1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг)]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3205-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/5-сон қарори (рўйхат рақами 3205, 2019 йил 19 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 10/19/3205/4177-сон) билан тасдиқланган Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 январь,
30/13-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2022 йил 29 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/13-сон қарорига ИЛОВА
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«11. Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит ёки микроқарз бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик 0,3 фоиздан ошмаслиги лозим.
Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган бошқа тўловлар қайси давр учун ундириладиган бўлса, кунлик фоиз ҳисоб-китобида шу даврдаги кунларга тенг миқдорда тақсимланади.».
2. Қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин:
«111. Кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этиши мумкин эмас.
Бунда, қарз миқдори деганда:
кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойга тенг ёки ундан кам бўлганда шартнома бўйича ажратилган кредит ёки микроқарзнинг миқдори;
кредит ёки микроқарз шартномасининг муддати 12 ойдан кўп бўлганда 12 ойга тенг бўлган даврнинг бошидаги кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи;
12 ойга тенг бўлган давр ичида кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз миқдори ошганда, ушбу миқдор ошган санадан бошлаб кейинги давр учун ошган кредит ёки микроқарз асосий қарзининг қолдиғи тушунилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган чеклов қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади:
Бунда,
қолдиқi — i давр учун кредит ёки микроқарз асосий қисмининг ошмай турган қолдиғи;
кунлар_сониi — i даврдаги кредит ёки микроқарз асосий қисмининг қолдиғи ошмай турган кунлар сони;
i давр — кредит ёки микроқарз қолдиғи ошмай турган муддат;
тўловлар — кредит ёки микроқарз бўйича асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари;
муддат — 365 кун ёки кредит ёки микроқарз шартномаси муддати 12 ойдан кам бўлганда унинг муддати кун ҳисобида.
Кредит ёки микроқарз шартномаси бўйича кредит ёки микроқарзнинг асосий қарзидан ташқари тўланадиган барча тўловларни ҳисоблашда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган мисоллардан фойдаланилади.».
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.
Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА