» деган жумла билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «йўқотиш» сўзи «йўқотганлиги оқибатида» сўзи, «ундиртириш» сўзи «ундириш» сўзлари билан, «боқувчининг қарамоғида бўлганлик муддатига боғлиқлигини, лекин бунда уларнинг қариндошлиги аҳамиятга эга эмаслигини назарда тутишлари керак» деган жумла «боқувчи билан унинг қарамоғида бўлган шахс ўртасидаги қариндошлик муносабатига ҳам, қарамоқда бўлганлик муддатига ҳам боғлиқ эмаслигини инобатга олишлари лозим» деган жумла билан алмаштирилсин;
«Бахтсиз ҳодиса факти, одатда белгиланган шаклда тузилган ва бахтсиз ҳодиса қаерда ва қандай шароитда (иш жойида ёки кўчадаги ҳодиса натижасидами) келиб чиққанлиги билан фарқланадиган далолатнома билан тасдиқланади. Агар бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқаришда келиб чиқса, бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома тузиш маъмурият ва касаба уюшмаси ваколатига киради.
Маъмурият далолатнома тузишни рад қилса ёки жабрланувчи далолатномада ҳолатни баён этилишидан норози бўлса, у меъёрий ҳужжатларда белгиланган муддатларда ушбу масалалар бўйича касаба уюшмасига мурожаат қилишга ҳақли. Касаба уюшмаси қарори эса маъмурият учун мажбурийдир.
Бахтсиз ҳодиса ҳақидаги фактни судсиз тасдиқлаш имконияти бўлмасагина ва бу тегишли ҳужжат билан тасдиқланса, суд бахтсиз ҳодиса фактини белгилашга ҳақли.
Суд бахтсиз ҳодиса фактини белгилаш ҳақидаги аризани қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганида қабул қилиши лозим:
бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома умуман тузилмаган ёки айни вақтда уни тузиш имконияти бўлмаса;
бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома тузилган, лекин кейинчалик аризачи томонидан йўқотилган ва уни бошқача тартибда тиклаш мумкин бўлмаса;
далолатномани тузишда хатоликка ёки уни исботловчи кучидан маҳрум қилувчи ноаниқликка йўл қўйилган бўлса ва буни тегишли орган тузата олмаса.
Меҳнатда майиб бўлишга, яъни ишчи ёки хизматчининг соғлигига шикаст етказилишига олиб келган, корхона, ташкилотдаги фаолият билан боғлиқ бахтсиз ҳодисагина юридик аҳамиятга эга бўлиши мумкин.»
«Ўзбошимчалик билан қурилган ёхуд қурилиши тамомланмаган ва фойдаланишга қабул қилинмаган биноларни, шунингдек, бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки аризачи томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилмаган битим асосида сотиб олинган биноларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида судда кўрилиши мумкин эмас.
Агар фуқаро уйни нотариал тартибда тасдиқланмаган олди-сотди шартномасига асосан сотиб олган бўлса, бу уйга унинг эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги масала ФК 112-моддасининг 2-қисми қоидалари бўйича даъво тартибида ҳал этилиши мумкин.»
«ФПК 283-моддасининг 9-бандига асосан меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактини белгилашга агарда нотариал идора манфаатдор шахс мерос ва мулкни эгаллаш ҳуқуқига киришганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим эта олмаслиги сабабли меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни рад этган ҳолларда зарурат вужудга келади.»
19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «унга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган» жумласидан кейин «кўчмас мулк мавжуд бўлмаган ҳолларда эса кўчар мулкнинг асосий қисми жойлашган» жумласи қўшилсин;
учинчи хатбошисидаги «ўлган» сўзи «ўлимнинг аниқ» жумласи билан, «шу қарор» жумласи «қарорни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Қарорнинг рус тили матни қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
21. Обратить внимание судов, что заявления об установлении неправильности записей в книгах актов гражданского состояния рассматриваются не в порядке установления юридически значимого факта, а в порядке предусмотренной ст.38 ГК, 274-275 ГПК, определяющими порядок установления этих неправильностей, когда даже при отсутствии спора о праве органами записи актов гражданского состояния отказано во внесении исправлений в актовую запись.
Отсутствие заключения органа записи актов гражданского состояния об отказе в изменении или исправлении в акт гражданского состояния не является препятствием для принятия заявления судом. В таком случае суд разъясняет заявителю порядок внесения изменений и исправлений в записи.»
Қарорнинг 21 — 24-бандлари тегишлича 22 — 25-бандлар деб ўқилсин.
«Ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолати тўғрисидаги хулосаларни тасдиқловчи ишни ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган далиллар кўрсатилиши, ариза қаноатлантирилган тақдирда белгиланган факт аниқ ифода этилиши лозим. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми баёни суд томонидан ФПК 283-моддасининг тегишли бандида матнига айнан монанд қилиб кўрсатилиши лозим».
23-бандидаги «бундай» сўзи чиқарилсин, «нафақа» сўзи «пенсия» сўзи билан алмаштирилсин, «бошқа қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларининг» жумласи «қонун билан қўриқланадиган бошқа ҳуқуқ ва манфаатларининг» жумласи билан, «йўқотиш» сўзи «бартараф қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. «Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида»ги 1992 йил 19 июндаги 5-сонли қарори:
Муқаддиманинг биринчи хатбошисидаги «камситиладиган» сўзи «камситадиган» деган сўз билан алмаштирилсин.
Муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги «мақсадида фойдаланишни» деб такрорланган жумла чиқарилсин.
Бешинчи хатбошисидаги «Суд харажатларини ундириш масаласи ҳал қилинмайди» жумласи алоҳида гап сифатида келтирилсин.
Олтинчи хатбошисидаги «юргизиш» сўзи «юритиш» сўзи билан алмаштирилсин, «воз кечмоқдалар,» жумласидан кейин «шу сабабли» жумласи билан тўлдирилсин; «муҳимлик моҳияти» жумласи «аҳамияти» сўзи билан алмаштирилсин, «эса» сўзи матндан чиқарилсин.
1-бандидаги ўзбек ва рус тили матнларида «27» рақами «34» рақами билан алмаштирилсин;
2-бандидаги «синчиклаб пухта» жумласи «синчковлик билан» жумласи билан алмаштирилсин;
3-бандининг биринчи хатбошисидаги ўзбек ва рус тили матнларида «27» рақами «34» рақами билан, ўзбек тили матнида «улар келган» жумласи «раддия олинган» жумласи билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «у мулкий бўлмагани туфайли», «мулкий характерга эга бўлмаган ариза сифатида», «сумма юзасидан» деган жумлалари «суммадан келиб чиқиб» деган жумла билан ўзгартирилсин;
5-банди биринчи хатбошисидаги «жавобгар» сўзи «ўзига нисбатан даъво қўзғатилган шахс» деган жумла билан алмаштирилсин, иккинчи хатбошиси «ҳаракатсиз қолдирилади ва» жумласидан кейин «бу ҳақдаги ажримда» деган жумла билан тўлдирилсин;
7-банди биринчи хатбошисидаги «шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини» жумласи чиқарилсин, иккинчи хатбошисидаги «Шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига доғ туширувчи» жумласи «бадном қилувчи» жумласи билан, «муомалага лаёқатсиз деб белгиланган» жумласи «муомалага лаёқатсиз деб топилган» деган жумла билан алмаштирилсин;
8-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Юридик ёки жисмоний шахсларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни тарқатиш деганда уларни оммавий ахборот воситаларида чоп этиш, хизмат таърифномаларида баён этиш, кўпчилик олдида сўзлаганда, мансабдор шахслар номига ёзилган аризаларда ёки бошқа, шу жумладан оғзаки бўлса ҳам бир неча шахсга ёхуд бир кишига хабар қилиш тушунилади.»
Иккинчи хатбошисидаги «ўша» сўзи «ўзига алоқадор» жумласи билан, учинчи хатбошисидаги «Жиноят кодексининг 139, 140-моддалари» жумласидан кейин «га кўра жиноий» сўзлари билан тўлдирилсин, «жиноий» деган сўз «маъмурий» деган сўз билан алмаштирилсин. «туҳмат қилгани учун» деган жумладан кейин «айбдорни» деган сўз билан тўлдирилсин, «гуноҳкорни» деган сўз чиқарилсин «жиноий» сўзи «маъмурий» сўзи билан алмаштирилсин.
9-банди иккинчи хатбошисидаги «маълумотларга шахсни бадном қилувчи маълумотлар деб бўлмайди» жумласи «маълумотларни рад этиш ҳақидаги талабларни асосли деб ҳисоблаб бўлмайди» деган жумла билан алмаштирилсин;
10-бандининг биринчи хатбошисидаги биринчи ва иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар аризада оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотларга раддия бериш талаб этилган бўлса, жавобгар сифатида муаллиф ва тегишли оммавий ахборот органи жалб этилишини инобатга олган ҳолда, ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш тартибида иш бўйича дахлдор жавобгарларни аниқлаш лозим бўлади».
учинчи жумласидаги «хабарлардан олинган» сўзлари «хабарларда кўрсатилган» сўзлари билан, «28» рақами «35» рақами, «тортиши» сўзи «жалб қилиши» деган сўзлар билан, рус тили биринчи хатбошисидаги «28» рақами «35» рақами билан алмаштирилсин;
«Хизмат тавсифномаларида кўрсатилган бадном қилувчи маълумотларни рад этиш ҳақидаги даъволар бўйича уни имзолаган шахслар ҳамда таърифномани берган корхона, муассаса ёки ташкилот жавобгар ҳисобланадилар».
10-банди учинчи хатбошисидаги «деворий ёки» сўзларидан кейин «фуқаролик» сўзи билан тўлдирилсин, «мазкур рўзномани чиқарувчи ташкилот» жумласи «рўзноманинг органи ҳисобланадиган ташкилот» деган жумла билан алмаштирилсин.
11-банди бешинчи хатбошисидаги «обрўсини пастга урувчи» жумласи «обрўсига путур етказувчи» деган жумла билан алмаштирилсин;
12-банди биринчи хатбошисидаги «обрўсини ерга урувчи» жумласи «обрўсига путур етказувчи» деган жумла билан;
учинчи хатбошисидаги «обрў-эътиборини» сўзлари «обрўсини» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банди иккинчи ва учинчи хатбошилари 13-банд деб ҳисоблансин.
13-банди иккинчи хатбошисидаги «обрўсини ерга урувчи» жумласи «обрўсига путур етказувчи» деган жумла билан алмаштирилсин;
14-банди биринчи хатбошиси «ҳақиқатга тўғри келмайдиган» деган жумласидан кейин «деб топилган» сўзлар билан тўлдирилсин, «ҳақиқатга зид» жумласи «нотўғри» сўзи билан, «босиб чиқарган рўзномада» жумласи «чоп этилган газетада» жумласи билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошиси охирги жумласи алоҳида хатбошиси сифатида қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ташкилотлар томонидан берилган ҳужжатларда бўлса, суднинг ҳал қилув қарорига асосан ташкилот бундай ҳужжатни алмаштириб бериши шарт.»
«Мансабдор шахс ҳал қилув қарорини ижро қилмаган ёки унинг ижро этилишига тўсқинлик қилганда, суд ушбу шахснинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 232-моддасига асосан жиноий жавобгарлиги масаласини ҳал этиши лозим».
«Судлар қонун билан ман этилган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилишининг олдини олиш мақсадида, бадном қилувчи маълумотлар тарқатилганлиги сабабларини синчковлик билан аниқлашлари, бажарилиши устидан тегишли назорат ўрнатган ҳолда хусусий ажрим чиқаришлари лозим».
3. «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланилиши ҳақида»ги 1992 йил 13 ноябрдаги 5a-сонли қарори:
«Тушунтирилсинки, Фуқаролик кодексининг 38, Оила кодексининг 228, Фуқаролик процессуал кодексининг 274-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш» Қоидаларига биноан агар дастлабки ёзувлар сақланган ёки тикланган бўлса ёки уларга фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, вояга етмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш муносабати билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан ўзгартиришлар киритилган бўлса ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзувларида жиддий тафовутлар бўлса, судлар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги нотўғриликларни белгилаш тўғрисидаги аризаларни кўрадилар.»;
1-банднинг иккинчи хатбошиси иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар манфаатдор шахслар ўртасида ҳуқуқ тўғрисида низо бўлса, ариза даъво ишини юритиш тартибида кўрилади.»;
Рус тили матни иккинчи хатбошисидаги «При наличии спора о праве между заинтересованными лицами» жумласи «заявление рассматривается» деган жумла билан тўлдирилсин;.
«Бундай тоифадаги ишлар бўйича нафақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг хато ва ноаниқликлари бўлган ҳужжатлари ўзларига тегишли бўлган фуқаролар, балки мерос қолдирувчининг вафоти муносабати билан маълум ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келадиган меросхўрлар ҳам манфаатдор шахслар бўлишлари мумкин.»;
«Фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлаш вақтида суд, агар ариза берувчи тақдим қилиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, аризачига зарур далилларни, шу жумладан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан, талаб қилиб олишда ёрдам кўрсатиши лозим. Суд мажлисида шарҳлаш учун ёзувни тиклаш ёки ёзувни ўзгартириш ёки тузатиш ёхуд тўлдиришни рад этишга асос бўлган ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида суд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи, бошқа манфаатдор ташкилот ва фуқароларни ишга жалб қилиш масаласини ҳал этади.»;
7-банднинг рус тили матнидаги «им» сўзи «заявителю», «заявитель» сўзи «он» сўзи билан ўзгартирилсин;
«Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишдаги нотўғриликларни белгилаш ҳақидаги ишни алоҳида иш юритиш тартибида кўриш вақтида судга тааллуқли бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжудлиги аниқланадиган бўлса (мерос, мулк ҳуқуқи ва бошқалар), судья аризани қабул қилишни рад этади ёки аризани кўрмасдан қолдиради ва манфаатдор шахсларга умумий асосларда даъво тақдим этишга ҳақли эканликларини тушунтиради.»;
«Туғилганлик ҳақидаги тикланган акт ёзувида кўрсатилган ёш ҳақидаги маълумотларнинг нотўғрилигини аниқ тасдиқловчи ёзма ёки бошқа далиллар мавжуд бўлганда, суд тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилади.»;
«Суд, шунингдек аризачининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига, агар унда ота-онасининг миллати ҳақидаги маълумотлар ёзилмай қолган ёки бу ҳақда нотўғри маълумот ёзилган бўлса, тузатишлар киритиш масалани ҳам кўриши мумкин.»;
«Бедарак йўқолган деб топилган эр ёки хотин қайтиб келган ҳолда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги далолатнома ёзувини бекор қилишдан ташқари фуқаролик ҳолати далолатномаларини бекор қилиш масаласи суд томонидан ҳал этилади.»,
иккинчиси хатбошисидаги «ёзиш органи томонидан» жумласидан кейин «амалдаги» сўзи билан тўлдирилсин, «ҳуқуқий низо» сўзлари «ҳуқуқ тўғрисидаги низо» сўзлари билан, «юргизиш» сўзи «юритиш» сўзи билан алмаштирилсин.
4. «Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) ҳақидаги аризаларнинг судлар томонидан кўрилиши тўғрисида»ги қарори 1992 йил 13 ноябрдаги 5б-сонли қарори:
Муқаддимадаги «(чақириб иш юргизиш)» сўзларидан кейин «тўғрисида»ги сўзи қўшилсин;
«Бундай ҳуқуқларни тиклаш банк томонидан тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилганида, балки ҳужжатлар уларни лозим даражада сақламаганлик оқибатида тўлов хусусиятларини йўқотганлиги натижасида ва бошқа (омонат дафтарчасида ва (ёки) назорат варақасида рақам сони сақланмаган, омонат дафтарчасида омонат қолдиғи тўла сақланмаганида ва бошқа) сабабларга кўра амалга оширилади.
Тақдим этувчига деб берилган омонат дафтарчаси, унга назорат варақаси ёки давлат заёми облигацияларини ва қимматбаҳо нарсаларни сақлашга олиш учун берилган гувоҳноманинг тўлов қобилиятини йўқотганлиги масаласи дастлаб халқ банки томонидан ҳал қилинади. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжат маблағни аниқлаш хусусиятини йўқотганлиги сабабли халқ банки операциялар бажаришни рад этса, бу ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд тартибида амалга оширилади.»,
учинчи хатбошисидаги «ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги аризалар» сўзларидан кейин «ҳам» сўзи қўшилсин;
рус тили матни учинчи хатбошисидаги «сберегательным», «сберегательного» сўзлари чиқарилсин;
2-бандидаги «уларга бўлган ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги» деган сўзлардан кейин «талаблар бўйича» сўзи билан тўлдирилсин;
3-банди биринчи хатбошисидаги «тайёргарлик кўриш учун» сўзлари «тайёрлаш тартибида» деган, «тақиқловчи» деган сўз «тақиқлаш ҳақида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «сонини» сўзи «рақамини» сўзи билан алмаштирилсин;
«ФПКнинг 301-моддасида йўқотилган ҳужжатнинг алоҳида белгилари остида ҳисоб рақами, назорат варақаси (талон)нинг рақами, омонат қўйилган кун, омонат бўйича операция амалга оширилган кун, омонатнинг миқдори ёки қолган қисми, облигация рақамлари, уларни сақлашга топширилган сана, сақлаш учун топширилган қимматликларнинг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари тушунилади.»;
7-бандидаги «юргизишлик» сўзи «юритиш» сўзи билан алмаштирилсин;
«Агар йўқолган ҳужжатни сақловчи унга нисбатан даъво қилса, суд томонидан ФПКнинг 305-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилганидан сўнг тақдим этувчига деб берилган йўқолган ҳужжатлар бўйича ҳуқуқларни тиклаш ҳақидаги ариза кўрмасдан қолдирилади.»;
8-банди ўзбек тили матнида «305, 306» рақамлари «301» рақами билан, рус тили матнидаги «305» рақами «301» рақами билан алмаштирилсин.;
«Йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд томонидан омонат дафтарчаси ёки унинг назорат варақаси ёки шу икки ҳужжат ҳам йўқолган тақдирда амалга оширилади. Аризачида сақланиб қолинган ҳужжат ишга илова қилинади, суд қарорида унинг бекор қилинганлиги кўрсатилиши керак.»
«Агар иш ФПКнинг 308-моддасига асосан ҳал қилинишида омонат ёки қимматликлар суднинг тақиқловчи чоралар ҳақидаги ажрими олинишидан олдин тегишли муассаса томонидан берилганлиги ёки йўқолган ҳужжатнинг алоҳида белгилари омонат ёки қимматликларнинг аризачига тегишлилиги ҳақида хулоса қилиш учун етарли бўлмаса, суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва тегишли муассаса зиммасига аризачига омонат ёки йўқолган ҳужжат ўрнига янгисини бериш мажбуриятини юклашни рад этади.»;
12-банди биринчи хатбошисидаги «Ҳужжат сақловчининг асоссиз бойиши ҳақида даъво тушса, (ФПКнинг 309-моддаси) у» сўзлари «Асоссиз бойиш ҳақида даъво тақдим этилганда (ФПКнинг 309-моддаси) ҳужжатни сақловчи» деган жумла билан, «қонунсиз» сўзи «асоссиз» сўзи билан алмаштирилсин;
«Асоссиз бойиганлик ҳақидаги даъво ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан ҳисобланадиган умумий даъво муддати доирасида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ўз вақтида арз қилмаган сақловчи ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ зарарни ундиришга ҳақли эмас.».
5. «Судлар томонидан мулкни рўйхат (арест)дан чиқариш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланиши тўғрисида»ги 1993 йил 16 апрелдаги 13-сонли қарори:
Рус тили матнида муқаддиманинг учинчи хатбошиси «на возмещении ущерба,» сўзларидан кейин «нанесенного преступлением или другими правонарушениями» сўзлари билан тўлдирилсин, ўзбек тили матни тўртинчи хатбошисидаги «судларга қуйидаги раҳбарий кўрсатмаларни беришга» сўзлари чиқарилсин.;
1-банди биринчи ва иккинчи хатбошисидаги «юргизиш», «юргизиши» деган сўзлар «юритиш», «юритиши» деган сўзлар билан, «тўсиқ бўла олмайди» сўзлари «тўсқинлик қилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банди биринчи хатбошисидаги «юргизишни» деган сўз «юритишни» деган сўз билан ўзгартирилсин;
5-банди тўртинчи хатбошисидаги «(судланган)» деган сўз «(маҳкум)» деган сўз билан алмаштирилсин;
8-банди иккинчи хатбошисидаги «қарздорнинг ойлик» деган сўзлар «ундирувни қарздорнинг» деган сўзлар билан, «даромадларидан ундиришни амалга оширишга» сўзлари «даромадларга қаратишга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9-банди биринчи хатбошисидаги «олиш-сотиш» деган сўзлар «олди-сотди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10-банди биринчи хатбошисидаги «хонадонидаги» деган сўз «хўжалиги» деган сўз билан алмаштирилсин;
12-банди рус тили матни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«если имущество приобретено в результате противоправных или направленных на нанесение ущерба государству действий, в порядке ст.1023 ГК Республики Узбекистан по иску прокурора, заинтересованных организаций или лиц это имущество может быть обращено в доход государства или в счет возмещения ущерба.»
6. «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида»ги 1996 йил 19 июлдаги 18-сонли қарори:
6-банди рус тили матни биринчи хатбошисидаги «или он незаконно привлечен к какой-либо ответственности» сўзлари чиқарилсин, ўзбек тили матнида олтинчи хатбошисидаги «ўзгартиришни» сўзи «тузатиш» сўзи билан;
7-банди иккинчи хатбошисидаги «Шикоят ҳуқуқ ва эркинликлари бузилди деб ҳисобланган» жумласи «шикоят ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузилган деб ҳисоблаган» деган жумла билан, «қўриқлаш» сўзи «ҳимоя қилиш» жумласи билан;
учинчи хатбошисидаги «огоҳлантирилган» сўзи «тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин;
10-бандидаги «уларнинг бирлашмалари,» жумласидан кейин «шунингдек» деган сўз қўшилсин;
14-банди биринчи хатбошисидаги «ҳуқуқини қабул қилувчини» жумласи «ҳуқуқий ворисларини» жумласи билан алмаштирилсин;
Рус тили матни 15-банди биринчи хатбошисига «установив обоснованность жалобы, суд признает обжалуемое действие (решение) незаконным и обязывает удовлетворить требование гражданина» жумласидан кейин «возложив обязанность на соответствующие органы, предприятия, учреждения, организации, общественные объединения или должностных лиц» жумласи киритилсин;
Рус тили матни биринчи хатбошисидаги «применение» сўзи «примененные» сўзи билан алмаштирилсин.;
«Суднинг ҳал қилув қарори хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан шикоят берилган орган, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахсга, шунингдек, фуқарога у қонуний кучга кирганидан кейин кечи билан ўн кун ичида юборилиши лозим. Қарор бажарилганлиги ҳақида судга ва фуқарога суд қарори олинган кундан бошлаб кечи билан бир ой ичида хабар берилиши, ушбу тартибга риоя этилиши устидан суд назорат олиб бориши керак. Қарор ижро қилинмаган тақдирда, суд қонунда белгиланган чораларни кўриши лозим.»
18-бандидаги ўзбек тили матнидан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида» жумласи, рус тили матнида «на территории Республики Узбекистан» жумласи чиқарилсин.
7. «Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1997 йил 2 майдаги 3-сонли қарор:
Муқаддимадаги «қилиниб, амалга киритилиши» жумласи «қилинганлиги» сўзи билан алмаштирилсин;
1-бандидаги «1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида»ги» жумласи «1994 йил 4 апрелдаги «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 180-сонли» жумласи билан;
«Хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тўғрисида»ги» жумла «Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақида»ги» жумла билан;
рус тили матнидаги «с изменениями и дополнениями от 4 апреля 1994 года за № 180 «О дальнейшей приватизации государственного жилищного фонда в Республике Узбекистан» жумласи «Об утверждении нормативных актов в связи с принятием Закона Республики Узбекистан «О приватизации государственного жилищного фонда» жумласи билан, «О порядке оформления договоров купли-продажи приватизированных квартир, домов (части домов)» жумласи «О порядке оформления договоров отчуждения и перехода права собственности при наследовании приватизированных квартир (части квартир), домов (части домов)» жумласи билан алмаштирилсин;
3-банди ўзбек тили матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судлар назарда тутмоқлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 16-моддасига кўра фуқаролар ва юридик шахслар яшаш учун мўлжалланмаган жойларни, қурилмаларни ҳамда инвентарни тегишли тартибда сақлашлари, зарур таъмирлаш ишларини бажаришлари, санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя этишлари, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чораларини кўришлари шарт.»
Рус тили матни 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Судам следует имет в виду, что в соответствии со ст.16 Жилищного кодекса Республики Узбекистан граждане и юридические лица обязаны содержать нежилые помещения, оборудование и инвентарь в надлежащем порядке, производить необходимый ремонт, соблюдать санитарные и противопожарные правила, принимать меры по экономии топливно-энергетических ресурсов.;
5-банди иккинчи хатбошисининг ўзбек тили матнидаги «уй эгаси билан бирга яшовчи ва шу уйнинг бузилиши муносабати билан турар жой олган» жумласи ва рус тили матни иккинчи хатбошисидаги «проживающие совместно с собственником дома и получившие жилое помещение в связи со сносом строения.» жумласи чиқарилсин;
7-банди рус тили матнидаги «наследовать эту квартиру» жумласи «наследовать это жилое помещение» жумласи билан алмаштирилсин;
9-банди рус тили матнидаги «жилищного фонда является» жумладан кейин «двусторонним» деган сўз билан тўлдирилсин, ўзбек ва рус тили матнидаги тўртинчи хатбошиси чиқарилсин;
10-банди рус тили матни иккинчи хатбошисидаги «а также государственный ордер.» сўзлари «подлинник государственного ордера» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-банди биринчи хатбошисидаги «битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қонун талабларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.» деган жумладан кейин «фуқаролик қонунчилиги билан белгиланган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин» деб; рус тили матни иккинчи хатбошисидаги «а также другие документы,» деган жумладан кейин «имеющие значение для правильного разрешения спора.» деган жумла билан тўлдирилсин.
