Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сон қарори (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 10/20/3224/0312-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур Низом тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди».
2.
91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«91. Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо рўйхатга олинган пайтдан эътиборан йигирма тўрт ойдан ошмаслиги керак. Бунда электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Фойдаланувчиларнинг электрон рақамли имзо очиқ калитларини автоматлаштирилган банк тизимида рўйхатга олиниши ва ҳисоби юритилиши керак.».