1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.02.00 Судланганлар ва қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 27 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2022 йил 19 ноябрда маъқулланган
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳкумлар учун қулай шарт-шароитлар яратилишини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда, шу жумладан озодликдан маҳрум этиш жойларида маҳкумларни сақлаш шарт-шароитларини инсонпарварлик нуқтаи назаридан янада яхшилашни назарда тутувчи қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили ва жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқот натижалари маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, уларни сақлаш шарт-шароитларини янада яхшилаш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларида меҳнатга жалб этилган маҳкумларга ҳақ тўланадиган ишлаш даврини уларнинг умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш зарурлигини кўрсатмоқда.
Ушбу Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига ишланган ҳамда ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисоблашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шу билан бирга, жиноят-ижроия қонунчилигига маҳкумларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги нормалар, шунингдек маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини белгиловчи мезонлар киритилмоқда.
Мазкур Қонун маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.
«к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса».
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Маҳкумларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди»;
маҳкум жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинишидан камида уч иш куни олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига электрон тарзда юборади;
жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинаётганида маҳкумга қоғоз шаклида беради»;
Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлиги ушбу Кодекснинг 1021-моддасида назарда тутилган комиссия томонидан ҳар чорак якунларига кўра қуйидаги мезонлардан бири асосида белгиланади:
маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши;
маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки, унинг ташаббуси, бошқа маҳкумларга ибрат бўлишга интилиши;
маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасасида ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя этиши, маҳкумга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилганлиги, унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
Маҳкумни тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаган деб топиш тўғрисидаги хулоса комиссия томонидан расмийлаштирилади ва маҳкумнинг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Комиссия томонидан тузалиш йўлига ўтмаган деб топилган маҳкумлар билан тарбиявий-профилактика ишлари муассаса психологини жалб этган ҳолда алоҳида режа асосида амалга оширилади.
Тузалиш йўлига ўтмаган деб топилган маҳкум комиссиянинг хулосаси устидан ушбу Кодекснинг 107-моддасида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли»;
9) 102-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Озодликдан маҳрум этилган шахсларга нисбатан ушбу Кодекс 971-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонлар асосида рағбатлантириш чоралари қўлланилади»;
10) 1021-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, шу жумладан қўлланилаётган рағбатлантириш чораларининг ушбу Кодекс 971-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги жазони ижро этиш муассасасида тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилади ва улар бўйича хулоса қабул қилинади»;
11) 113-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ижобий тавсифга эга» деган сўзлар «тузалиш йўлига ўтган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 131-модданинг биринчи қисмидаги «Ижобий тавсифга эга маҳкума аёлларга» деган сўзлар «Тузалиш йўлига ўтган маҳкума аёлларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 164-модданинг тўртинчи қисмидаги «маҳкум белгиланган режимга ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлса» деган сўзлар «маҳкум тузалиш йўлига ўтган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 февраль,
ЎРҚ-817-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 03/23/817/0091-сон)