17-банди ўзбек тили матнидаги «Хусусийлаштирилган квартира ва уйлар (уйларнинг бир қисми)нинг олиш-сотиш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 8-бандини» жумласи «Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тўғрисидаги Низом» деб;
рус тили матнидаги «семейно-брачного законодательства» жумласи «семейного законодательства» жумласи билан, «п.8 Положения «О порядке оформления договоров купли-продажи приватизированных квартир, домов (части домов)», утвержденных Постановлением Кабинета Министров от 4 апреля 1994 года за № 180.» жумласи «Положения о порядке оформления договоров отчуждения и перехода права собственности при наследовании приватизированных квартир (части квартир), домов (части домов)» жумласи билан алмаштирилсин;
18-банди учинчи хатбошисидаги «бу турар жой» жумласи «квартира (квартиранинг бир қисми), уй (уйнинг бир қисми)» жумласи билан алмаштирилсин;
25-банди биринчи хатбошисидаги «ва шу қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 октябрдаги 358-сонли қарори» жумласи ва рус тили матнидаги «с Законом «О государственной пошлине» и», «с изменениями, внесенными постановлением Кабинета Министров №358 от 11.10.96,» жумласи чиқарилсин;
Муқаддиманинг иккинчи хатбошиси ўзбек тили матнидаги «Аксарият фуқаролик ишлари бўйича» жумласидан кейин «суднинг» сўзи қўшилсин, «судлар томонидан» деган жумла чиқарилсин;
«Шу билан бирга айрим судларнинг ҳал қилув қарорлари қонунийлик, асослилик ва адолатлилик талабларига жавоб бермайди. Баъзи суд ҳал қилув қарорларида иш ҳолатлари тўлиқ акс эттирилмайди, далиллар таҳлили, уларни баҳолаш, аниқланган фактларни ҳуқуқий тасниқлаш мавжуд эмас, суднинг хулосалари ҳар доим ҳам иш ҳолатларига тўғри келмайди. Моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаш фактлари мавжуд бўлиб қолмоқда. Қатор ҳолатларда ҳал қилув қарорларида суд томонидан аниқланган фактлар акс эттирилмайди ва иш ҳолатларидан келиб чиқувчи хулосалар кўрсатилмайди, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида даъвони рад этишнинг, асосан агар даъво қисман қаноатлантирилган бўлса, асослари кўрсатилмайди, ҳал қилув қарорининг хулоса қисми баён этилиши уни ижро қилиш вақтида қийинчиликлар туғдиради.»;
тўртинчи хатбошисидаги «Фуқаролик-процессуал кодексининг» сўзларидан кейин «тўғри ва» сўзлари қўшилсин;
2-банди учинчи хатбошисидаги «Фуқароларнинг» сўзи «Фуқаролик» сўзи билан алмаштирилсин;
7-банди иккинчи хатбошисидаги «ҳукмнинг мавжудлигидан» деган жумла «ҳукмга ҳавола қилишдан» жумласи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «қарорларини ҳам қўллаши» деган жумла «қарорларига ҳам ҳавола қилиш» жумласи билан;
еттинчи хатбошисидаги «қаноатлантирилганлиги (тўлиқ ёки қисман) ёки бутунлай ёхуд қисман рад этиш ҳақидаги» жумласи «даъво талабларининг тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилганлиги ёинки рад этилганлиги ҳақидаги» деган жумла билан алмаштирилсин;
9-банди биринчи хатбошисидаги «дарҳол узил-кесил қарор шаклида» жумласи «узил-кесил шаклда дарҳол» жумласи билан алмаштирилсин;
иккинчи жумла «Асослантирилган ҳал қилув қарорини ёзиш алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар бўйича уч кундан ортиқ бўлмаган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини суд муҳокамаси тамомланган суд мажлисининг ўзида эълон қилиши лозим» деб баён этилсин,
10-бандидаги «аниқланган ҳолатларга боғлиқ равишда» жумласи чиқарилсин.
10-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Шу билан биргаликда, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, суд ўз ташаббуси билан даъвогарнинг розилигисиз даъво предмети ва асосини ўзгартиришга ҳақли эмас.»;
«Фуқаролик-процессуал кодекси айрим туркумдаги ишлар бўйича ишни кўришнинг турлича тартибини белгилаб (даъво ишлари, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар, давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича), уларнинг барчаси бўйича ишни мазмунан кўришни ҳал қилув қарори чиқариш йўли билан тугаллашнинг ягона шаклини назарда тутганлиги сабабли, судлар ФПКнинг 206-моддасидаги ҳал қилув қарорини баён қилиш ҳақидаги талаблар барча иш юритувлар учун шарт эканлигини назарда тутмоқлари лозим.»;
14-банди иккинчи хатбошисидаги «ишни жавобгар иштирокисиз» жумласидан кейинги «сиртдан» деган сўз чиқарилсин;
15-банди биринчи хатбошисидаги «ўн кундан кечикмай» жумласи «ўн кун ичида қўйилиши» жумласи билан;
16-банднинг иккинчи жумласидаги «ижро қилдириш» жумласи «ижро қилиш» деган жумла билан алмаштирилсин;
18-бандидаги иккинчи жумласи алоҳида хатбошига ўтказилсин;
19-банди биринчи хатбошисидаги «берилиши лозим» жумласи «берилади» деган сўз билан алмаштирилсин;
9. Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли қарор:
«Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги даъво болани фарзандликка олувчилар ва болани ҳақиқатда тарбиялаётган туғилганлик тўғрисидаги ёзувда ота-онаси тариқасида кўрсатилмаган шахсларга нисбатан қўзғатилиши мумкин эмас.»
12-банди иккинчи хатбошисидаги «Муқаддам жавобгардан нафақа» деган жумла «Муқаддам жавобгардан алимент» деган жумла билан алмаштирилсин;
«Ота-оналик ҳуқуқининг чекланишига, болани ота-онаси (улардан бири) билан қолдириш уларнинг хулқ-атвори оқибатида бола учун хавфли бўлганда, бироқ, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асослар аниқланмаган ҳолларда ҳам, йўл қўйилади.».
бешинчи хатбошисидаги «Фарзандликка олган» деган жумла «Фарзандликка олувчи» деган жумла билан;
олтинчи хатбошисидаги «фарзандликка олганлардан» деган жумла «фарзандликка олувчилардан» деган жумла билан алмаштирилсин, «ота-онани (улардан бирини)» деган жумла чиқарилсин;
10. «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 1999 йил 24 сентябрдаги 16-сонли қарори:
Муқаддима рус тили матнидаги «дать следующие разъяснения» деган сўзлар чиқарилсин;
1-бандидаги «фуқаролар ҳуқуқларини ва давлат манфаатлари қонун томонидан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга» деган жумла «қонун билан ҳимояланган давлат манфаатлари ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга» деган жумла билан алмаштирилсин;
3-банди «амалдаги қоидаларга риоя қилинмай тузилган битимлар» деган сўзлардан кейин «ўз-ўзидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«ФКнинг 112-моддаси 2-қисмига мувофиқ эса шартноманинг нотариал шакли судлар инобатга олиши лозим бўлган қатъий белгиланган шартлар мавжуд бўлганда, жумладан, агар бир тараф нотариал расмийлаштиришдан бош тортганда, суднинг қарори билан тўлдирилиши мумкин. Бунда амалга оширилган битимнинг қонунийлиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади».
«Бундай ишлар бўйича турар-жой органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, қонун билан ҳимояланган ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қиладиган ёки бундай ҳуқуқлари бузилаётган шахслар, битимнинг бирор иштирокчиси вафот этган ҳолларда эса унинг меросхўрлари жалб қилинишлари лозим.».
5-банди биринчи хатбошиси «Судлар шуни назарда тутишлари керакки,» жумласидан кейин «тарафлардан бири томонидан» деган жумла билан тўлдирилсин, «олиниб, ҳақиқий деб топилиши» деган сўзлар «олиниши» сўзи билан, «Олиш-сотиш» жумласи «Олди-сотди» жумласи билан алмаштирилсин;
«Суд зарур ҳолларда (масалан, собиқ мулкдорнинг вафот этганлиги ёки унинг манзилини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда) суд-хатшунослик экспертизаси тайинлаш масаласининг мақсадга мувофиқлигини ҳал этиши лозим.»;
11-бандидаги «Мулкдорда» деган сўз «Эгалик қилувчида» деган сўзлар билан, «муддатларни ҳисоблашни» жумласи «муддатни амалда бўлишини» деган жумла билан алмаштирилсин;
«Кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, бундай шартнома, гаров билан таъминланаётган шартнома ФК 110-моддасининг 2-қисмига биноан нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳолларда, нотариал тартибда тасдиқланиши лозимлиги инобатга олиниши зарур (ФК 271-модда 3-қисм).»;
«Бундай шахс ипотека шартномаси бўйича фақат бино ёки иншоотни гаровга бераётган бўлса, ер участкаси ёхуд ижара ҳуқуқи гаров предмети бўлиб ҳисобланмаса, бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади (ФК 116-модда).»,
учинчи хатбошисидаги «асосан тегишли қонунларга мос келмайди деб қонунсиз ҳисобланиши мумкин эмас.» деган жумла «асосан қонунчиликка мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди» деган жумла билан алмаштирилсин;
18-банди биринчи хатбошисидаги «ҳисобидан ўз талабини қондиришда устунлик ҳуқуқига эга эканлигини судлар ҳисобга олишлари лозим.» деган жумла «қийматидан ўз талабини қондиришда устун ҳуқуққа эга эканлиги ҳисобга олиниши лозим» деган жумла билан алмаштирилсин;
«Гаровга олувчининг талаби бўйича ундирувни гаровга қўйилган кўчмас мулкка қаратиш суднинг қарори асосида амалга оширилади ва нотариуснинг ижро ёзувига асосан амалга оширилиши мумкин эмас (ФК 280-моддаси 1-қисм).»;
«Назарда тутмоқ лозимки, гаровга қўювчи томонидан мажбурият бартараф қилиб бўлмайдиган куч таъсири билан боғлиқ ҳолда бажарилмаган бўлса, ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш мумкин эмас.»;
24-бандидаги «Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонуни», «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан 1993 йил 28 июнда тасдиқланган «Давлат божи тўғрисида»ги Йўриқнома,» деган жумлалар чиқарилсин;
«1996 йил 20 декабрдаги 42-сонли «Фуқаролик ишлари юзасидан суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори» деган жумла «2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти» деган жумла билан алмаштирилсин, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Рус тили матнидаги «Закона Республики Узбекистан «О государственной пошлине» от 9 декабря 1992 года», «Инструкции «О государственной пошлине» утвержденной Министерством финансов и Главным государственным налоговым управление при Кабинете Министров от 28 июня 1993 года» деган жумла чиқарилсин.
«20 декабря 1996 года за № 42 «О практике взыскания судебных расходов по гражданским делам и судебных издержек по уголовным делам» деган жумла «24 ноября 2009 года за №14 «О практике взыскания судебных расходов по гражданским делам» деган жумла билан алмаштирилсин, «Налогового кодекса Республики Узбекистан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
25-бандидаги «ишларни кўриш» жумласи «суд муҳокамаси» деган жумла билан, «шу шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласини муҳокама қилишга ва бу ҳақда ажрим чиқариб, уни ижро қилиш учун тегишли прокурорга юборишга ҳақли.» деган жумла «бу ҳақда прокурорга хабар қилади» деган жумла билан алмаштирилсин;
26-бандидаги «Тошкент шаҳар судига» деган сўзлардан кейин «судлар томонидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин, «омилларга чора кўришлари» деган жумла «омилларни бартараф қилиш чораларини кўришлари» деган жумла билан алмаштирилсин.
Рус тили матнидаги «систематически» деган сўз «периодически» деган сўз билан алмаштирилсин.
11. «Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ва уларни кўриш муддатлари тўғрисида»ги 1999 йил 24 сентябрдаги 18-сонли қарор:
«Ишни судда кўришга ҳар тарафлама ва тўлиқ тайёрлаш ишнинг тўғри ва муддатида кўрилиши ва ҳал этилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Процессуал қонунчиликнинг ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш вазифаларига ва кўриш муддатларига оид қоидаларига сўзсиз амал қилиш, суд амалиётида мавжуд бўлган хатоликларни бартараф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми»;
Рус тили матнидаги муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Всесторонная и полная подготовка дела к судебному разбирательству имеет важное значение для обеспечения правильного и своевременного рассмотрения и разрешения дела.
В целях обеспечения строгого соблюдения норм процессуального законодательства о задачах подготовки дела к судебному разбирательству и сроках рассмотрения, устранения ошибок, имевших место в судебной практике, Пленум Верховного суда Республики Узбекистан.»;
«Судларнинг эътибори фуқаролик ишларини кўриш муддатларига оғишмай амал қилиш одил судловни амалга оширишда қонунийликни мустаҳкамлашда, суд иш юритуви иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим омиллардан бири ҳисобланишига қаратилсин.
Судлар процесс иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари ва шу билан биргаликда ўз процессуал ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш ва улардан инсофсиз фойдаланишга қаратилган ҳар қандай судлашиш кўринишларининг олдини олишлари лозим.»
Рус тили матни биринчи хатбошисидаги «Республики Узбекистан» деган сўзлар чиқарилсин;
«Судларнинг эътибори процессуал муддатларга оғишмай амал қилиш ва фуқаролик ишларини кўриш сифатини, ҳар бир ишнинг ўз вақтида ва сифатли кўрилиши учун шахсий жавобгарликни ошириш лозимлигига қаратилсин.»
«Обратить внимание судов на необходимость неукоснительного соблюдения процессуальных сроков, повышения качества рассмотрения гражданских дел и личной ответственности за своевременное и качественное рассмотрение каждого дела.»;
3-бандидаги «аниқланган» деган сўз «тўпланган» деган сўз билан алмаштирилсин.
Рус тили матни «Обеспечить» деган сўздан олдин «Необходимо» деган сўз билан тўлдирилсин;
4-банди биринчи хатбошисидаги «ишларни суд мажлисига» деган жумла «суд мажлисларини» деган жумла билан алмаштирилсин;
«Ҳар бир судда фуқаролик ишларини ҳал қилишда қонунийликка риоя этилишини тўла кафолатловчи иш тартиби таъминлашини лозим» ва биринчи хатбошига бирлаштирилсин»;
«Аризасини ҳаракатсиз қолдиришда, аризадаги камчиликларни тузатиш учун муҳлат арз қилинаётган талабларнинг характери, камчиликларни тузатиш мураккаблиги, тўланмаган давлат божи миқдори ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда берилиши лозим.»,
«Ушбу қоида, даъво аризаси ҳаракатсиз қолдириладиган ҳолларга ҳам жорий этилади, чунки даъвогар томонидан камчиликлар муддатида бартараф этилганида, даъво аризаси дастлаб тақдим этилган кунда берилган ҳисобланади.».
учинчи жумласидаги «чиқарилиши» деган сўз «чиқариши» деган сўз билан алмаштирилсин;
Рус тили матни иккинчи хатбошисидаги «выполнении истцом предъявляемых требований» жумласи «устранении истцом недостатков» деган жумла билан алмаштирилсин;
«Судларнинг эътибори фуқаролик процессининг ушбу жараёни барча фуқаролик ишлари бўйича мажбурий бўлиб, низоларни тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишига имкон яратишини назарда тутган ҳолда, ФПКнинг ишларни судда кўришга тайёрлашни назарда тутувчи 159, 160-моддалари талабларини бажариш лозимлигига қаратилсин.»;
«Ишга тиклаш ҳақидаги ишларни судда кўришга тайёрлашда нафақат асоссиз бошқа ишга ўтказилган ёки лавозимидан озод этилган ходимга иш ҳақи тўлаш натижасидаги зарарни қоплаш, балки қонунийлик бузилишини олдини олиш мақсадини кўзлаган ҳолда, фармойишига асосан меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган ёки қонун талаблари очиқ-ойдин бузилган ҳолда бошқа ишга ўтказишни амалга оширган мансабдор шахсни аниқлаш ва уни ишга жавобгар томонидан учинчи шахс сифатида жалб қилиш масаласини ҳал қилиш керак.»
12-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ўта мураккаб ишлар бўйича судьянинг асослантирилган ажримига асосан ишни кўриш муддати икки ойгача узайтирилиши мумкин, ФПКнинг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ишлар бундан мустасно.»;
Рус тили матни иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«По особо сложным делам, за исключением дел, предусмотренных ч.2 ст.131 ГПК, по мотивированному определению судьи срок рассмотрения дела может быть продлен до двух месяцев.»;
13-бандидаги «кўрсатилган» сўзи «кўрсатилмаган» сўзи билан алмаштирилсин.
Рус тили матнидаги «необоснованного приостановления» жумла «необоснованное приостановление» деган жумла билан алмаштирилсин.
12. «Меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплашга оид низолар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2003 йил 19 декабрдаги 18-сонли қарор:
Биринчи бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 498-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом» деган жумла «Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисида Низом» деган жумла билан алмаштирилсин;
Иккинчи банди олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «д) Қоидалар шартлари ва нормалари бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш ҳақидаги.»;
Тўққизинчи хатбошисидаги «қайта тиббий гувоҳлантиришдан» деган сўзлардан кейин «(ногиронликни белгилаш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Еттинчи банди рус тили матни иккинчи жумласи алоҳида хатбошига кўчирилсин;
Ўзбек тили матни иккинчи хатбошиси «солиқ инспекцияларининг қарорлари» деган жумладан кейин «ҳамда ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа далиллар» деган жумла билан тўлдирилсин;
Ўнинчи банди тўртинчи хатбошиси биринчи жумласи қуйидагича баён этилсин: «Зарарни қоплаш миқдори ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи таркибига ҳар қандай бир марталик тўловлардан ташқари (фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация, ишдан бўшатиш вақтидаги нафақа ва бошқалар) иш вақтидан ортиқча, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда ўриндошлик асосида ишлаганлик учун тўловлар ҳисобга олинади.»;
Ўн биринчи банди тўртинчи хатбошисидаги «биргаликдаги» деган сўз «умумий» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ўн иккинчи банди «касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа» деган жумладан кейин «вакиллик» деган сўз билан тўлдирилсин;
Ўн учинчи банди биринчи хатбошиси «Жабрланувчи меҳнатда майиб бўлиши сабабли қўшимча харажатлар сарфлаган бўлса, улар» деган жумладан кейин «зарар етказилишига жавобгар бўлган» деган жумла билан тўлдирилсин, учинчи хатбошисидаги «қайд этилган тартибда» деган жумла чиқарилсин;
Рус тили матни тўққизинчи банди тўртинчи хатбошисидаги «представления протеста» деган сўзлар «принесение протеста» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Рус тили матни ўн биринчи банди иккинчи хатбошисидаги «процессуально-законодательных норм» жумласи «норм процессуального законодательства» деган жумла билан алмаштирилсин;
14. «Ер кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 2006 йил 3 февралдаги 3-сонли қарор:
Муқаддима рус тили матни иккинчи хатбошисидаги «его прекращении» жумласи «их прекращении» деган жумла билан алмаштирилсин;
Бешинчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Судларнинг эътибори ваколатли орган ёки мансабдор шахсларнинг ер муносабатларини тартибга солиш юзасидан қабул қилган қарорлари ёки хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар билан биргаликда бузилган ҳуқуқларни тиклаш, моддий ва маънавий зарарни қоплаш талаби қўйилганда, бундай ишлар даъво юритиш тартибида кўрилиши лозимлигига қаратилсин.»;
Рус тили матни ўн биринчи банди биринчи хатбошиси «При рассмотрении дел по спорам о разделе и определении порядка пользования земельным участком совместного владения или пользования,» деган жумладан кейин «а также определении границ земельного участка» деган жумла билан тўлдирилсин;
Муқаддимаси биринчи хатбошисидаги «қонунларнинг» сўзи «қонун ҳужжатларининг» деган жумла билан, «қабул қилиниши билан тушунтиришлар бериш талаб қилинадиган муаммолар келиб чиққанлигини» деган жумла «қабул қилиниши билан ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни вужудга келтирганлигини» деган жумла билан алмаштирилсин;
Муқаддима иккинчи хатбошисидаги «қонунларнинг кучга» деган сўзлар «қонун ҳужжатларининг амалга» деган сўзлар билан, «муаммолар» деган сўз «саволлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
16. «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли қарори:
Муқаддиманинг биринчи хатбошиси ўзбек тили матнидан «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонуни ва», рус тили матнидаги «Закона Республики Узбекистан «Об основах государственной жилищной политики» и» деган жумлалар чиқарилсин;
«Мазкур кодекс нормаларини суд амалиётида татбиқ қилиш, уй-жой билан боғлиқ низоларни тўғри ва адолатли ҳал этиш ҳамда келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тушунтиришлар бериш зарурати вужудга келганлигини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми»;
«Уйга яшаш учун киритиш ҳамда турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш тўғрисидаги даъволарни ҳал этишда суд турар-жойга даъво қилувчи шахс Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси 32-моддасининг 2 ва 3-қисмларида санаб ўтилган шахслар таркибига кириш-кирмаслигини ёки унинг уйда яшашининг бошқа асосларини, яшамаслиги сабабларини ва даъвони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлашлари лозим.»;
«Улушли мулкдаги турар-жой мулкдорларига уларнинг улушини асл ҳолда ажратиб бериш ўрнига компенсация тўланишига уларнинг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг турар-жойдаги улуши бошқа мулкдорларнинг улушидан анча кам бўлса, улушларга тенг тақсимлашнинг имкони бўлмаса, мулкдор низоли уйда яшамаётган бўлса, у бошқа уй-жой билан таъминланган бўлса, мулкдан фойдаланишда катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.»;
тўртинчи хатбошиси биринчи жумласи (6-банд 4-хатбошидан иборат) қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Умумий фойдаланишдаги турар-жойни иштирокчилар ўртасида уларнинг улушларига мос равишда бўлишда алоҳида яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи хоналар, алоҳида кириш-чиқиш йўллари мавжуд бўлганда ёки уй-жойнинг бир қисмини тегишлича қайта жиҳозлаш йўли билан ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирдагина даъво қаноатлантирилиши лозим.»;
рус тили матни тўртинчи хатбошисидаги «вкладу» деган сўз «доли» сўзи билан алмаштирилсин;
рус тили матни 7-банди иккинчи хатбошисидаги «обмениваемом жилом помещении» деган жумла «обмениваемых жилых помещениях» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «аввалгисига тенг қийматли» деган сўзлардан кейин «майдони» сўзи қўшилсин, «саҳндаги» деган сўз чиқарилсин;
иккинчи хатбошисидаги «белгиланган» сўзи «белгиланади» деган сўз билан алмаштирилсин;
22-бандининг бошланиши «судларга тушунтирилсинки» деган жумла билан тўлдирилиб, «аниқлаши» деган сўз «аниқлаш лозим.» деган жумла билан алмаштирилсин, кейинги жумлалар алоҳида гап сифатида келтирилсин;
27-банди иккинчи хатбошисидаги «чиқаришда» деган сўз «кўчиришда» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «бундай шахсга нисбатан кўчириб чиқариш» деган жумла «бундай шахсни кўчириш» деган жумла билан, «эгаллаш» сўзи «бериш» сўзи билан алмаштирилсин.
Рус тили матни 2-банди биринчи хатбошисидаги «а равно лицами, которые не привлечены к участию в деле, но судом разрешен вопрос об их правах и обязанностях,» деган жумла «а также лицами, не привлеченными к участию в деле, о правах и обязанностях которых суд разрешил вопрос,» деган жумла билан алмаштирилсин;
18. «Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли қарор:
Муқаддима тўртинчи хатбошисидаги «Ишларни судда кўришга тайёрлашда» деган жумладан кейин «ҳар доим ҳам» деган жумла билан тўлдирилсин»;
1-банди рус тили матнидаги «в обеспечении строгого соблюдения установленного порядка индивидуального» деган жумладан кейин «жилищного» сўзи билан, «строительства, защите интересов и» деган жумладан кейин «охраняемых законом интересов» деган жумлалар билан тўлдирилсин;
«Бундай даъволар билан арз қилинганда, суд ФПК 152-моддасининг 1-бандига асосан аризани қабул қилишни рад этади, агар иш қўзғатилган бўлса ушбу талаб билан мурожаат қилган шахсга ҳокимиятга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирган ҳолда ФПК 100-моддасининг 1-бандига кўра иш юритишни тугатади»;
3-банди учинчи хатбошисидаги «даъволари» сўзи «даъвоси» сўзи билан алмаштирилсин, «кўчириб» сўзи чиқарилсин;
4-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси», «тегишли», «ишда иштирок этиш учун» деган жумлалар чиқарилсин, «шахслар» сўзи «шахс» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «берилиши» сўзи «бегоналаштирилиши» сўзи билан, «битай деб қолганлик» жумласи «тайёр бўлганлик» жумласи билан алмаштирилсин;
8-банди рус тили матни иккинчи жумласидаги «учитывается» сўзи «оценивается» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банди рус тили матнидаги «Республики Узбекистан» деган сўзлар чиқарилсин;
13-банди иккинчи хатбошисининг боши «Суд» сўзи билан тўлдирилсин, «суднинг» деган сўз «ўзининг» деган сўз билан, «ўтилмоғи керак» жумласи «ўтмоғи лозим» деган жумла билан алмаштирилсин;
рус тили матни 14-банди биринчи хатбошисидаги «Республики Узбекистан» деган жумла чиқарилсин;
17-банди «в» кичик бандидаги «ўта бошлайди» жумласи «ҳисобланади» сўзи билан алмаштирилсин;
19-банди тўртинчи хатбошисидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бундай ҳолда, уйга нисбатан бўлган умумий мулк ҳуқуқи тугатилмайди»;
Рус тили матни 20-банди иккинчи хатбошисидаги «Республики Узбекистан» жумласи чиқарилсин;
«Судлар уйнинг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва ҳоказо шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги низоларни кўришда шуни эътиборга олишлари лозимки, уйни бегоналаштиришда, уйнинг аввалги мулкдори билан ёрдамчи иморатларни бузиш ёки кўчириб олиб кетиш ҳақида келишилмаган бўлса, улар уй билан биргаликда янги мулкдорга ўтади»;
Рус тили матнидаги «договоров купли-продажи,» жумласидан кейин «мены» деган сўз билан тўлдирилсин.
19. «Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2006 йил 3 февралдаги 4-сонли қарор:
«Судларнинг эътибори қаратилсинки, суд буйруғи ишни судда муҳокама қилиш билан боғлиқ бўлмаган биринчи инстанция суди қарорининг алоҳида тури бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2382-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича чиқарилади ва бевосита ижро ҳужжати кучига эгадир»;
2-банди боши «Судлар назарда тутишлари лозимки,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4-бандидаги «манфаати юзасидан» деган сўзлар «манфаатини кўзлаб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11-банди рус тили матни иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Эти обстоятельства свидетельствуя о наличии спора, исключает вынесение судебного приказа.»
20. «Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция суди ажримлари тўғрисидаги»ги 2012 йил 25 майдаги 07-сонли қарор: