Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 10/20/3235/0698-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал
миқдорларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қуйидаги мазмундаги 27-позиция билан тўлдирилсин:
2.
Изоҳ қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«***Мазкур ҳақ миқдорларининг 27-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорининг 50 фоизи «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ҳисоб рақамига вазирлик ахборот тизимларини ривожлантириш учун йўналтирилади.».