1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-12]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 декабрь,
67-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 9 декабрдаги 67-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 74-банддаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасини» деган сўзлар «Чегара қўшинларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 104-банддаги «тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари» деган сўзлар «тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«175. 47 11 100 «Нафақалар» элементи ўз ичига ишсизлик бўйича нафақа (47 11 110 элементи), вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (47 11 120 элементи), бола туғилгани учун нафақа (47 11 130 элементи), дафн этиш маросими учун нафақа (47 11 140 элементи), ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси (47 11 150 элементи), ногиронлиги бўлган боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар ойига қўшимча бир дам олиш куни учун нафақа (47 11 160 элементи), болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (47 11 170 элементи) ҳамда пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизларга нафақалар (47 11 180 элементи)ни олади.
176. 47 11 400 «Пенсиялар» элементи давлат пенсиялари ва бошқа тўловларни (47 11 410 элементи) ўз ичига олади.».
1) 7 011 312 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 011 313 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси»;
2) 7 017 110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 017 111 Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан бюджет ссудаси бўйича ҳисобланган фоиз тўловлари»;
3) 7 018 108 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 018 109 Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳисобидан ажратиладиган ўрта муддатли ссудалар;
7 018 110 Шаҳарлар ва туманлар бюджетларидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига қайтариладиган ўрта муддатли ссудалар»;
4) 7 018 342 қатордаги «Ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни» деган сўзлар «Давлат пенсиялари ва бошқа тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7 035 100 қатордаги «Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасини» деган сўзлар «Чегара қўшинларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 7 041 907 қатордаги «Тадбиркорликни» деган сўз «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни»деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 7 041 910 қатордаги «Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигини» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 7 049 996 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин: