Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Талаб этиладиган маблағ ва молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
I. Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси профилактикасини кучайтириш ва зарарланганликни аниқлаш бўйича текширувлар қамровини ошириш | |||||
1. | Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи «95-95-95» стратегияси доирасида ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билишига эришиш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларида клиник кўрсатмалар асосида беморларни ОИВга ихтиёрий текширувлар билан қамраб олиш ҳамда аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш ва профилактик тадбирлар олиб бориш. | 1. Аҳолини ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича текширувлар билан кенг қамраб олиш учун ҳар йили камида 177 минг нафар одам ўртасида экспресс тестлар ўтказиш. 2. Тест тўпламларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, буюртма тайёрлаш ва уларни харид қилиш. 3. Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси бўйича тиббий маслаҳатлар бериш, ахборот-тарғибот материалларини тайёрлаш ва аҳолига етказиш, тарғибот ишларини олиб бориш. ОИВ инфекцияси билан боғлиқ стигматизация ва дискриминациянинг олдини олиш бўйича махсус тадбирлар (тренинглар, кампаниялар ва бошқалар) ўтказиш. 4. Даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари учун ОИВ инфекцияси масалаларига доир ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тренерларни тайёрлаш. 5. ОИВ инфекциясини аниқлаш мақсадида ўз-ўзини тестдан ўтказиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва ижобий тажрибани амалиётга жорий этишга доир таклиф ишлаб чиқиш. 6. Турли гуруҳлар учун мақсадли ва мослаштирилган ўз-ўзини тестдан ўтказиш ахборот кампанияларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш. | Республика бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар | |
2023 йил | 1 124,88 млн сўм | ||||
2024 йил | 1 259,86 млн сўм | ||||
2025 йил | 1 411,04 млн сўм | ||||
2026 йил | 1 580,37 млн сўм | ||||
2027 йил | 1 770,02 млн сўм | ||||
Маҳаллий бюджет маблағлари | |||||
2023 йил | 809,91 млн сўм | ||||
2024 йил | 907,10 млн сўм | ||||
2025 йил | 1 015,95 млн сўм | ||||
2026 йил | 1 137,87 млн сўм | ||||
2027 йил | 1 274,41 млн сўм | ||||
Халқаро ташкилотлар грантлари | |||||
2. | Аҳоли орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш мақсадида 15 та ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг 63 та туманлараро диагностика лабораторияларини сўнгги авлодга мансуб диагностик тест-тизимлар (ИФА) билан узлуксиз таъминлаш. | 1. Диагностик тест-тизимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш, тест-тизимларни харид қилиш ва етказиш. 2. Аҳоли орасида ОИВни аниқлаш мақсадида ИФА усулида ҳар йили камида 2,4 миллион та текширув ўтказиш. | Республика бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
2023 йил | 2 502,0 млн сўм | ||||
2024 йил | 6 600,0 млн сўм | ||||
2025 йил | 6 600,0 млн сўм | ||||
2026 йил | 6 600,0 млн сўм | ||||
2027 йил | 6 600,0 млн сўм | ||||
3. | ОИВ инфекциясини юқтириб олган беморларда даволаш самарадорлиги мониторингини олиб бориш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказларини зарурий тест-тизимлар (иммуноблот, ПЗР, СД4) билан узлуксиз таъминлаш. | 1. Эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, тест-тизимларни (иммуноблот, ПЗР, СД4) харид қилиш ва етказиш. Жумладан, 2023 — 2027 йилларда ОИТСга қарши кураш марказларини камида 75 мингта иммуноблот, 254 мингта СД4 ҳамда 631 мингта ПЗР тест-тизимлар билан таъминлаш. | ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
2023 йил | 0,50 млн АҚШ долл. | ||||
2024 йил | 0,50 млн АҚШ долл. | ||||
2025 йил | 0,50 млн АҚШ долл. | ||||
2026 йил | 0,50 млн АҚШ долл. | ||||
2027 йил | 0,50 млн АҚШ долл. | ||||
Республика бюджети маблағлари | |||||
2023 йил | 0,39 млн АҚШ долл. | ||||
2024 йил | 0,68 млн АҚШ долл. | ||||
2025 йил | 0,75 млн АҚШ долл. | ||||
2026 йил | 0,82 млн АҚШ долл. | ||||
2027 йил | 0,89 млн АҚШ долл. | ||||
4. | ОИВ инфекцияси юқиши ва тарқалиши эҳтимоли юқори бўлган гуруҳлардан аҳолига ОИВ инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ушбу гуруҳлар орасида ОИВ инфекциясини фаол аниқлаш ва профилактик тадбирлар олиб бориш бўйича ишларни ташкил этиш. | 1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги мақсадли битим ва келишувларда ОИВ инфекцияси юқиши ва тарқалиш эҳтимоли юқори бўлган гуруҳлар орасида ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича тадбирларни белгилаш ва режа асосида олиб бориш. 2. ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишга доир тадбирларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирокини кенгайтириш, шу жумладан ўқув машғулотларни ташкил этиш. | ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар | |
2023 йил | 0,55 млн АҚШ долл. | ||||
2024 йил | 1,45 млн АҚШ долл. | ||||
2025 йил | 1,72 млн АҚШ долл. | ||||
2026 йил | 1,92 млн АҚШ долл. | ||||
2027 йил | 1,92 млн АҚШ долл. | ||||
5. | Республика ОИТСга қарши кураш маркази лаборатория мажмуасини халқаро аккредитациядан ўтказиш ва унинг халқаро сифат стандарти талабларига мувофиқ бўлишига эришиш. | 1. Республика ОИТСга қарши кураш маркази лаборатория мажмуасининг халқаро аккредитация талабларига мослигини баҳолаш. 2. Камчиликларни бартараф этишга доир тадбирларни белгилаш. 3. Лаборатория мажмуасини аккредитация талабларига мос ҳолда жиҳозлаш ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш. 4. Аккредитация талаблари асосида иш юритув ҳужжатларини тайёрлаш. 5. Мутахассисларнинг малакасини ошириш. 6. Халқаро аккредитациядан ўтказувчи ташкилот вакилларини таклиф қилиш ва зарур хулосани олиш. | ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма, БМТТД, ЮНИСЕФ, ЮНЭЙДС маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар | |
2023 йил | 0,05 млн АҚШ долл. | ||||
2024 йил | 0,05 млн АҚШ долл. | ||||
6. | Мигрантларни ОИВ инфекциясини ихтиёрий текшириш билан қамраб олишни кенгайтириш. | 1. Узоқ муддат хорижда бўлиб, Ўзбекистонга қайтган мигрантлар орасида ОИВга қарши кураш самарадорлигини ошириш ва касаллик тарқалиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2023 йил 1 август | Халқаро ташкилотлар грантлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар |
2. Мигрантлар ва уларнинг оилалари ўртасида ОИВ инфекцияси хавфи, ҳимоя чоралари ва даволаниш имкониятлари тўғрисида хабардорликни ошириш кампанияларини ташкил этиш. | 2023 — 2027 йиллар | ||||
II. ОИВ инфекцияси ташхисоти, даволаш ва профилактикаси, ОИВ билан яшовчи шахсларга тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш | |||||
7. | Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи «95-95-95» стратегияси доирасида ОИВ билан яшовчи шахсларни даволаш билан қамраб олиш даражасини 95 фоизга етказиш мақсадида уларни ретровирусга қарши дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда улардан 95 фоизининг қонида вирус юкламасини аниқланмайдиган даражага тушириш. | 1. Ретровирусга қарши дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш. 2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, ретровирусга қарши дори воситаларини харид қилиш ва етказиш. 3. Янги аниқланган ҳамда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларни ретровирусга қарши терапия билан қамраб олиш. 4. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволаш бўйича амалдаги клиник баённомаларни қайта кўриб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ қилиш. | ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
2023 йил | 1,50 млн АҚШ долл. | ||||
2024 йил | 1,60 млн АҚШ долл. | ||||
2025 йил | 1,80 млн АҚШ долл. | ||||
2026 йил | 1,60 млн АҚШ долл. | ||||
2027 йил | 1,00 млн АҚШ долл. | ||||
Республика бюджети маблағлари | |||||
2023 йил | 3,95 млн АҚШ долл. | ||||
2024 йил | 4,63 млн АҚШ долл. | ||||
2025 йил | 4,93 млн АҚШ долл. | ||||
2026 йил | 5,33 млн АҚШ долл. | ||||
2027 йил | 5,90 млн АҚШ долл. | ||||
8. | ОИВнинг онадан болага юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилган олти ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан узлуксиз таъминлаш. | 1. ОИВнинг онадан болага юқишига барҳам бериш мақсадида профилактик тадбирларни ўтказиш. 2. Республика бўйича ОИВ инфекцияли оналардан туғилган олти ойликкача бўлган чақалоқлар сонини аниқлаш, қуруқ сут миқдорини ҳисоблаш, техник вазифа ишлаб чиқиш. 3. Қуруқ сут аралашмасини харид қилиш ва етказиш. Жумладан, ҳар йили камида 40 минг ўрам қуруқ сут аралашмаси билан таъминлаш. 4. ОИВ инфекцияли оналардан туғилган олти ойликкача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмаси билан таъминлаш. | Республика бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
2024 йил | 2 051,28 млн сўм | ||||
2025 йил | 2 297,43 млн сўм | ||||
2026 йил | 2 573,12 млн сўм | ||||
2027 йил | 2 881,90 млн сўм | ||||
