1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ер ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Директорлар кенгаши томонидан «Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш учун 18 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 199,96 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш маъқулланганлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Лойиҳанинг умумий қиймати 247,51 миллион АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 47,55 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан 33,95 миллион АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлиши;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
Лойиҳани амалга оширишда «вақтинча олиб кириш» божхона режимида расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилиши;
Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йил (2023 — 2027 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Сув хўжалиги вазирлиги — Лойиҳани амалга ошириш, кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, Лойиҳанинг барча мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функциялари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) юкланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кредитини қайтариш, шунингдек, кредит бўйича фоиз, воситачилик ҳақи ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади.
3. «Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида эришиладиган натижалар бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев Андижон (Ш.Қ. Абдурахмонов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков) ва Фарғона (Х.Х. Бозаров) вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:
а) мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш даври якунига қадар камида:
30 минг гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларининг қайта фойдаланишга киритилишини;
57 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланишини;
4 500 та томорқа хўжалиги барқарор сув билан таъминланишини;
287 млн кВт/с электр энергияси иқтисод қилинишини таъминласин;
б) тегишли ҳудудлардан Лойиҳа доирасида Марказга текин фойдаланиш ҳуқуқи билан зарур бино ва иншоотлар (хоналар) ажратилишини таъминласин.
4. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев):
Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Марказ таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин;
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг ҳар йиллик харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов]
Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тадбирлар бўйича бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда, очиқлик ва ошкораликни таъминлаган ҳолда тендер савдолари асосида аниқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-боби,Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
5. Қуйидагилар:
«Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
«Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш» лойиҳаси учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
6. Андижон (Ш.Қ. Абдурахмонов), Наманган (Ш.Ш. Абдуразаков) ва Фарғона (Х.Х. Бозаров) вилоятлари ҳокимликлари 2023 йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида Лойиҳанинг самарадорлигини ошириш, қайтадан фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ишлатиш ҳамда сув таъминоти яхшиланадиган майдонлардан қўшимча даромад олиш йўналишлари бўйича аниқ чора-тадбирларни қамраб оладиган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига (Ш.М. Ғаниев) тақдимот қилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
7. Сув хўжалиги вазирлиги (Б. Камалов) Лойиҳани амалга ошириш доирасида қарз шартномасида белгиланган маблағ ҳисобидан маҳсулотлар ва хизматларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларидан харид қилиниши таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
8. Белгилансинки, Лойиҳа маблағлари билан боғлиқ банк операциялари тижорат банкларида очиладиган талаб қилиб олгунча алоҳида депозит ҳисобварақлари (иккиламчи) орқали амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Бунда, мазкур ҳисобварақлар орқали иш ҳақи, солиқ тўловлари, шунингдек, Лойиҳа доирасидаги бошқа харажатлар қопланади. Ушбу ҳисобварақлардан Марказнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни қоплаш учун маблағларни йўналтиришга йўл қўйилмайди.
9. Молия вазири Т.А. Ишметовга Лойиҳа доирасида кредит келишувини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
10. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит келишуви юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н.К. Холмуродов) Молия вазирлиги (О.Р. Исаков) билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, Лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев) ҳамда Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳиссасини молиялаштириш учун капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
13. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ички ишлар вазирлиги — Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини (муддати узайтирилишини);
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — белгиланган тартибда Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини таъминласин.
15. Қуйидагилар:
сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов, Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков ва Фарғона вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров Лойиҳани амалга ошириш учун зарур шароитларни таъминлашга, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки тартиб-таомиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур ҳисобот ва ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этишга;
* лойиҳанинг якуний қиймати тендер савдолари натижалари асосида ва кредитнинг ҳақиқий қиймати ҳамда уни тақдим этиш шартларига мувофиқ белгиланади.
** қурилиш-монтаж ишларида агрегатларни монтаж қилиш, насос станцияси биноларини қуриш ва таъмирлаш, ташқи тармоқларни қайта тиклаш, ободонлаштириш ишлари, ёрдамчи механик ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш ҳамда кутилмаган харажатлар кўзда тутилган;
*** лойиҳани амалга ошириш жараёнида лойиҳа ташаббускори солиқни молиялаштириш схемасини ишлаб чиқади, Молия вазирлиги билан биргаликда тўловларни белгиланган ставкалар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарори асосида амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-438-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш» лойиҳаси учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг