1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.20.00 Жамғарма иши. Банк томонидан нақд пул берилиши;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.06.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Фуқаролик ва хўжалик суд иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Қарори
ТАҚДИМ ЭТУВЧИГА ДЕБ БЕРИЛГАН ҲУЖЖАТЛАР ЙЎҚОЛГАН ТАҚДИРДА УЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ ТИКЛАШ (ЧАҚИРИБ ИШ ЮРГИЗИШ) ҲАҚИДАГИ АРИЗАЛАРНИНГ СУДЛАР ТОМОНИДАН КЎРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 2 май ва 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилган тақдирда уларга бўлган ҳуқуқларни тиклаш (чақириб иш юргизиш) тўғрисидаги ишларининг судларда кўрилиши муносабати билан келиб чиқаётган муаммоларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 36-бобида белгиланганига кўра, шахс пул маблағлари қўйилганлиги ҳақида ёки қимматли нарсалар ёхуд давлат заёми облигациялари сақлаш учун топширилганлиги тўғрисида банк томонидан тақдим этувчига берилган қийматли ҳужжатни йўқотган тақдирда, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда, суддан йўқолган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Бундай ҳуқуқларни тиклаш банк томонидан тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқотилганида, балки ҳужжатлар уларни лозим даражада сақламаганлик оқибатида тўлов хусусиятларини йўқотганлиги натижасида ва бошқа (омонат дафтарчасида ва (ёки) назорат варақасида рақам сони сақланмаган, омонат дафтарчасида омонат қолдиғи тўла сақланмаганида ва бошқа) сабабларга кўра амалга оширилади.
Тақдим этувчига деб берилган омонат дафтарчаси, унга назорат варақаси ёки давлат заёми облигацияларини ва қимматбаҳо нарсаларни сақлашга олиш учун берилган гувоҳноманинг тўлов қобилиятини йўқотганлиги масаласи дастлаб халқ банки томонидан ҳал қилинади. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжат маблағни аниқлаш хусусиятини йўқотганлиги сабабли халқ банки операциялар бажаришни рад этса, бу ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд тартибида амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи бошқа банклар томонидан мазкур пунктда кўрсатилган, тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар бўйича, ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги аризалар ҳам худди шу тартибда кўриб чиқилиши лозим.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
2. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, уларга бўлган ҳуқуқни тиклаш ҳақидаги талаб бўйича ишлар алоҳида тартибда, тақдим этувчига деб ҳужжат берган муассаса (бундан кейин матнда муассаса деб юритилади) жойлашган ҳудуддаги суд томонидан кўриб чиқилади.
Тақдим этувчига деб берилган йўқотилган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш ҳақидаги аризада ФПК 189-моддасида кўрсатилган умумий талаблардан ташқари, ФПК 331-моддасининг учинчи қисмида белгиланган маълумотлар кўрсатилиши лозим. Қонунда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ариза ФПК 195-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.
3. Аризани иш юритишга қабул қилгандан сўнг судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида ариза берувчининг ҳисобидан оммавий ахборот воситаларида эълон чиқариш, шунингдек ҳужжатни берган муассасага у бўйича тўловларни амалга оширишни ва пул беришни тақиқлаш ҳақида ажрим қабул қилиши шарт. Суд ажримининг кўчирма нусхаси ҳужжатни берган муассасага дарҳол юборилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
5. Йўқотилган ҳужжатнинг алоҳида белгилари остида ҳисоб рақами, назорат варақаси (талон)нинг рақами, омонат қўйилган кун, омонат бўйича операция амалга оширилган кун, омонатнинг миқдори ёки қолган қисми, облигация рақамлари, уларни сақлашга топширилган сана, сақлаш учун топширилган қимматликларнинг тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари тушунилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Шу билан бирга эълон йўқолган ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттириши керак эмас. ФПКнинг 338-моддасига биноан йўқотилган ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш иш мазмунан кўриб бўлинганидан сўнг суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
7. Агарда матбуотда эълон қилинганидан сўнг ҳужжатни сақловчи уни судга тақдим этиб, унга даъво қилмаслигини баён этса, суд чақириб иш юритиш бўйича иш юритишни тугатиш, суд томонидан ҳужжат бўйича тўловларни амалга оширишни ва пул бериш бўйича қўйилган тақиқларни бекор қилиш ҳамда аризачига сақловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатни қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради.
Агарда ҳужжатни сақловчи қонунда белгиланган муддатда ҳужжатга бўлган ҳуқуқини илгари сурса, ФПК 122-моддасининг 7-бандига мувофиқ ариза кўрмасдан қолдирилади ва ҳужжат йўқолганлиги ҳақида арз қилган шахсга умумий асосларда даъво тақдим қилиш ҳуқуқи тушунтирилади. Бундай ҳолатда ФПК 332-моддасига асосан кўрилган чораларни бекор қилиш ФПК 336-моддаси тартибида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
9. Ҳужжатни сақлаб турувчидан уч ойлик муддат ичида ариза тушмаслиги ўз-ўзидан йўқолган ҳужжат аризачига тегишли эканини тасдиқловчи далил бўла олмаслигини судлар эътиборга олмоқлари лозим. Шунинг учун суд аризачининг шу ҳужжатга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи далилларни синчковлик билан текширмоғи лозим.
10. Йўқолган ҳужжат бўйича ҳуқуқларни тиклаш суд томонидан омонат дафтарчаси ёки унинг назорат варақаси ёки шу икки ҳужжат ҳам йўқолган тақдирда амалга оширилади. Аризачида сақланиб қолинган ҳужжат ишга илова қилинади, суд қарорида унинг бекор қилинганлиги кўрсатилиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
11. Агар иш ФПКнинг 338-моддасига асосан ҳал қилинишида омонат ёки қимматликлар суднинг тақиқловчи чоралар ҳақидаги ажрими олинишидан олдин тегишли муассаса томонидан берилганлиги ёки йўқолган ҳужжатнинг алоҳида белгилари омонат ёки қимматликларнинг аризачига тегишлилиги ҳақида хулоса қилиш учун етарли бўлмаса, суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш ва тегишли муассаса зиммасига аризачига омонат ёки йўқолган ҳужжат ўрнига янгисини бериш мажбуриятини юклашни рад этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
12. Асоссиз бойиш ҳақида даъво тақдим этилганда (ФПК 339-моддаси) ҳужжатни сақловчи ўзининг шу қимматли ҳужжатнинг ҳалол ва қонуний эгаси эканлигини ҳамда бойиш аломати борлиги ва унинг ҳажмини исботлаши керак. Йўқолган ҳужжат ўрнига суднинг қарорига кўра янги ҳужжат олган шахс қонуний сақловчи олдида асоссиз олинган ва сақланган мулкнинг миқдорида моддий жавобгардир.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Асоссиз бойиганлик ҳақидаги даъво ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан ҳисобланадиган умумий даъво муддати доирасида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ўз вақтида арз қилмаган сақловчи ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топилиши билан боғлиқ зарарни ундиришга ҳақли эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)