1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.10.00 Банклараро операциялар ва юридик, жисмоний шахслар ўртасида операциялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1545-5]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон «Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 январь,
30/27-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/27-сон қарорига ИЛОВА
«Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:».
«2) Электрон тўловлар фақатгина банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, бундан шартномада кўзда тутилган ҳоллар ҳамда Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш мустасно. Бунда, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларида электрон тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилади;»;
д) қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
«181. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда банкларнинг вакиллик ҳисобварағидан маблағларни акцептсиз тарзда ҳисобдан чиқаришда Марказий банк мемориал ордердан фойдаланади.»;
ж) қуйидаги мазмундаги 401-402-бандлар билан тўлдирилсин:
«401. Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш учун банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур вакиллик ҳисобварағида овердрафтни шакллантириш орқали банклар ўртасидаги якуний ҳисоб-китоб ниҳоясига етказилади.
402. Операцион кун охирида вакиллик ҳисобварағида овердрафт юзага келган банкнинг Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизими орқали операциялари кейинги иш кунидан бошлаб вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шакллангунга қадар тўхтатилади.
Банкнинг вакиллик ҳисобварағида ижобий қолдиқ шаклланган куннинг ўзида Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими ва Тезкор тўловлар тизимида ушбу банкнинг электрон тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланади.»;
з) 46-банддаги «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи етарли ижобий қолдиққа эга бўлиши керак» деган сўзлар «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлиши керак» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 10/23/1545-5/0094-сон)