9. | ОИВ инфекциясига чалинган беморлар орасида вирусли, бактериал ва замбуруғ этиологияли ёндош касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш ва даволаш мақсадида уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш. | 1. Ёндош касалликлари мавжуд ОИВ инфекцияли шахсларни аниқлаш. 2. Даволаш баённомаларига мувофиқ зарур дори воситалари миқдорини ҳисоблаш ва уларни харид қилиш. | 2023 йил 2024 йил 2025 йил 2026 йил 2027 йил | Маҳаллий бюджет маблағлари 373,4 млн сўм 410,8 млн сўм 451,8 млн сўм 497,0 млн сўм 546,7 млн сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2023 йил 2024 йил 2025 йил 2026 йил 2027 йил | Республика ОИТСга қарши кураш марказига ажратилган бюджет маблағлари 5,0 млн сўм 5,6 млн сўм 6,1 млн сўм 6,7 млн сўм 7,4 млн сўм | ||||
10. | Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар билан зарарланиш хавфи юқори бўлган шахслар ўртасида «Дўстона хоналар» орқали жинсий алоқа йўли билан юқувчи касалликларни синдромал даволаш ва профилактик тадбирларни олиб бориш мақсадида уларни дори воситалари, тиббий буюмлар ва профилактик воситалар билан узлуксиз таъминлаш. | 1. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва профилактик воситаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштириш учун буюртмаларни тайёрлаш ва эҳтиёждан келиб чиқиб, уларни харид қилиш ва етказиш. | 2023 йил 2024 йил 2025 йил 2026 йил 2027 йил | Маҳаллий бюджет маблағлари 534,4 млн сўм 596,1 млн сўм 602,7 млн сўм 609,3 млн сўм 615,9 млн сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. «Дўстона хоналар» орқали жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар билан зарарланиш хавфи юқори бўлган шахсларни синдромал даволаш билан қамраб олиш ҳамда улар орасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш. | 2023 йил 2024 йил 2025 йил 2026 йил 2027 йил | Республика ОИТСга қарши кураш марказига ажратилган бюджет маблағлари 26,7 млн сўм 29,8 млн сўм 30,1 млн сўм 30,4 млн сўм 30,7 млн сўм | |||
11. | ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш. | ОИВ инфекциясининг учинчи ва тўртинчи клиник босқичида бўлган ўн саккиз ёшдан катта беморларга ногиронликни белгилаш мезонларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 62-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил 1 август | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
12. | ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга доимий тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш. | ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни парвариш қилиш, қўллаб-қувватлаш ва доимий кузатувни олиб бориш, уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш. | 2023 — 2027 йиллар | Халқаро ташкилотлар грантлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар |
13. | Аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш. | 1. ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича 2023 йилга мўлжалланган медиа-режани ишлаб чиқиш. Келгусида тегишли йил учун медиа-режа ?шлаб чиқилишини таъминлаш. | 2023 йил 15 февраль | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Халқаро ташкилотлар грантлари, ижрочилар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2023 — 2027 йиллар (ҳар йили 1 февралга қадар) | |||||
2. Оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволашга доир масалалар бўйича кенг кўламли тарғибот ишларини олиб бориш, мақолалар, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, аудиовизуал тарғибот материалларини тайёрлаш. 3. Самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркет, бозорларда ОИВ инфекцияси бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган роликлар ва радиомаслаҳатларни тақдим этиш. | 2023 — 2027 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |||
14. | ОИВ инфекциясини парентерал йўл (тери ва шиллиқ қатламларнинг яхлитлигини бузувчи муолажалар) орқали юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш ҳолатларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш. | 1. ОИВ инфекциясини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш, шунингдек, шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ инфекциясини юқтириш ҳолатларини аниқлаш жараёнида тузиладиган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиладиган текширув ҳужжатларининг стандарт намуналарини ишлаб чиқиш. | 2023 йил 1 май | - | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Адвокатлар палатаси |
2. Текширув ҳужжатларининг стандарт намуналарини манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ва ўрнатилган тартибда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи — Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқлаш. | 2023 йил 1 июнь | ||||
15. | ОИВ инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга ошириш. | 1. Даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига ОИВ инфекцияси профилактикасига доир чора-тадбирлар жорий этиш. | 2023 — 2027 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан назорат тадбирларини амалга ошириш. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||||
III. ОИТСга қарши кураш марказларининг моддий-техника базасини яхшилаш | |||||
16. | Ретровирусга қарши даволанаётган беморларда дори воситаларининг ножўя таъсирини эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказлари поликлиника бўлимларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш. | 1. 3 турдаги (ЭКГ, денситометр, УТТ) тиббий ускуналар учун техник вазифа ишлаб чиқиш. | 2023 йил 1 май | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
2. ЭКГ, денситометр ва УТТ ускуналарини харид қилиш ва етказиш. Жумладан, Республика ОИТСга қарши кураш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ОИТСга қарши кураш марказларини 15 та УТТ, 15 та денситометр ва 14 та ЭКГ ускуналари билан таъминлаш. 3. ОИВ инфекцияли беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш. | 2024-2025 йиллар | Инвестиция дастури асосида 5 244,2 млн сўм | |||
17. | ОИТСга қарши кураш марказларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 15 та марказ биноларида капитал таъмирлаш, реконструкция ва қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларнинг лабораторияларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш. | Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг имтиёзли қарз маблағлари 7,5 млн АҚШ долл. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |
3. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш. | 2023-2024 йиллар | ||||
ОИТСга қарши кураш марказларининг туманлараро диагностика лабораторияларида қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш: | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш. 3. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш. | ||||
1. Навоий вилояти Хатирчи ва Қизилтепа туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш. | 2023-2024 йиллар | Маҳаллий бюджет маблағлари 3 млрд сўм | |||
2. Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро диагностика лаборатория биносини жорий таъмирлаш. | 2024-2025 йиллар | Инвестиция дастури асосида 150,0 млн сўм | |||
3. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманлараро диагностика лабораториясини қуриш, Беруний туманлараро диагностика лабораториясини таъмирлаш. | 2024-2025 йиллар | 2 042,1 млн сўм | |||
4. Бухоро вилояти Олот, Вобкент ва Ғиждувон туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш. | 2025-2026 йиллар | 750,0 млн сўм | |||
5. Хоразм вилояти Хива туманлараро диагностика лабораториясини капитал таъмирлаш. | 2025-2026 йиллар | 250,0 млн сўм | |||
6. Самарқанд вилояти Каттақўрғон, Нарпай, Ургут ва Самарқанд туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш. | 2026-2027 йиллар | 2 500,0 млн сўм | |||
7. Жиззах вилояти Фориш ва Ғаллаорол туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш. | 2024-2025 йиллар | 2 206,8 млн сўм | |||
8. Қашқадарё вилояти Ғузор ва Шаҳрисабз туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш. | 2024-2025 йиллар | 1 200,0 млн сўм | |||
9. Фарғона вилояти Сўх туманлараро диагностика лабораториясини ташкил қилиш. | 2024-2025 йиллар | 362,2 млн сўм | |||
10. Сирдарё вилояти Боёвут ва Оқолтин туманлараро диагностика лабораторияларини капитал таъмирлаш. | 2025-2026 йиллар | 1 944,8 млн сўм | |||
18. | ОИВ диагностика лабораториялари иш сифатини яхшилаш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказларининг туманлараро диагностика лабораторияларини зарур диагностика асбоб-ускуналари ва техника билан жиҳозлаш. | 1. Техник вазифа ишлаб чиқиш. 2. 21 турдаги тиббий диагностика ускуналари ва техникани харид қилиш ва етказиш. | Инвестиция дастури асосида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
2024 йил | 12 697,9 млн сўм | ||||
2025 йил | 7 252,6 млн сўм | ||||
2026 йил | 7 358,3 млн сўм | ||||
2027 йил | 6 986,0 млн сўм | ||||
19. | Аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш, ОИВ инфекциясини ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида ОИТСга қарши кураш марказларининг автомобиль паркини янгилаш. | 1. Эҳтиёждан келиб чиқиб, буюртмаларни тайёрлаш. 2. 54 дона махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш. | 2023 — 2026 йиллар | ОИТСга қарши кураш марказларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ҳисоб-китоблар асосида) | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
IV. Тиббиёт муассасаларининг кадрлар ва илмий салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш | |||||
20. | ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олишда замонавий усулларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ қилиш мақсадида тиббиёт ходимларининг малакасини хорижда ошириш. | 1. Хорижга малака оширишга юбориладиган камида 50 нафар тиббиёт ходимларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Ушбу ходимларни иш жойларида зарур тайёргарликдан ўтказиш. 3. Тиббиёт ходимларини ОИВ инфекциясини даволаш, ташхислаш ва олдини олиш масалалари бўйича малака ошириш учун хорижга юборишни ташкил этиш. | 2023 — 2027 йиллар | Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
21. | Соҳа бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан илмий ва амалиёт йўналишларида тажриба алмашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш. | 1. Соҳага тегишли дастурларни амалга оширувчи хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳаларни тегишли ташкилотлар билан келишиш ва амалга ошириш. | 2023 — 2027 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
22. | Республикада ОИВ инфекциясига қарши курашиш соҳасида олиб бориладиган тизимли тадбирларни такомиллаштириш орқали бутун аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишини камайтириш мақсадида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш. | 1. ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларини аниқлаш ва тадқиқотлар рўйхатини шакллантириш. | 2023 — 2027 йиллар | Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси |
2. ОИВ инфекциясининг тарқалиш суръатларига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, уларнинг фаоллигини баҳолаш, ОИВ инфекциясини юқтирган беморларни даволаш самарасини ўрганиш бўйича дозорли эпидемиологик назорат тадбирларини ўтказиш. | ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма ва халқаро ташкилотлар маблағлари | ||||
2023 йил | 0,40 млн АҚШ долл. | ||||
2025 йил | 4 582,0 млн сўм | ||||
3. Мақсадли грантлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, шу жумладан ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар орасида ОИВ инфекцияси масалаларига доир тадқиқотларни амалга ошириш. | 2023-2024 йиллар | халқаро ташкилотлар маблағлари 2000,0 млн сўм | |||
4. Ўтказилган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш ва амалга ошириладиган даволаш-профилактика ишларини яхшилаш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш. | 2025 — 2027 йиллар | 3000,0 млн сўм | |||
5. Илмий ходимларнинг мавжуд ахборот тизимларидан маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш бўйича билим ва салоҳиятини ошириш. | Халқаро ташкилотлар грантлари | ||||
23. | ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва ҳисоботларни юритишни соддалаштириш мақсадида ОИВ инфекцияси бўйича идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | 1. ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини олиб бориш, реал вақт режимида дори воситалари, тест-тизимлар ва бошқа воситаларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш ҳамда идоралараро ҳамкорликни амалга ошириш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратиш. 2. Мазкур тизим ҳамда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг электрон базалари ўртасида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали электрон ҳамкорликни амалга ошириш. | 2023 йил якунига қадар | ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари 0,1 млн АҚШ долл. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
24. | ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш. | 1. ОИВ инфекцияси билан боғлиқ меъёрий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, илғор амалиётларни жорий этиш йўналишида хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Илғор хорижий илмий-амалий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. ОИВ инфекциясига қарши кураш соҳасида халқаро стандартларни кенг жорий этиш. | 2023 — 2027 йиллар | Халқаро ташкилотлар грантлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳамкор ташкилотлар |
Дастурда назарда тутилган тадбирлар бажарилиши учун жами харажатлар: 119 940,64 млн сўм ва 53,93 млн АҚШ доллари | |||||
шундан: | млн сўм | млн АҚШ доллари | |||
Давлат бюджети маблағлари | 45 851,9 | 28,27 | |||
ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма маблағлари ва бошқа донор ташкилотлар маблағлари | - | 18,16 | |||
Маҳаллий бюджет маблағлари | 13 383,34 | - | |||
ОИТСга қарши кураш марказларига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар | 178,5 | ||||
Инвестиция дастури маблағлари | 50 944,9 | ||||
Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағлари | - | 7,5 | |||
Халқаро ташкилотлар маблағлари | 9 582,0 | ||||