toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) қуйидаги стратегик мақсадларга эришишга мўлжалланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ:
иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;
қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;
саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;
ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш;
иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;
йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;
республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудларда янги 600 та чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш;
(1-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон)
б) Саноат тармоқларида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича концепция (кейинги ўринларда — Концепция) 2-иловага мувофиқ;
в) 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда — Ҳаракатлар режаси) 3-иловага мувофиқ;
г) 25 та корхона ва ташкилотда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг энергия сиғими кўрсаткичини 2026 йилга келиб 2022 йилга нисбатан 20 фоизга камайтиришга қаратилган 2022 — 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари (кейинги ўринларда — Мақсадли параметрлар) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Энергетика вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Мақсадли параметрларга эришишга қаратилган 2022 — 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини («Йўл харитаси») ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Қуйидагилар:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва «яшил» ўсиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган;
Энергетика вазирлиги — «яшил» энергетикани ривожлантириш, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини кенг жорий қилиш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг энергия сиғимини камайтириш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
4. Белгилансинки:
а) 2023 йил 1 июндан бошлаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади;
б) қуйидагиларни назарда тутувчи 2022 — 2026 йилларда иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан тартибга солиш инфратузилмаси босқичма-босқич яратилади:
иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва уларнинг давлат кадастрини юритиш;
углерод бирликларининг реестрини шакллантириш ва юритиш;
иқтисодиёт тармоқлари кесимида иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш;
иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш бўйича фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
в) 2024 йил 1 январдан бошлаб барча иссиқхона газларини қамраб олувчи Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) йўлга қўйилади;
г) иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва амалга оширишдан олдинги босқичларда уларнинг иссиқхона гази ҳажмини қисқартириш имконияти баҳоланиб, лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона гази ҳажми сертификатлаштирилади ва ташқи бозорларга йўналтирилади;
д) 2024 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган, қуввати 1 МВтдан юқори бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида ушбу станцияларнинг ўрнатилган қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади;
е) тармоқ ва ҳудудий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш доирасида тармоқлар ва ҳудудларнинг иқлим ўзгаришига нисбатан сезувчанлиги хусусиятларидан келиб чиқиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш ҳамда унга мослашиш чора-тадбирлари ва инвестиция лойиҳалари қамраб олинади;
ж) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ, Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган (миллий орган) ҳисобланади;
халқаро ва республика даражасида иссиқхона гази савдосини (Emission Trade System — ETS, Joint Credit Mechanism — JCM ва бошқалар) тартибга солиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади;
з) барқарор «яшил» иқтисодий ўсиш, «яшил» иқтисодиётга ўтишга доир, хусусан, иссиқхона гази ташланмалари миқдорига таъсир қилувчи лойиҳалар ва чора-тадбирларни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
5. Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда — Идоралараро кенгаш) 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия), Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилиш;
ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаш;
доимий мониторинг асосида Стратегия доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида масъул ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш.
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, халқаро молия институтлари ва ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг:
Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳини 6-иловага мувофиқ таркибда;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат Техник котибиятни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Белгилансинки:
Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва «яшил» ўсиш борасида фаолият олиб борувчи халқаро молия институтлари ва ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг техник кўмак, таҳлил қилиш ва салоҳиятни ошириш бўйича фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади;
Техник котибият Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи ишчи органи вазифасини бажарувчи лойиҳа офиси ҳисобланади.
7. Белгилансинки, «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва уни ривожлантиришда барча томонларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш борасида:
Идоралараро кенгаш Стратегия, Дастур ва Ҳаракатлар режасининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишини самарали ташкил этишни таъминлайди;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Идоралараро кенгашнинг ишчи органи ҳисобланиб, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини доимий баҳолаб бориш, техник ва молиявий кўмак жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини шакллантиришга кўмаклашади;
Техник котибият Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини ташкил қилади, Стратегия, Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда уни Идоралараро кенгаш билан ўзаро мувофиқлаштиришга кўмаклашади.
8. Гидрометеорология хизмати маркази ва Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти икки ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика бўйлаб қуёш, шамол ва биогаз энергияси ресурслари бўйича инновацион маълумотлар базасини шакллантирсин.
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
а) икки ой муддатда Техник котибият ва идоралараро ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомлар, Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи регламентини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Идоралараро кенгашга киритсин.
Бунда, Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи регламентида:
унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш;
иқлим ўзгариши ва «яшил» ўсиш бўйича халқаро молиявий институтлар ҳамда ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг ҳаракатлари ўзаро такрорланишини бартараф этиш ва олдини олиш;
иқлим ўзгариши ва «яшил» ўсиш масалалари бўйича вазирлик ва идоралар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилсин;
б) Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги ва халқаро молия институтлари билан биргаликда «яшил сертификатлар» тизими 2023 йил 1 июндан бошлаб жорий этилишини таъминласин;
в) Гидрометеорология хизмати маркази билан биргаликда Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) 2024 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ йўлга қўйилишини таъминласин;
г) Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, саноат корхоналарида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини (ESG) жорий қилишни жадаллаштиришни кўзда тутувчи таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
д) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 — 2026 йилларда иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан тартибга солиш инфратузилмаси яратилишини таъминласин, шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
е) Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда икки ой муддатда йирик саноат корхоналари тегишли бошқарув органларида қуйидагилар тасдиқланишини мувофиқлаштирсин:
йирик ишлаб чиқариш корхоналарида қувватларни модернизация ва реконструкция қилиш орқали энергияни тежаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича техник сиёсатни ишлаб чиқиб, унинг кўрсаткичларини йиллик бизнес-режаларга киритиш бўйича тегишли бошқарув қарорлари;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бирлигига сарфланадиган ёқилғи-энергия ресурсларининг меъёрларини аниқлайдиган, тармоқлар кесимидаги услубиёт ва йўриқномалар.
10. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар «ифлослантирувчи тўлайди» тамойилини тўлиқ жорий этиш, шунингдек, ифлосланиш учун белгиланган йиғим ставкасини ошириш ва ифлослантирувчи моддалар рўйхатини кенгайтириш орқали атроф-муҳит ифлосланиши учун йиғим тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларида илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларнинг мақсадли дастурларини Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига тасдиқлаш учун киритиб борсин ҳамда ушбу соҳада қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратсин:
«яшил» иқтисодиёт соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб бориш;
иқтисодиёт тармоқларида «яшил» технологиялар, хусусан, ресурс тежовчи, чиқиндисиз ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш имкониятини берувчи технологияларни ва хавфсиз кимёвий моддаларни қўллашга ўтиш ҳамда қайта тикланувчи энергия технологияларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;
истиқболли инновацион ишланмалар ва «стартап» лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда уларни тижоратлаштириш ва технологиялар трансферини қўллаб-қувватлаш.
Белгилаб қўйилсинки, мақсадли дастурларни молиялаштириш харажатлари илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
12. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда республикада қайта тикланувчи энергия манбаларини ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
14. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхоналар — ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ушбу қарор билан тасдиқланган Ҳаракатлар режаси ҳамда тармоқлар кесимидаги ресурс тежаш дастурларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиради, ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ушбу қарор билан белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси тўғрисида умумлашган таҳлилий маълумотларни Идоралараро кенгашга киритади;
Идоралараро кенгаш ҳар чорак якуни билан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритади.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 декабрь,
ПҚ-436-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига
1-ИЛОВА
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш
ДАСТУРИ
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоли масалалар мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига, хусусан, иқтисодий ўсиш ва камбағалликни қисқартириш, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, ушбу йўналишда мамлакатда иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш ва унга мослашиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини жадаллаштириш, «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсиш моделини тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
Бу борада, мамлакатда «яшил» иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, «яшил» инвестицияларни жалб қилиш, экологик инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 октябрдаги ПҚ-4477-сон қарори билан 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланган.
2020 йилда коронавирус (COVID-19) пандемияси туфайли юзага келган эпидемиологик вазият сабабли дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистон Республикасида ҳам ушбу Стратегияни жадал амалга ошириш имконияти чекланди.
Шу билан бир қаторда, 2021 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг 26-йиғилишида (CОР26) Ўзбекистон Республикаси томонидан Париж битими доирасида 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоиз камайтириш бўйича қўшимча мажбуриятни ўз зиммасига олиши ҳақида баёнот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жорий йилнинг май ойида 2030 йилга қадар метан эмиссиясини 2020 йилга нисбатан камида 30 фоизга камайтириш бўйича мамлакатларнинг жамоавий мақсадга эришиши бўйича глобал мажбурият тўғрисидаги ташаббусга (Global Methane Pledge) қўшилди.
Коронавирус пандемияси ва иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган салбий ҳолатларнинг сабоқлари иқтисодий ўсишни таъминлашда янада барқарор манбалар ва ёндашувларни қайта кўриб чиқиш, хусусан, мамлакатда «яшил» иқтисодиёт ва «яшил» иқтисодий ўсиш бўйича стратегик мақсадлар ва чора-тадбирлар амалга оширилишини самарали ташкил этиш заруриятини кўрсатмоқда.
2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси асосида «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу йўналишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликдаги мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларини таъминлаш Дастурни ишлаб чиқиш заруриятини юзага келтирди.
1-боб. Дастурнинг мақсади ва вазифалари
Дастурнинг мақсад ва вазифалари миллий даражада мавжуд бўлган соҳалар бўйича қуйидаги стратегик йўналишларга асосланади ва уларнинг ўзаро тўлдирувчи жиҳатларини кучайтиради:
технологик модернизация ва «яшил» технологияларни жорий этиш учун молиявий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, энергия тежаш ва самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни аниқлаш, иқтисодиёт тармоқларида энергия менежменти орқали энергия самарадорлигини сезиларли даражада ошириш;
«яшил» иқтисодиётга ўтишнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш, иқлим ўзгаришига доир масалаларда давлат хизматлари қамровини кенгайтириш, «яшил» иқтисодиёт соҳасида аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириш орқали аҳоли ва маҳаллий жамоатчилик иштирокини кенгайтириш;
«яшил» инвестицияларни қўллаб-қувватлаш, хусусий секторга кенг имкониятлар яратиш ва «яшил» инновацияларни жорий этишда хусусий инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат-хусусий шерикликни ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали «яшил» иқтисодиётга ўтиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Дастур қуйидаги 6 та устувор йўналишда Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодий ўсишни таъминлаш вазифаларини белгилайди:
табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш;
миллий иқтисодиётнинг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини мустаҳкамлаш;
миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг «яшил» ва кам углеродли ривожланишини таъминлаш;
инновацияларни жорий этиш ва самарали «яшил» инвестицияларни жалб қилиш;
барқарор ва инклюзив «яшил» урбанизацияни ривожлантириш;
«яшил» иқтисодиётга ўтиш даврида катта таъсир остида бўлиши мумкин бўлган аҳоли ва уларнинг яшаш жойларини қўллаб-қувватлаш.
Ушбу устувор йўналишлар бўйича вазифаларнинг самарали амалга оширилиши қуйидаги йўналишлардаги тармоқлараро чоралар билан бир қаторда амалга оширилади:
«яшил» ўсиш бўйича салоҳиятни ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш;
«яшил» иқтисодиётга ўтиш учун қулай сиёсий муҳит яратиш, самарали институтларни жорий қилиш;
ташқи ва ички «яшил» молиялаштириш оқимларини кўпайтириш.
2-боб. «Яшил» ўсишнинг устувор йўналишлари
2.1. Табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш
Устувор вазифалар:
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш билан бирга ўсиб бораётган аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайдиган қишлоқ хўжалиги ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
барқарор ландшафтлар, ўрмонларни қайта тиклаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга асосланган амалиётни жорий этиш;
экинларни диверсификация қилиш ва сувни тежайдиган қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий қилишни ландшафтни тиклаш чоралари билан уйғунлаштириш;
давлат корхоналарини ҳамда давлат-хусусий шериклик орқали хусусий сектор томонидан суғоришни молиялаштириш имкониятларини ислоҳ қилиш.
Устувор йўналишлар:
а) иқлим билан боғлиқ хавфларга чидамлиликни ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш:
барқарор агроэкотизимни яратишга кўмаклашиш мақсадида иқлим ўзгаришига мақбуллаштирилган ишлаб чиқариш устуворлигидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификация қилиш;
иқлим билан боғлиқ хавфларга нисбатан барқарорликни ошириш мақсадида деҳқон ва фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш ва ихтисослаштириш;
б) яйловларни барқарор бошқаришни жорий қилиш — яйлов майдонларининг экологик ҳолатини сақлаш ҳамда ер ва ўрмон деградациясини камайтириш орқали яйловларда чорва молларини ўтлатишни барқарор бошқариш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
в) иқлим ўзгаришига чидамли дарахтлар плантацияларини кўпайтириш — эрозия, қум ва чанг бўронларини камайтириш, шунингдек, экотизимлар ва инфратузилманинг барқарорлигини ошириш учун иқлимга чидамли дарахтларни экиш;
г) тармоқли ёндашувдан ландшафт ёндашувига ўтишни таъминлаш учун ландшафтни бошқариш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
ҳосилдорликни ошириш, экотизим хизматларини яхшилаш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш учун ландшафтни интеграциялашган ҳолда бошқариш;
интеграциялашган ландшафт ёндашувидан фойдаланишни рағбатлантириш, ундан самарали фойдаланишга қайтариш учун ландшафтни тиклаш;
д) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барқарор етиштириш ва қайта ишлаш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги ва фаровонликни ошириш — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соғлом экотизимларни ривожлантириш ҳамда ер, сув ва бошқа табиий ресурсларни барқарор бошқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган глобал бошқарув тизимини яратиш;
е) «яшил гаров» дастурлари ва табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолияти асосида яратилган иш ўринлари сонини кўпайтириш:
«яшил» иш ўринларини яратиш ва «яшил гаров» дастурларини ишлаб чиқиш;
жойларда турмуш даражасини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, табиий ресурслар ва экотуризм соҳаларида иш ўринларини яратишда иқлим ўзгаришига чидамлилик бўйича табиий ресурсларни бошқаришга асосланган корхоналарнинг салоҳиятини ошириш;
ж) умумий сув истеъмоли ва сув танқислигини камайтириш учун талаб этиладиган сув объектларидан аниқ ҳисоб-китобларга асосан сув олиш лимитларини ўрнатиш, амалиётга жорий қилиш ва сув олиш лимити доирасида сув берилишини мониторинг қилиш — умумий сув истеъмоли ва сув танқислигини камайтириш, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва суғориш тизимлари самарадорлигини ошириш учун талаб этиладиган сув ресурсларини аниқ ҳисоб-китобларга асосан сув олиш лимитларини ўрнатиш, мониторинг қилиш ва биргаликда режалаштириш институтларини кучайтириш;
з) қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш — сувни тежайдиган суғориш технологиялари, шу жумладан томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа самарали суғориш технологияларини жорий этиш ва кўламини кенгайтириш;
и) саноат корхоналарида ҳосил бўлаётган оқова сувларни тозалаш ва айланма сув таъминотини жорий қилиш — локал оқова тозалаш иншоотларини ўрнатиш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, тозаланган сувларни технологик ёки маиший-хўжалик мақсадларида қайта ишлатиш кўламини ошириш чораларини кўриш;
к) қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган экин ерлари ва кўп йиллик дарахтзорларни (мевали боғ ва токзорларни) сақлаб қолиш орқали «яшил» ўсиш суръатларини таъминлаш;
л) республикада кўп йиллик манзарали ва мевали дарахтзорлар кўчатларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
м) ҳар йили вилоятлар марказлари ва туманларда яшил ҳудудлар ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш.
2.2. Миллий иқтисодиётнинг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини мустаҳкамлаш
Устувор вазифалар:
гидрологик, об-ҳаво ва иқлимга оид маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш тизимини янада такомиллаштириш орқали иқлим хавфини баҳолаш ва камайтириш;
муҳим воситалар ва инфратузилмага, шу жумладан экологик ёндашувлар асосидаги инвестицияларни жалб қилиш орқали табиий офатлар хавфини камайтириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож уй хўжаликлари, шу жумладан қишлоқ жойларида яшайдиган ва бевосита ёки билвосита қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлган кам таъминланган оилаларнинг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўриш;
сув ҳавзаларини бошқариш, ўрмонларни қайта тиклаш ҳамда аҳоли пунктлари атрофидаги бошпаналарни кенгайтиришга сармоя киритиш орқали сув тошқинидан ҳимоя қилиш учун қурилишда муҳандислик табиий ечимларини ишлаб чиқиш;
қишлоқ жойларида яшовчи заиф оилаларни иқлим хавфлари ва офатлардан суғурталаш орқали молиявий барқарорлик сиёсатини такомиллаштириш.
Устувор йўналишлар:
а) иқлим ўзгаришига мослашиш ва табиий офатлар хавфини бошқариш масалаларини миллий сиёсатга, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни режалаштиришга ва бюджет жараёнларига киритиш — иқлим ўзгаришига мослашиш, унинг оқибатларини юмшатиш ва табиий офатлар хавфини камайтиришни режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ҳамда баҳолашда жамоатчиликнинг фаол иштирокига асосланган ёндашувни йўлга қўйиш;
б) иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий даражада жавоб қайтариш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тадбирларининг самарадорлигини ошириш учун норматив-ҳуқуқий ва институционал асосни такомиллаштириш:
иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
Шаҳарсозлик кодексида табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини тартибга солиш;
хатарларни ҳисобга олган ҳолда, ердан фойдаланиш ва ривожлантиришга комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш;
в) миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ва шериклик муносабатларини кучайтириш, ташқи молиялаштириш механизмларига қўшилиш учун миллий ва маҳаллий салоҳиятни ошириш — ташқи молиялаштириш механизмларига қўшилиш учун миллий ва маҳаллий имкониятларни яратиш, табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш учун институционал ва бошқарув механизмларини кучайтириш;
г) нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хусусий секторнинг фаол иштирокида оммавий семинарлар, ишчи йиғилишлар ва тренинглар каби таълим ва тарғибот дастурлари орқали жамоатчиликни хабардор қилиш кампанияларини кучайтириш ва мувофиқлаштириш:
олинган тажриба ва илғор амалиёт билан алмашиш учун миллий платформа яратиш;
тегишли механизмлар орқали миллий, минтақавий ва глобал даражада тажриба алмашиш;
табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчиликнинг билимларини лозим даражада бирлаштириш учун тегишли механизмларни аниқлаш;
д) алоқа стратегиясини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш — иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш билан боғлиқ ташаббусларнинг натижаларини бирлаштирувчи самарали алоқа стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
е) иқлим ўзгариши тўғрисидаги билимларни, зарурат даражасида, университет ва мактаб ўқув дастурларига киритиш — жамоатчиликни хабардор қилиш кампанияларини кучайтириш ва мувофиқлаштириш орқали, шу жумладан миллий шериклар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳолининг хабардорлигини ошириш, иқлим ўзгариши, офатларнинг сабаблари ва оқибатлари тўғрисида тушунчаларни мустаҳкамлаш;
ж) иқлим ўзгариши ва табиий офатларнинг потенциал таъсирини енгиш учун шаҳарлар/маҳаллий органлар ва жамоаларнинг имкониятларини кучайтириш — шаҳарлар ва жамоаларни барча хавф-хатарлар ҳақида аниқ ва ўз вақтида огоҳлантиришни таъминлаш учун самарали барвақт огоҳлантириш тизимини яратиш;
з) иқлим ва табиий офатлар хавфи тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш бўйича техник ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш — табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши бўйича қарор қабул қилиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун ахборотни бошқаришнинг яхлит тизимини ишлаб чиқиш;
и) энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия (ҚТЭ) манбаларидан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун энергия хавфсизлигини яхшилаш ва бошқарувни кучайтириш:
мавжуд ва режалаштирилган энергетика инфратузилмаси учун табиий офатлар ва иқлим хавф-хатарларини баҳолаш орқали энергия хавфсизлигини ошириш;
энергия таъминоти муаммоларини ҳал қилиш учун фавқулодда ҳаракатлар режалари ва жавоб қайтариш механизмларини ишлаб чиқиш;
энергия самарадорлигини ошириш чораларини ва унинг оқибатларини юмшатиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун тегишли технологиялар трансферидан фойдаланиш йўлларини аниқлаш ва тарғиб қилиш;
к) табиий офатларга тайёргарликни ҳамда бу борада самарали ҳаракат қилиш ва тикланиш имкониятларини кучайтириш:
табиий офатларни бошқариш механизмларини мустаҳкамлаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоаларнинг иқлим ўзгариши таъсири, табиий офатларга тайёргарлиги ва ҳаракатини кучайтириш;
эвакуация режалари ва стратегияларини янгилаш;
халқаро ва минтақавий гуманитар ёрдам тўғрисида хабардорликни ошириш;
л) миллий иқлим ўзгариши ва табиий офатларга чидамлилик соҳасида миллий сиёсат ва режалаштириш жараёнида гендер тенглиги жиҳатларини ҳисобга олиш — миллий сиёсатда гендер тенглиги тамойилларини ҳисобга олиш орқали табиий офатларга тайёргарликни кучайтириш;
м) иқлим ўзгариши ва табиий офатларга чидамлиликни ошириш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга оширишда хусусий секторни жалб қилиш — миллий, тармоқ ва маҳаллий даражада иқлим ўзгариши ва табиий офатларга чидамлиликни режалаштириш ҳамда амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни жалб қилиш орқали табиий офатларга тайёргарликни кучайтириш.
2.3. Миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг «яшил» ва кам углеродли ривожланишини таъминлаш
Устувор вазифалар:
энергия балансини диверсификация қилиш, шу жумладан ҚТЭ манбаларини ривожлантириш, энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, углерод ташламаларини камайтириш;
кам углеродли ривожланиш учун ўта муҳим бўлган фойдали қазилмаларнинг захиралари ва салоҳиятини ўрганиш;
экологияга зарар етказмайдиган инфратузилмани шакллантириш ва саноат корхоналарида айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш, бунда, модернизация жараёнларини рағбатлантириш;
«яшил» ўсиш шароитида бозор иқтисодиёти нуқсонларини бартараф этиш ва «мақбул нархларни шакллантириш» институтларини мустаҳкамлаш.
Устувор йўналишлар:
а) «яшил» ва кам углеродли ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — узоқ муддатли «яшил» ва кам углеродли ривожланишнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, иқтисодий ва фискал йўқотишларни камайтириш ва самарадорликни ошириш мақсадида стратегияни ишлаб чиқиш;
б) электрлаштиришнинг ўсиши ва ишончлилигини ошириш:
электр энергиясини тақсимлашнинг эскирган инфратузилмасини янгилаш ва модификация қилиш;
2030 йилгача электр энергияси таъминотини 100 ТВт/соатдан ошириш;
в) электр энергиясини узатиш ва тарқатиш тармоқларида йўқотишларни камайтириш:
электр энергиясини унинг техник ва тижорат йўқотишларини тарқатиш пайтида камайтириш;
истеъмолчилар орасида электр таъминотининг ишончлилиги ва сифатини ошириш;
г) ҚТЭ манбаларини кенг миқёсда жойлаштириш:
энергия балансида ҚТЭ манбаларининг улушини ошириш;
мамлакатнинг тоза энергияга ўтиши таъминлаш;
маҳаллий саноат ва инфратузилманинг ривожланиши ҳамда иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш учун ҚТЭ манбаларини ривожлантириш;
маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;
д) энергия самарадорлиги соҳасида ечимларини жойлаштириш — 2030 йилда бирламчи қўшимча энергия эҳтиёжисиз ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки бараварга ошириш мақсадига эришиш учун бирламчи энергия интенсивлигини икки бараварга камайтириш;
е) алоҳида қиймат занжирлари ва тармоқларини яратиш учун айланма иқтисодиёт бўйича ҳаракатлар режалари — табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат чиқиндилари, ифлосланиш ва газ чиқиндиларини камайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат занжирида айланма иқтисодиёт тамойилларини амалга ошириш.
2.4. Инновацияларни жорий этиш ва самарали «яшил» инвестицияларни жалб қилиш
Устувор вазифалар:
бутунжаҳон қиймат занжирларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш ва рағбатлантириш учун сиёсий ҳамда институционал ислоҳотларни амалга ошириш орқали давлат ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш;
«яшил» иқтисодиётга ўтиш учун инновацион сиёсат ва миллий инновацион тизимларни такомиллаштириш.
Устувор йўналишлар:
а) инвестиция сиёсати ва лойиҳаларга «яшил» инвестициялар концепциясини интеграциялаш — мамлакатда режалаштирилган барча инвестиция лойиҳалари учун «яшил» мезонларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
б) саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш — мавжуд янги технологиялар ва стандартларнинг интеграцияси орқали саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги саноат корхоналарининг инфратузилмаси барқарорлигини таъминлаш;
в) молиялаштириш имконияти ва салоҳиятини кенгайтириш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги ролини кучайтириш — салоҳият, рақобатбардошлик ва бошқарувни ошириш учун юқори салоҳиятга эга истиқболли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан аёллар юритаётган ва турли ҳудудлардаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш;
г) хусусий секторнинг миллий иқтисодиётдаги иштирокини ошириш:
тармоқларда хусусий сектор иштирокини ошириш учун давлат корхоналари билан танлама ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш;
давлат ва хусусий сектор ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш;
д) давлат харидларининг шаффоф ва рақобатбардош тартибини такомиллаштириш:
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш;
шаффоф ва рақобатбардош давлат харидлари тартибини ҳамда ДХШ ва КЎК тизимини ишлаб чиқиш;
е) ҳукумат фаолияти самарадорлигини ошириш учун электрон ҳукумат ва давлат бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамлаш:
электрон ҳукумат тизимини АКТ инфратузилмаси ва тегишли тизимлар билан таъминлаш;
давлат бошқаруви органларининг инновациялар ва инвестициялар бўйича салоҳиятини кучайтириш ҳамда давлат хизматлари ва жараёнларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш;
билим ва ахборот алмашинувини осонлаштириш учун АКТ тузилмаси ва инфратузилмасини кенгайтириш;
ж) инновацион тизимда сиёсий бошқарув ва механизмлар самарадорлигини ошириш — инновацион сиёсат институтлари, тегишли субъектлар ўртасида бошқарув ва мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш;
з) инновациялар асосидаги ўсишни қўллаб-қувватлаш учун инновацион инфратузилмани мустаҳкамлаш:
инновацион экотизимдаги қўллаб-қувватловчи элементларнинг инфратузилмаси ва салоҳиятини мустаҳкамлаш;
ESG стандартларига мос келадиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тизимини таъминлаш;
и) илм-фан ва саноат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш:
илмий-тадқиқот ташкилотларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш;
тадбиркорлик соҳасида модернизация ва технологиялар трансферини таъминлаш учун хорижий технология етказиб берувчилар иштирокини оширишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш.
к) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорларнинг рақамли саводхонлигини кўтариш ва онлайн платформалардан фойдаланишни ривожлантириш — мавжуд кредитлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, техник маслаҳат хизматлари, бозорни таҳлил қилиш учун инвестицияларни киритиш.
2.5. Барқарор ва инклюзив «яшил» урбанизацияни ривожлантириш
Устувор вазифа — шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг яшаш қобилияти ва унумдорлигини ошириш мақсадида аҳоли пунктларининг «яшиллик» даражасини ошириш, бино-иншоотлар, шунингдек, транспорт ва чиқиндиларни бошқаришнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда республикада «яшил» (эко) туризмни ривожлантириш.
Устувор йўналишлар:
а) айрим ҳудудларнинг иқтисодий асосини диверсификация қилиш — ҳудудларнинг ЯҲМ яратишга қўшган ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, уларни барқарор ва мувозанатли ривожланишини таъминлаш;
б) номарказлаштириш сиёсатини давом эттириш — ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллиги ва масъулиятини ошириш;
в) йўлдош шаҳарлар яратишни ҳисобга олган ҳолда, шаҳар агломерацияси шаклланишини бошқариш — илғор энергия тежовчи ва экологик тоза технологиялар ва материалларни жорий этишга асосланган йўлдош шаҳарлар яратиш, шу жумладан ижтимоий, муҳандислик, коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда, шаҳар агломерацияси шаклланишини такомиллаштириш;
г) барқарор ва яшаш учун қулай шаҳар инфратузилмасини яратиш — шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган барқарор ва яшаш учун қулай шаҳар муҳити ва инфратузилмасини (қурилиш, бинолар, энергетика, транспорт, йўллар, сув таъминоти ва канализация, «яшил» майдонлар ва йўлаклар, шаҳар ва шаҳар атрофидаги ўрмонлар) яратиш.
2.6. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш даврида катта таъсир остида бўлиши мумкин бўлган аҳоли ва уларнинг яшаш жойларини қўллаб-қувватлаш
Устувор вазифалар:
узоқ муддатли истиқболда барқарор иш ўринларини яратиш учун «яшил» иқтисодиётга ўтиш даврида аҳолининг заиф ҳамда иқлим ўзгариши сабабли ишсиз қолиш хавфи бор қатламларига нисбатан қайта тайёрлаш ва кўникмаларни ривожлантириш, ишчи кучи мобиллигини оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли сиёсат олиб бориш;
«яшил» иқтисодиётга самарали ўтиш учун яратиладиган ва мавжуд иш ўринлари учун янги кўникмалар бўйича ишчи кучини доимий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Устувор йўналишлар:
а) инклюзив ва барқарор инсон капиталини ривожлантириш — аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш учун макроиқтисодий барқарорликни ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш;
б) шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги турмуш сифатидаги тафовутни бартараф этиш — камбағал, камбағаллик хавфи остида бўлган ва иқлим ўзгариши таъсири юқори бўлган шаҳар ва қишлоқ жойлари ўртасидаги тафовутни камайтириш дастурларини ишлаб чиқиш;
в) ёшларнинг инновацион «стартап» лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш — иқтисодиётни диверсификация қилиш ва ёшлар бандлигини рағбатлантириш учун инновациялар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;
г) таълим сифати ва натижадорлигини ошириш — болалар, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг инклюзив таълимини таъминлаш, сифати ва қамровини ошириш;
д) ижтимоий ҳимоя тизимининг қамровини ва самарадорлигини ошириш:
одамлар фаровонлигини ошириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
соғлиқни сақлаш хизматларини ривожлантириш ва сифатини ошириш;
е) ўтиш даври шароитида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш — кичик ва ўрта корхоналарининг ўсишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муносиб ва хавфсиз иш ўринларини яратиш учун уларнинг легаллашувини қўллаб-қувватлаш.
2.7. Тармоқлараро тематик йўналишлар
2.7.1. «Яшил» ўсиш бўйича салоҳиятни ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш
Устувор йўналишлар:
а) давлат органлари ва ташкилотлари бошқарув ходимларининг бошқариш, режалаштириш ваколатларини такомиллаштириш — манфаатдор вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари учун барқарор бошқарув масалалари бўйича тренинглар ўтказиш;
б) «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича ҳаракатлар ва чора-тадбирларни режалаштириш, амалга ошириш, натижаларини баҳолаш бўйича давлат ва хусусий ташкилотларнинг технологик ваколатларини мустаҳкамлаш — манфаатдор давлат органлари ва хусусий ташкилотларнинг ўрта ва техник ходимлари учун тренинглар ўтказиш;
в) «яшил» ўсиш, иқлим ўзгаришига барқарорлик бўйича тренерларни тайёрлаш — салоҳиятни ошириш бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар учун инструкторларни тайёрлаш учун қисқа муддатли курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;
г) кичик грантлар ажратиш орқали хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотларда ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатишни қўллаб-қувватлаш — хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотлар учун «яшил» иқтисодиёт масалалари бўйича очиқ маърузалар, конференциялар ва семинарлар ўтказиш харажатларини қоплашга қаратилган кичик грантлар тақдим этиш;
д) таълим ташкилотларининг тегишли ўқув режаларига «яшил» иқтисодиёт мавзуларини киритиш — тегишли таълим ташкилотларида мавжуд фанлар доирасида «яшил» иқтисодиёт амалиёти ва тамойилларига оид мавзуларини киритиш;
е) «яшил» иқтисодиёт онлайн марказини ташкил этиш — «яшил» иқтисодиёт, унинг қонунчилик базаси, ўтмиш ва келажакдаги фаолияти, илғор халқаро тажрибалар ва «яшил» ўсишнинг бошқа жиҳатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган электрон платформа яратиш;
ж) Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «яшил» иқтисодиёт ва барқарор бизнес йўналишларида мутахассисларни тайёрлаш — Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Яшил» иқтисодиёт ва барқарор бизнес» факультетини (кафедрасини) очиш;
з) «яшил» ривожланиш тадқиқот жамғармаларини жорий этиш — Ўзбекистонда «яшил» ўсиш соҳасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган жамоат фондини ишга тушириш.
2.7.2. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш учун қулай сиёсий муҳит яратиш, самарали институтларни жорий қилиш
Устувор йўналишлар:
а) «яшил» иқтисодиёт бўйича тажриба, маълумот ва ресурсларни бирлаштириш орқали ҳукуматлар ўртасида мувофиқлаштиришни яхшилаш, самарали институционал тузилмани яратиш — ҳақиқий маълумотларга асосланиб, таҳлил ва мониторинг ўтказиш имкониятларини яхшилаш мақсадида атроф-муҳит ва иқтисодиёт бўйича маълумотларни ягона базага бирлаштириш;
б) тармоқ стратегияларини «яшил» ривожланиш мақсадлари билан мувофиқлаштириш — молиялаштириш учун асосий «яшил» инфратузилмаларни аниқлайдиган харажатлар сметаси ёки инвестиция режаларини қамраб оладиган тармоқ стратегияларини «яшил» иқтисодиёт ва «яшил» ривожланишнинг мақсадлари ва стратегик доиралари билан мувофиқлаштириш;
в) иқтисодий фаолиятни экологик тартибга солиш билан уйғунлаштириш:
«яшил» иқтисодиётга ўтиш учун зарур бўлган асосий тамойилларни қўллаб-қувватлашга қаратилган экологик тартибга солиш чораларини бирлаштириш (ахборотдан фойдаланиш, жамоатчилик иштироки, «ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, экологик адолат ва бошқалар);
иқтисодиётдаги таъсири атроф-муҳитга зарарли бўлиши мумкин бўлган асосий тармоқлар учун атроф-муҳитни стратегик баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш;
г) «яшил» иқтисодиётни моделлаштириш ва прогнозлаш воситаларини ишлаб чиқиш — иқтисодиёт ва атроф-муҳит ўртасидаги узоқ муддатли ўзаро таъсирларни прогнозлаш учун иқтисодий моделни яратиш;
д) «яшил» иқтисодиёт бўйича маълумотларни тўплаш ва бошқаришни такомиллаштириш;
е) Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизимини (MRV) жорий этиш — барча иссиқхона газларини қамраб олувчи Ўзбекистоннинг мониторинг, ҳисобот ва текшириш тизимини (MRV) модернизация қилиш ва такомиллаштириш, давлатнинг иқлим соҳасидаги сиёсатини халқаро ҳамжамият томонидан мослаштириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
ж) фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг «яшил» иқтисодиёт тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини осонлаштириш — кўплаб корхоналар томонидан атроф-муҳит тўғрисидаги ўз маълумотларини нашр этилишига кўмаклашиш мақсадида экологик масалаларга доир ахборотдан фойдаланишни осонлаштириш;
з) «яшил» ривожланиш бўйича давлат сиёсатини баҳолаш — «яшил» ривожланиш ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш сиёсатини тизимли баҳолаб бориш;
и) «яшил» иқтисодиётга ўтишни амалга ошириш бўйича парламент ва фуқаролар олдида мунтазам ҳисобот бериб бориш — «яшил» иқтисодиётга ўтишнинг бориши, ҳаракатсизлик билан боғлиқ хавф-хатарлар, ижро этувчи давлат органлари томонидан амалга ошириладиган асосий чора-тадбирлар тўғрисида парламент ва фуқароларга мунтазам ҳисобот бериш;
к) келажакдаги муаммоларни ҳал қилиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоаларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш — ҚТЭ технологияларини аниқлаш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қуёш, шамол ва гидроэнергетика соҳаларида ҚТЭ йўналишидаги инвестицияларни молиялаштириш имкониятларини топиш орқали энергетика хавфсизлигини ошириш;
л) хусусий сектор ва фуқаролик жамиятининг иштирокини кучайтириш — жамиятнинг барча манфаатдор томонлари ўртасида «яшил» ривожланиш масалалари бўйича фикр алмашишни такомиллаштириш ва рағбатлантириш.
2.7.3. Ташқи ва ички «яшил» молиялаштириш оқимларини кўпайтириш
Устувор йўналишлар:
а) «яшил» иқтисодий инфратузилмага катта миқдордаги давлат капиталини йўналтириш — давлат капитал маблағларини босқичма-босқич «яшил» иқтисодиёт инфратузилмасига йўналтириш, шунингдек, инфратузилмага бўлган эҳтиёжларни ва молиялаштиришдаги бўшлиқларни аниқлаш;
б) «жигарранг» иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ва субсидиялардан воз кечиш — қазилма ёқилғи энергиясини бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат субсидияларидан воз кечиш;
в) солиқ юкини корхоналар ва уй хўжаликларидан атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва ресурсларнинг ортиқча сарфланишига олиб келадиган фаолиятга ўтказиш:
ёқилғи солиғи ҳамда экологик тоза ёқилғи ва ресурслардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш каби стимулларни яратиш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш;
«яшил» технологияларга ва инфратузилмага инвестиция киритиш орқали «яшил» иш ўринларини яратишни рағбатлантириш;
г) атроф-муҳит ифлосланиши учун белгиланган тўловлар тизимини хусусий сектор учун қулайроқ қилиш нуқта назаридан қайта кўриб чиқиш ва шу билан бирга «яшил» технологияларни жорий этиш учун кўпроқ рағбатлантириш чораларини белгилаш:
ифлосланишни камайтирувчи технологияларга инвестицияларни киритишни янада рағбатлантириш мақсадида ифлосланиш учун белгиланган йиғим ставкасини ошириш ва ифлослантирувчи моддалар рўйхатини кенгайтириш орқали атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун йиғим тизимини такомиллаштириш;
«ифлослантирувчи — тўлайди» механизмини такомиллаштириш орқали «яшил» технологияларга инвестицияларни рағбатлантириш;
д) солиқлар ва давлат харажатларининг «яшил» иқтисодиётга мувофиқлиги ва таъсири тўғрисидаги маълумотларни баҳолаш ва ошкор қилиш учун «яшил» бюджет методологиясини жорий этиш — «яшил» устувор йўналишларга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатадиган солиқлар ва давлат харажатлари улушини баҳолаш учун «яшил» бюджет методологиясини жорий этиш;
е) барқарор ривожланиш мезонлари асосида харидлар бўйича қарорларни асослаш учун «яшил» давлат харидларини жорий этиш — маҳаллий «яшил» товарлар бозорини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришда барқарор стандартларни илгари суриш ва давлат харидларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида тендер ва шартномаларда экологик мезонлардан фойдаланишга рухсат берадиган «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг таъсирини кучайтириш;
ж) «Яшил» облигациялар орқали «яшил» инфратузилмага хусусий капитални жалб қилиш — «яшил» молиялаштиришни янада кенгроқ тарғиб қилиш учун рағбатлантириш ва архитектура яратиш орқали хусусий секторни «яшил» корхоналарга инвестиция киритишга йўналтириш;
з) давлат корхоналарини «яшил» иқтисодиёт етакчиларига айлантириш учун давлат балансидан фойдаланиш — «яшил» инвестициялар ҳамда барқарор стандартлар ва сертификатлаш бўйича режалаштириш, қабул қилиш ёки ҳисобот беришни рағбатлантириш мақсадида давлат корхоналари устидан давлат назорати амалиётини такомиллаштириш.
3-боб. Амалга ошириш механизми. Идоралараро ҳамда халқаро молия институтлари ва ривожлантириш бўйича ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш
3.1. Дастур Ҳаракатлар режаси ҳамда миллий ва тармоқ ривожланиш стратегияларида белгиланган тадбирлар асосида амалга оширилади.
3.2. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда бошқа чет эллик донорларнинг кредит ва грантлари ҳамда иқлим билан боғлиқ бошқа ресурслар, шунингдек, хорижий инвестициялар жалб қилиниши мумкин.
3.3. Дастурни амалга оширишга барча манфаатдор томонлар, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, шунингдек, аҳоли жалб қилинади.
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиши ва «яшил» ўсишни таъминлаш доирасидаги манфаатдор томонларнинг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш қуйидагича амалга оширилади:
Идоралараро кенгаш — Стратегия, Дастур ва Ҳаракатлар режасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишини самарали ташкил этишни таъминлайди;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган ва Идоралараро кенгашнинг ишчи органи ҳисобланиб, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи — Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини доимий баҳолаб бориш, техник ва молиявий кўмак жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини шакллантиришга ёрдамлашади;
Техник котибият — Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини ташкил қилади, Стратегия, Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда уни Идоралараро кенгаш билан ўзаро мувофиқлаштиришга кўмаклашади;
Идоралараро ишчи гуруҳлар — вазирлик ва идоралар ҳамда хорижий экспертлардан ташкил топган бўлиб, Стратегия, Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган чораларнинг тармоқлар ва ҳудудлар кесимида амалга оширилишини ташкил этади.
4-боб. Мониторинг ва баҳолаш (M&E). Кутилаётган натижалар
4.1. Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш ишлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхоналар — ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Ҳаракатлар режаси ҳамда тармоқлар кесимидаги ресурс тежаш дастурларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиради, ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар умумлашган таҳлилий маълумотларни Идоралараро кенгашга киритади;
Идоралараро кенгаш ҳар чорак якуни билан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритади.
4.2. Амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва натижадорлиги Дастурга иловада келтирилган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар асосида баҳоланади.
Мониторинг ва баҳолаш Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Идоралараро ишчи гуруҳи воситасида амалга оширилади.
Мониторинг ва баҳолаш ишларини амалга ошириш учун тармоқлар, ҳудудлар ва ҳар бир устувор йўналишлар бўйича кутилаётган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар матрицаси ишлаб чиқилади. Мазкур матрица ва кўрсаткичлар асосида тизимли мониторинг ва баҳолаш ишлари йўлга қўйилади.
4.3. 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси ва Дастурни амалга ошириш натижасида 2030 йилгача мамлакатда «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича қуйидагиларга эришиш кутилади:
иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;
қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;
саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;
ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш;
иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;
йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;
республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудларда янги 600 та чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш.
(4.3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон)
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастурига
ИЛОВА
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2022 йил

2024 йил

2026 йил

2028 йил

2030 йил

1.

Ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия ҳажмини камайтириш (2021 йилга нисбатан)

%

5,0

14,0

22,0

27,0

30,0

2.

Саноатда электр энергияси истеъмоли, умумий истеъмолдаги улуши

%

26,0

25,0

23,0

21,0

20,0

3.

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улушини кенгайтириш (гидроэнергетика билан бирга)

%

8,0

9,0

24,3

29,0

30,5

кВт/с

6,5

8,6

25,0

34,0

40,7

4.

Кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш

МВт

10,0

150,0

400,0

800,0

1500,0

5.

Яхшиланган ичимлик сув манбаларидан фойдаланиш имкониятига эга аҳоли, жами аҳоли сонига нисбатан

%

69,7

80,93

87,12

88,5

90,0

6.

Ўрмон фонди ҳудудларида дарахт ва буталар захираларини кўпайтириш

млн.м3

64,2

68,1

77,0

85,5

92,3

7.

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида шаҳарлардаги яшил майдонларни кенгайтириш (аҳоли пунктининг умумий майдонига нисбатан)

%

8,3

12,4

15,8

23,8

30,0

8.

Ҳудудларда янги 600 та чиқинди тўплаш шахобчаларини ташкил этиш

дона

-

50

200

400

600

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига
2-ИЛОВА
Саноат тармоқларида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиб бориши энергия ресурсларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишни тақозо этмоқда.
Иқтисодиёт тармоқларининг йирик энергия сарфловчи корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Шу билан бирга, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида саноат тармоқларида йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги топшириқлар белгиланди:
саноат тармоқларида 3,9 млрд метр куб табиий газ, 4 млрд кВт/соат электр энергияси ва 21 минг тонна нефть маҳсулотларини тежаш орқали энергия сиғимини 20 фоизга, шу жумладан 2022 йилда 5 фоизга камайтириш;
бино ва иншоотларда энергия самарадорлигини 30 фоизга ошириш;
ҳар бир тармоқ кесимида ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлиги дастурларини ишлаб чиқиш;
чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этишни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.
Иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият турлари бўйича иқтисодиётнинг энергия сарфи (энергия сиғими) 2026 йилга бориб 22 фоизга камайтирилади.
1-боб. Концепциянинг мақсади ва вазифалари
Концепция республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини, молиявий барқарорлигини, энергетик ва экологик хавфсизлигини ошириш, шунингдек, энергия тежаш салоҳиятини кўтариш, модернизация қилиш, технологик ривожлантириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш орқали аҳоли турмуш даражасини ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган.
Энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан бири сифатида қаралиб, ушбу йўналишда сезиларли даражада ўсишга фақат мақсадли дастурларни амалга ошириш орқали эришиш мумкин.
Концепция иқтисодиёт тармоқлари бўйича энергия ресурсларининг барча ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларига татбиқ этилади.
Концепция ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларининг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигига эришишдаги мажбуриятларини белгилаб беради, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларнинг сарфини оптималлаштиришни талаб қилади.
Ишлаб чиқариш, муҳандислик ва ижтимоий инфратузилманинг кўп энергия сарфлайдиган ускуна ва қурилмаларини модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш бўйича кўп йиллик тизимли тадбирларни бажариш энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, энергия тежамкорлигига эришишнинг асосий механизми ҳисобланади.
2-боб. Энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигига эришиш соҳасида ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий йўналишлари
Республикада энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигига эришиш соҳаси:
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4779-сон қарори билан тартибга солинади.
Ҳукумат томонидан корхоналарда энергия аудитини ўтказиш тадбирларини амалга ошириш тартиби белгилаб берилган.
Шунингдек, мазкур масала Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссиясининг қарорлари асосида тартибга солинади.
3-боб. Концепцияни амалга ошириш бўйича белгиланадиган тадбирларнинг қисқача тавсифи
Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, Концепцияни амалга ошириш бўйича алоҳида тадбирлар амалга оширилади. Хусусан:
саноат корхоналарида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш, янги замонавий, инновацион, энергия самарадорлигини оширишни таъминлайдиган энергия тежовчи, шу жумладан хорижий технологияларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич модернизация ва реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлашга қаратилган истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
иссиқлик таъминоти ташкилотлари ҳамда коммунал соҳада энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги, транспорт ва қурилиш соҳалари ташкилотларида ихтиёрий ва мажбурий энергия аудитини ўтказиш ҳамда уларнинг энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш;
иқтисодиётнинг барча тармоқларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш мақсадида ушбу тадбирларга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш;
2026 йилга қадар идора, ташкилот ҳамда корхоналарнинг бино ва иншоотлари учун сарфланаётган электр энергиясининг камида 25 фоизини қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан қоплаш чораларини кўриш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш;
энергия тежаш ва энергия самарадорлигини оширишни мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишнинг услубий ва ахборот таъминоти ҳамда ушбу йўналишда ходимларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш.
1. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишнинг асосий ташкилий чора-тадбирлари:
а) саноат корхоналарида:
ҳар бир ишлаб чиқариш цехида заруратга қараб энергия ресурсларини ҳисобга олиш тизимини шакллантириш (техник назорат ҳисоблагичларини ўрнатиш);
ишлаб чиқариш корхоналарида белгиланган тартибда энергия аудити ўтказилишини таъминлаш ва унинг натижалари асосида ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш (ишлаб чиқариш технологиясини модернизация ва реконструкция қилиш дастурлари) бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони.
соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишнинг асосий элементларини, замонавий технологияларни жорий этиш орқали энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш вазифаларини ҳал этиш;
корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини меъёрлашни ташкил этиш;
б) иссиқлик таъминоти ташкилотлари ҳамда коммунал соҳада:
соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;
ягона иссиқлик диспетчери орқали марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларини бошқаришни жорий қилиш;
иссиқлик таъминоти соҳасидаги тариф сиёсатини энергия ресурсларини иқтисод қилиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш, шу жумладан иссиқлик истеъмолчиларини иссиқлик таъминоти ташкилотлари билан икки қисмли тарифлар асосида ҳисоб-китоб қилишга ўтказиш, истеъмолчиларда иссиқлик энергияси (иссиқ сув) сарфини ўлчаш воситалари тўлиқ ўрнатилишини таъминлаш;
иссиқлик таъминоти сифатини яхшилаш, иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларини жорий этиш, иссиқлик таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчилар томонидан истеъмол режимларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
марказлашган иситиш тизимлари иш режимларини оптималлаштириш мақсадида иссиқлик таъминоти тармоқларида ҳамда бино ва иншоотларда иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича комплекс тадбирларни бажариш (янги қурилаётган бино ва иншоотларда энергия самарадор ва энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш, мавжуд биноларда иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириш);
қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, самарадорлиги паст бўлган қозонхоналарни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш, узлуксиз газ таъминоти мавжуд ҳудудларга когенерацион газ турбинали ускуналардан фойдаланган ҳолда, иссиқлик юкини самарали когенерацияга ўтказиш орқали иссиқлик ишлаб чиқариш учун ёқилғи сарфини камайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;
корхоналарда кўрсатилаётган хизматлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига сарф қилинадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини меъёрлашни ташкил этиш;
в) қишлоқ хўжалигида:
замонавий, юқори самарали ва ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланиш, техник ва технологик модернизация қилинишига эришиш ҳамда қишлоқ хўжалиги машиналарини янгилаш асосида энергия самарадорлигини ошириш;
энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларни ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш;
соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилотларида фойдаланилган энергия ресурсларининг ҳисобга олиш тизимини тўлақонли ташкил этиш (ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатиш), экин майдонларини суғориш учун фойдаланиладиган насосларда истеъмол қилинган электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига эга бўлган сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда уларни интеграциялашни таъминлаш;
г) транспорт соҳасида:
барча турдаги транспорт воситалари учун сарф қилинадиган энергия ресурслари меъёрларини ишлаб чиқиш;
соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;
д) қурилиш соҳасида:
бино ва иншоотлар қурилишида ҳамда аҳоли турар жойларида энергия самарадорлигини ошириш ва энергияни тежашнинг меъёрий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
соҳанинг корхона ва ташкилотларида фойдаланишда бўлган айрим ускуналар учун ёқилғи-энергетика ресурслари сарфининг прогрессив меъёрларини аниқлаш ва жорий этиш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамда маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;
е) давлат бошқаруви идоралари фаолияти ва хизмат кўрсатиш соҳасида:
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ҳудудий (вилоят, туман ва шаҳар) ва идоравий дастурларни, шунингдек, давлат ташкилотларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида йиллик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;
электр энергияси, табиий газ ҳамда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти ва (ёки) бошқа энергия ресурслари таъминотида ҳисобга олиш тизимининг қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ва мажбурий энергетик текширувларини (энергия аудитини) ўтказиш;
ўтказилган ихтиёрий ва мажбурий энергетика текширувлари (энергия аудити) натижалари бўйича энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда бажарилишини таъминлаш.
2. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар:
иқтисодиёт тармоқлари бўйича корхона, вазирлик ва идоралардаги асосий қурилмаларнинг техник кўрсаткичлари, энергия ресурсларининг истеъмол ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмлари (таннархни) ва молиявий кўрсаткичларини ўз ичига олган маълумотлар базасини яратиш ҳамда унинг асосида ягона ахборот таҳлил тизимини йўлга қўйиш;
интеграциялашган ахборот таҳлил тизими маълумотлари асосида иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият турлари бўйича энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориш;
мониторинг натижалари асосида юқори малакали экспертларни жалб этган ҳолда корхоналарга энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар бериб бориш тизимини ташкил этиш;
энергетика текширувларини ўтказувчи корхоналар (энергия аудиторлари) ва энергия-сервис корхоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш.
3. Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича услубий ва ахборот таъминоти ҳамда ходимларни ушбу йўналишда тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар:
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ягона ахборот тизимини яратиш ҳамда унинг доимий фаолиятини таъминлаш;
вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган ходимларни тайинлаш, ушбу йўналишда мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, энергетика менежменти соҳасида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби базасида йирик ташкилотлар раҳбар ва ходимларининг малака оширишини таъминлаш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича услубий, меъёрий ва ахборот ҳужжатларини тайёрлаш, вазирлик, идоралар ва ташкилотларга етказиш ҳамда қўлланилиши юзасидан мониторинг ўтказиш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини камайтириш соҳасидаги энг самарали лойиҳаларни танлаб олиш ва уларнинг амалда татбиқ этилишини таъминлаш;
Концепция амалга оширилиши бўйича мониторинг тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштириш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ривожланган давлатларнинг энг сўнгги техник ва ташкилий ечимларини қўллаш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда татбиқ этиш чораларини кўриб бориш.
4-боб. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергия тежамкорлигини таъминлаш юзасидан асосий ташкилий-иқтисодий тадбирлар
Асосий ташкилий-иқтисодий тадбирлар қуйидагилардан иборат:
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар амалга оширилишига масъул бўлган ходимларни тайинлаш, ушбу йўналишда мутахассислар тайёрлаш ва ривожланган давлатларда уларнинг малака оширишини ташкил этиш;
энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг амалдаги қоидаларга ва стандартларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида таҳлиллар ўтказиш;
мунтазам равишда энергетик текширувлар (энергия аудитини) ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг меъёрий сарфига қатъий риоя этиш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар учун сарфланаётган ёқилғи-энергетика ресурслари йўқотишларини қисқартиришга ҳамда энергия самарадорликка эришган корхоналарда масъул ходимларга нисбатан рағбатлантириш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг самарасиз сарфланишига йўл қўйган корхона ва ташкилотлар ходимларига нисбатан иқтисодий чоралар кўриш механизмларини ишлаб чиқиш;
иссиқлик тармоқларининг гидравлик ва иссиқлик режимларини созлаш ва автоматик тартибга солиш;
барча турдаги технологик қурилмаларда иситиш, ёритиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти ҳамда турар-жой, жамоат ва саноат биноларини вентиляция қилишда энергия сарфини тартибга солувчи автоматик тизимларни жорий этиш;
марказлаштирилган ва алоҳида иситиш тизимларида ҳамда саноат корхоналарида иссиқлик насос қурилмаларини жорий этиш;
гелио иситкичлар, энергия тежамкор материаллар ва конструкциялардан фойдаланиш, иссиқ сув, шамоллатиш ва ёритиш тизимларини тартибга солиш орқали уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурслари сарфини қисқартириш.
5-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Концепцияда белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш билан иқтисодиёт тармоқлари ва фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг энергия сиғими кўрсаткичини 2026 йилга келиб 2022 йилга нисбатан 20 фоизга камайтиришга эришилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига
3-ИЛОВА
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича
ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъуллар

1. Табиий ресурслардан барқарор ва самарали фойдаланиш

1.

Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга нисбатан мослашувчанлигини ошириш.

Фермер ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича ихтисослаштириш салоҳияти ва имкониятларини баҳолаш асосида қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харажатларини, шу жумладан бюджет ва бюджетдан ташқари субсидияларни қайта кўриб чиқиш;

иқлим ўзгаришига нисбатан чидамли деҳқончилик турларини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни диверсификация қилиш;

фермер ва деҳқон хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини иқлим ўзгариши хатарлари бўйича суғурталаш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш.

1. Вазирликлар, идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Иқлим ўзгариши шароитида яйловларни бошқариш бўйича мамлакатда қўлланилиши мумкин бўлган илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2023 йил март

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Яйловларни барқарор бошқариш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

экологик, ижтимоий ва иқтисодий натижаларга эришишга қаратилган яйловлардан вақтинча фойдаланиш, ерга эгалик ҳуқуқи борасида ҳукумат сиёсати ва дастурларини мувофиқлаштириш;

барқарор яйлов амалиётини кенгайтириш йўлида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;

давлат муҳофазасидаги ерларни ҳимоя қилиш борасида замонавий усул ва воситаларни жорий этишни кенгайтириш;

яйловларни барқарор бошқаришнинг институционал механизмларини такомиллаштириш.

2023 йил сентябрь

3.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва барқарор бошқаришни такомиллаштириш ҳамда «яшил» ҳудудларни кенгайтириш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва интеграллашган бошқарув дастурини ҳамда Дарахтларни экиш ва барқарор «яшил» ҳудудларни кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда сув сарфи кам ва иқлим ўзгаришига чидамли дарахтлар навларини аниқлаш;

экотизимлар ва инфратузилманинг барқарорлигини оширишнинг асосий табиий ечими сифатида ўрмонларни муҳофаза қилиш ва барқарор бошқариш ҳамда иқлим ўзгаришларига чидамли дарахтларни экиш;

иқлим ўзгаришига чидамли дарахтлар, агроўрмон хўжалиги учун шамолдан «яшил» тўсиқлар ҳамда шаҳарларнинг «яшил» ҳимоя тўсиқларини кўпайтириш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил март

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тасдиқланган дастур асосида ўрмонларни муҳофаза қилиш ва барқарор бошқариш ҳамда «яшил» ҳудудларни кенгайтириш бўйича амалий чораларни кўриш.

2023 — 2030 йиллар

4.

Тармоқли ёндашувдан ландшафт ёндашувига ўтишни таъминлаш учун ландшафтни бошқариш режасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи ландшафтни бошқариш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳосилдорликни ошириш, экотизим хизматларини яхшилаш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш учун ландшафтни интеграциялаштирган ҳолда бошқариш;

интеграциялашган ландшафт ёндашувидан фойдаланишни рағбатлантириш, улардан самарали фойдаланишга қайтариш учун ландшафтни тиклаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ландшафт ёндашувини амалиётга жорий қилиш.

2023 — 2025 йиллар

5.

«Яшил кафолат» дастурлари ва табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолияти асосида яратиладиган иш ўринлари сонини кўпайтириш.

1. Вазирликлар, идоралар, хусусий сектор вакиллари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2022 йил декабрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Яшил» иш ўринларни яратиш имконияти ва салоҳиятини баҳолаш асосида «Яшил кафолат» дастури ва табиий ресурсларга асосланган тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил апрель

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Яшил кафолат» дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

тегишли соҳаларда (масалан, ўрмончилик чора-тадбирлари, ўрмонлаштириш ва у билан боғлиқ дарахтлар экиш тадбирлари) «яшил» тадбиркорликни ривожлантириш;

табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш;

«яшил» тадбиркорлик ҳамда табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтиришни рағбатлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

4. «Яшил кафолат» дастури асосида «яшил» тадбиркорлик ва табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2030 йиллар

6.

Умумий сув истеъмоли ва сув етишмовчилигини камайтириш учун сувдан барқарор фойдаланиш лимитларини ўрнатиш ва мониторинг қилиш.

1. Сувдан барқарор фойдаланиш лимитларини ўрнатиш ва мониторинг қилиш механизмини аниқлаш учун бу борадаги мавжуд режалаштириш тизими, комплекс тармоқ режалари, дастурлар ва стратегияларни таҳлил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш лимитларини белгилаш, уларнинг мониторингини такомиллаштириш;

ўз харажатларини қоплаш даражасида сув тарифларини белгилаш;

ирригация тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.

2023 йил август

7.

Саноат корхоналарида ҳосил бўлаётган ишлаб чиқариш оқова сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш ва айланма сув таъминотини кенг жорий қилиш.

1. Саноат корхоналарида локал оқова тозалаш иншоотлари ўрганиш ва ҳолатини таҳлил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил апрель

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзсувтаъминот»АЖ

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 5 йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

локал оқова тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва эски иншоотларни реконструкция ёки модернизация қилиш;

тозаланган сувларни технологик ёки маиший хўжалик мақсадларида қайта ишлатиш кўламини ошириш.

2023 йил сентябрь

8.

Атроф-муҳитга юқори таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган саноат корхоналари ифлослантирувчи манбаларидан атмосферага чиқарилаётган иқлим ўзгаришига таъсир этувчи газларни автоматик равишда мониторинг қилиб бориш тизимини амалиётга татбиқ этиш.

1. «Янги Ангрен ИЭС» АЖ, «Сирдарё ИЭС» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг ифлослантирувчи манбаларида инсон омилисиз мониторинг олиб бориш мақсадида намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2. Автоматик станцияларда олинган маълумотларни атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

2. Миллий иқтисодиётнинг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига нисбатан барқарорлигини мустаҳкамлаш

9.

Иқлим ўзгаришига мослашиш ва табиий офатлар хавфини бошқариш масалаларини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа соҳавий режалаштириш жараёнларига киритиш.

1. Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтиришга доир масалаларни амалдаги режалаштириш, қарор қабул қилиш ва бюджетни шакллантириш жараёнлари, тармоқ режалари ва стратегияларига киритиш (интеграциялаш) бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

Таҳлилий маълумотлар

2023 йил январь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзгидромет,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат бошқаруви органларидаги стратегик режалаштириш ва сиёсатни ишлаб чиқишга масъул таркибий тузилмалар учун иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш масалаларини интеграциялаш ҳамда унинг воситаларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил март

3. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни комплекс баҳолаш каби рухсат бериш характеридаги амалдаги тартиб-қоидаларда иқлим ўзгариши ва табиий офатларга оид жиҳатларни ҳисобга олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Таҳлилий маълумотлар

2023 йил апрель

4. Иқлим ўзгаришига мослашиш, унинг оқибатларини юмшатиш ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича ишларни режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашда жамоатчиликнинг маслаҳат ва бевосита иштирокини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил май

10.

Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий жавоб чораларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали норматив-ҳуқуқий ва институционал базани мустаҳкамлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистоннинг миллий ҳаракатлар режасини (ЎМҲР) тасдиқлаш;

табиий офатлар ва иқлим ўзгариши хавфини камайтириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳамда ЎМҲРнинг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича идоралараро бошқарув кенгашини ташкил қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органида ЎМҲРни амалга ошириш юзасидан идоралараро бошқарув кенгашининг ишчи органи сифатида алоҳида ташкилий тузилма ташкил этиш;

ЎМҲР учун алоқани ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш ва жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзгидромет,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Шаҳарсозлик ва қурилиш соҳаларида табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.

1. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш бўйича таклиф тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги, Ўзгидромет

2. Атроф-муҳитга бўлган таъсирни комплекс баҳолашни назарда тутувчи «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва киритиш:

иқлим ўзгаришига таъсир этиш ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда ривожланиш ва ерлардан фойдаланишга комплекс баҳо бериш;

турли объектлар ва муҳандислик инфратузилмаларини барпо этиш ва бошқаришда мажбурий тартибда уларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашдан ўтказиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил май

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўзгидромет,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ташқи молиялаштириш механизмларига кириш салоҳиятини ошириш.

Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши бўйича фаолият юритувчи давлат хизматчилари учун қуйидаги йўналишларда тегишли малака ошириш тренингларини ташкил қилиш:

табиий офатларга қарши курашиш ва иқлим ўзгариши масалаларига маблағларни жалб қилиш учун ташкилотлар, шу жумладан минтақавий ва глобал платформалар билан музокаралар олиб бориш;

Яшил иқлим жамғармаси (Green Climate Fund) ва Глобал экология жамғармаси (Global Enviroment Facility) каби жамғармаларнинг маблағларини жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил апрель

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Иқисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

13.

ОАВ, ННТ ва хусусий секторнинг фаол иштироки асосида жамоатчиликни табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши тўғрисида хабардор қилиш кампанияларини ўтказиш.

Қуйидагиларни кўзда тутувчи 2023 — 2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил февраль

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзгидромет,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

ваколатли давлат органлари тизимидаги институт ва марказларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган билимларни бошқариш бўйича салоҳиятини ошириш, тўпланган билим, тажриба ва илғор амалиёт алмашинуви бўйича миллий платформа яратиш;

Мослашувни ўрганиш механизми (Adaptation Learning Mechanism — ALM) каби тегишли механизмлар орқали миллий, минтақавий ва глобал даражада маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш;

турли даражада тўпланган билимларни табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига интеграция қилиш механизмларини йўлга қўйиш;

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши бўйича тўпланган билим, тажриба ва илғор амалиётлар асосида оммавий семинарлар, ишчи йиғилишлар ва тренинглар каби таълим ва тарғибот дастурлари орқали жамоатчиликни иқлим ўзгариши ҳақида хабардор қилиш кампанияларини ўтказиш.

Амалга ошириш 2023 — 2030 йилларда

14.

Иқлим ўзгариши масалаларини тарғиб қилишни умумий ўрта ва олий таълим ўқув дастурларига киритиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи амалий чораларни кўриш:

ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш бўйича мақсадли гуруҳлар раҳбарлигида табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини амалдаги ўқув режа ва дастурларга интеграциялаш жиҳатдан қайта кўриб чиқиш;

умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ўқитувчи, ўқувчи ва талабалари учун Ўзбекистондаги шарт-шароитларга мослаштирилган таълим ресурсларини (намунавий ўқув режалари, модуллар, ўқув материаллари ва дастурлари ҳамда бошқалар) ишлаб чиқиш;

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши модуллари асосида дарс бериш бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш (тренинглар, махсус тайёрлов семинарлари);

тайёрланган ўқитувчилар томонидан мактаб ва университетларда модулларни синовдан ўтказиш ва баҳолаш асосида уларни такомиллаштириш;

ўқитувчи ва талабаларни табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши модуллари асосида ўқитиш ҳамда уларнинг ўзлаштириш даражасини доимий мониторинг ва баҳолаш (M&E) асосида такомиллаштириб бориш;

иқлим ўзгариши масалалари бўйича ўқув материаллари, университет ва мактаб дастурлари, жамоатчиликни хабардор қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли нусхада кўпайтириш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил февраль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчиликнинг иқлим ўзгариши ва табиий офатларнинг таъсирини камайтириш салоҳиятини кучайтириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

маҳаллий ҳокимият органлари (вилоят, туман/шаҳар) ҳамда аҳоли пунктларининг (маҳалла, қишлоқ, овул) иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи паспортларини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчиликнинг иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича ишларни режалаштириш, амалга ошириш ва мониторинг қилишда фаол иштирок этиш бўйича салоҳиятини ошириш юзасидан семинарлар ташкил қилиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчиликни табиий офатлар ва иқлим ўзгариши хавфлари тўғрисида аниқ ва ўз вақтида хабардор қилиш учун жойларда самарали эрта огоҳлантириш тизимларини жорий қилиш;

бирламчи тармоқларни қўллаб-қувватлаш учун иқлим ўзгариши тўғрисида эрта огоҳлантириш тизимини ва ихтисослаштирилган ахборот маҳсулотларини (Иқлим прогнозини моделлаштириш дастури — Climate Outlook Modelling Programme) ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш бўйича техник ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича қарор қабул қилиш ҳамда табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режасининг (ЎМҲР) амалга оширилиши ҳақида хабардор қилиш жараёнларини қўллаб-қувватловчи марказлаштирилган ахборотни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш;

иқлим ва табиий офатлар билан боғлиқ хатарлар, таъсирлар ва зарарлар тўғрисидаги статистик маълумотларни йиғиш ва стандартлаштириш асосида марказлашган маълумотлар базасини такомиллаштириш;

тармоқ ва миллий ривожланиш дастурларини қўллаб-қувватлаш учун маълумотлар ва ахборотни таҳлил қилиш бўйича тренинглар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил февраль

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзгидромет,

Давлат статистика қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг турли ечимларини қўллаб-қувватлаш учун энергия хавфсизлигини таъминлаш ва бошқарувини кучайтириш.

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги ташаббусларида хусусий секторнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёзлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича тегишли таълим ва хабардорликни ошириш дастурларини ишлаб чиқиш;

мавжуд ва режалаштирилган энергия инфратузилмаси бўйича табиий офатлар ва иқлим хатарлари хавфини баҳолаш ҳамда хавфларни камайтиришнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ечимларини қўллаш;

энергия таъминоти муаммоларини ҳал қилиш учун фавқулодда, айниқса, табиий офатлар пайтида ва ундан кейин ҳаракатлар режалари ва жавоб бериш механизмларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзгидромет,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Табиий офатларга тайёргарлик кўриш ҳамда самарали жавоб бериш ва тикланиш бўйича салоҳиятни мустаҳкамлаш.

Қуйидагиларни қамраб олувчи 2023 — 2030 йилларда табиий офатлар хавфини бошқариш ва уларга самарали жавоб бериш бўйича миллий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Ўзбекистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий чора-тадбирларини ҳудудга хос иқлим ўзгариши хавфларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш;

табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар учун стандарт амалиёт тартиб-таомиллари (SOP) ва фавқулодда вазиятлар ҳаракатлари режасини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчилик учун табиий офатларга тайёргарлик кўриш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш, уларнинг хабардорлигини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил февраль

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирларда гендер тенглик тамойилини таъминлаш.

Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирларда гендер тенгликни таъминлаш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари учун «Иқлим ўзгаришига мослашишнинг миллий ва соҳавий режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда гендер тенгликни ҳисобга олиш» мавзусида ўқув семинарлар ўтказиш;

мамлакат шароитида қўлланиши мумкин бўлган гендер тенглик ёндашувлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда табиий офатлар хавфини камайтириш чора-тадбирларида гендер тенглик тамойилини таъминлаш ёндашувини татбиқ этиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил февраль

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзгидромет,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш д?влат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Миллий, тармоқ ва маҳаллий даражада иқлим ўзгаришига мослашиш ишларини режалаштириш ва амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш.

1. Қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини кўриш жараёнларига хусусий секторни жалб қилиш ва уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасини шакллантириш;

хусусий секторни иқлим ўзгаришига мослашиш ҳаракатларига янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида уларни рағбатлантириш чоралари ва механизмлари рўйхатини ҳамда ахборот-тушунтириш воситаларини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Ўзгидромет,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Иқлим ўзгаришига мослашиш ҳаракатларига режалаштириш ва амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни жалб этиш» мавзусида семинар-тренинглар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

2023 йил мартидан бошлаб

3. Миллий иқтисодиёт, хусусан саноатнинг «яшил» ва кам углеродли ривожланишини таъминлаш

21.

2050 йилгача мамлакатни кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мамлакатдаги жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва қўлланилиши мумкин бўлган илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2023 йил февраль

3. Кам углеродли ривожланиш бўйича узоқ муддатли мақсадлар ва устувор йўналишларни ишлаб чиқиш.

2023 йил апрель

4. Кам углеродли ривожланишнинг тармоқлар кесимидаги асосий кўрсаткичларини миқдорий таҳлил қилиш.

2023 йил май

5. Ҳар бир тармоқнинг устувор йўналишлари ва прогнозлаштирилган мақсадли кўрсаткичлари интеграцияси асосида миллий иқтисодиёт даражасида кам углеродли ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

6. Амалга оширилган таҳлиллар асосида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва устувор йўналишлар бўйича амалга ошириладиган асосий ислоҳотларни ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

7. Кам углеродли ривожланиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш учун зарур бўлган инвестициялар режасини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

8. Мамлакатни 2050 йилгача кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил февраль

22.

Электр тармоқларининг энергия самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш мақсадида қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

электр энергияси соҳасининг самарали ишлаши ва ривожланиши учун мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, тарифларни қайта кўриб чиқиш ва субсидияларни камайтириш;

электр таъминотидан фойдаланиш ва унга уланишни осонлаштириш, соҳадаги бизнес жараёнларни ва операцион самарадорлик кўрсаткичларини ривожлантириш мақсадида уларни рақамлаштириш;

электр таъминоти тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг институционал салоҳиятини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил апрель

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Электр энергия узатиш ва тарқатиш тармоқларида йўқотишларни камайтириш чораларини кўриш.

Электр энергия узатиш ва тарқатиш тармоқларида йўқотишларни камайтириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

мониторинг жараёнларини такомиллаштириш учун замонавий рақамли ва телекоммуникация технологиялари ва ечимларини жорий этиш;

электр узатиш ва тарқатиш тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил апрель

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича ечимларни ҳамда кенг миқёсда қайта тикланувчи энергия манбаларини фаол жорий этиш.

Энергия самарадорлигини ошириш ҳамда кенг миқёсда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

халқаро стандарт ва талаблардан келиб чиқиб, энергия самарадорлиги бўйича стандартлар ва қоидаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда янгиларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2026 йилгача тармоқлар кесимида маҳсулот ва хизматларнинг энергия сиғимини 22 фоизга, 2030 йилгача эса 30 фоизга қисқартириш;

2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 30 фоиздан ошириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил апрель

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Алоҳида қиймат яратиш занжирлари ва тармоқлар учун айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик соҳаларига айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича беш йилга мўлжалланган ҳаракатлар режаси;

декарбонизациялаш ва айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилишни жадаллаштириш учун эко-саноат паркларини (Eco-Industrial Parks — EIP) яратиш бўйича таклифлар.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Инновацияларни жорий этиш ва самарали «яшил» инвестицияларни жалб қилиш

26.

«Яшил» инвестициялар концепциясини амалдаги инвестиция сиёсати ва лойиҳаларига интеграция қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «яшил» инвестициялаш ва кредитлаш тизимини («яшил» мақсадлар ва БРМларга йўналтирилган кредитлаш амалиёти) жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

барча манбалар (давлат, хусусий) ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун «яшил» мезонлар, шу жумладан суверен «ESG» индикаторларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

«яшил» инвестициялар ва кредитлар учун техник тартибга солиш талабларини ишлаб чиқиш;

«яшил» инвестициялар (ва кредитлар) учун рағбатлантирувчи фискал ва монетар имтиёзлар ишлаб чиқиш;

амалдаги ва/ёки янги «яшил» бўлмаган лойиҳаларга босқичма-босқич мораторий киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Саноат корхоналарининг инфратузилмасини доимий янгилаб бориш.

1. Ишлаб чиқариш жараёнларида экологик жиҳатдан тоза ва хавфсиз технологиялардан кўпроқ фойдаланиш, энергия тежайдиган технологияларни кенгроқ жорий этиш орқали саноат корхоналари инфратузилмасининг энергия самарадорлигини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Экологик тоза ва хавфсиз технологияларни жорий этаётган саноат корхоналари учун махсус имтиёз ва преференцияларни (субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.

доимий равишда

28.

Молиялаштириш ва салоҳиятни ошириш имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг «яшил» иқтисодиётдаги ўрнини кучайтириш.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг «яшил» иқтисодиётга ўтишдаги иштирокини кучайтириш бўйича қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«яшил» бизнесга сармоя киритадиган истиқболли, юқори салоҳиятга эга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш («яшил» кредитлаш ҳамда тўғридан-тўғри ва оралиқ молиялаштириш тизимини жорий этиш, кичик грантлар ва субсидияланган қарзлар, имтиёзлар);

маҳаллий давлат ва хусусий банклар орқали маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш учун хатарларни тақсимлаш механизмларини жорий қилишга кўмаклашиш;

«яшил» ўсишни ривожлантириш дастури доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар иштирокини кучайтиришнинг замонавий механизмларини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил октябрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

тижорат банклари,

Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари

29.

Инновацияларга асосланган «яшил» ўсишни қўллаб-қувватлаш учун инновацион инфратузилмани такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

махсус иқтисодий зоналар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уларни инновацион «яшил» лойиҳаларга йўналтиришга кўмаклашиш самарадорлигини ошириш;

резидент компанияларнинг «яшил» технологиялар глобал қиймат яратиш занжирларига киришини осонлаштириш учун махсус иқтисодий зоналар маъмурий салоҳиятини ошириш;

«яшил» технологияларга асосланган стартап корхоналарга хизмат кўрсатиш ҳамда молиялаштиришга кўмаклашиш бўйича инновацион марказ ва инкубаторлар самарадорлигини ошириш;

«яшил» технологиялар соҳасидаги стартапларни ҳар томонлама ва самарали қўллаб-қувватлаш бўйича акселераторлар ташкил қилиш ва уларнинг салоҳиятини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил май

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Инновацион «яшил» технологиялар борасида илм-фан ва саноат ўртасидаги тизимли алоқаларни такомиллаштириш.

1. «Яшил» технологияларни ишлаб чиқиш, трансфер ва жорий қилишни жадаллаштиришда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини такомиллаштириш борасида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«яшил» технологияларга асосланган корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашиш учун тадқиқотларни тижоратлаштириш жараёнини енгиллаштириш ҳамда тадқиқот ва ишланмаларни (R&D) рағбатлантириш ва тегишли инфратузилмани такомиллаштириш;

янги технологияларни жорий қилиш воситаси ва механизми сифатида инновацион фаолиятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва «яшил» технологияларнинг глобал қиймат яратиш занжири интеграциясидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион «яшил» технологияларни ишлаб чиқиш, трансфер ва жорий қилиш соҳасида салоҳиятни ошириш учун ўрта ва қуйи бўғиндаги малакали ишчи кучи сифатини доимий яхшилаб бориш ва корхоналар самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар

доимий равишда

5. Барқарор ва инклюзив «яшил» урбанизацияни ривожлантириш

31.

Республиканинг айрим ҳудудлари иқтисодий базасини диверсификациялаш, шаҳар ва туманларни уларнинг ихтисослашуви асосида «яшил» иқтисодиёт тамойилларидан келиб чиқиб ривожлантириш.

Республика ҳудудларининг салоҳияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, улар иқтисодиётини диверсификация қилиш бўйича қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳудудларни кластер ёндашуви асосида соҳалар бўйича ривожлантириш, хусусан мис қазиб олиш ва металлургия (Олмалиқ ш.), кон ва кимё технологияси (Навоий ш.), қишлоқ хўжалиги техникаси ва технопарк (Чирчиқ ш.), автомобилсозлик (Жиззах ш.), фармацевтика (Зангиота т.); ахборот технологиялари (Қоракўл т.);

Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманганда инновацион IT паркларни ривожлантириш;

салоҳиятли чегара ҳудудларида трансчегаравий эркин савдо зоналарини ривожлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

Номарказлаштириш сиёсатини давом эттириш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш.

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг жойлардаги ижроси самарадорлигини таъминлаш учун қуйидаги йўналишларда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирини камайтириш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини кўриш бўйича республика давлат бошқаруви органларининг функциялари ва ваколатларини маҳаллий давлат бошқаруви ва ҳокимият органларига ўтказиш;

иқлим ўзгариши таъсири юқори бўлган аҳоли қатламини ушбу ўзгаришларга мослашишини қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий ижро органлари, фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш;

маҳаллий бюджетларнинг харажатлар параметрларида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини кўзда тутиш, маҳаллий бюджетлардан йўналтириладиган инвестициялар ва бошқа харажатлар учун «яшил» мезонларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил декабрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Йўлдош шаҳарларни яратишни ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломерациялари шаклланишини бошқариш.

1. Атрофдаги қишлоқларнинг биргаликда ривожланиши ва шаҳарларнинг келажакдаги иқтисодий ўсишига асос бўлувчи драйверларни аниқлаган ҳолда саралаб олинган 5 та шаҳарнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиялари ва мастер-режаларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Биринчи босқичда амалга оширилган пилот лойиҳаси асосида қолган шаҳарларнинг ривожлантириш стратегиялари ва мастер-режаларини ишлаб чиқиш.

2024 — 2030 йиллар

34.

Барқарор ва яшаш учун қулай шаҳар инфратузилмасини яратиш.

Қуйидагиларни қамраб олувчи 2030 йилгача Барқарор шаҳарларни ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳар йиллик тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларида сув таъминоти, оқова сув тизими, маиший чиқиндиларни бошқариш, шаҳар жамоат жойлари, туризм ва сервис инфратузилмалари барпо этиш ва яхшилашни қатъий тартибда киритиш механизмини жорий этиш;

шаҳарлар бошқарувини ва институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш;

2030 ва 2050 йилларга бориб шаҳарлардаги ҳаво сифатини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган чегаравий кўрсаткичларга етказиш чораларини белгилаш ва амалга ошириш;

амалдаги/кучайтирилган Экодизайн қоидалари ва экомаркировкалаш тартибига (Ecodesign Directive and Ecolabel scheme) тўғри келувчи энергетика билан боғлиқ маҳсулотларни ва бошқа истеъмол маҳсулотларини бозорда жойлаштиришни тақиқлаш;

БМТнинг Атмосферани ифлослантирувчи моддаларни узоқ масофаларга ташиш тўғрисидаги конвенцияси (CLRTAP), Ҳаво ифлосланишини назорат қилиш миллий режаси (NAPCP), ЕВРО-4дан олдинги дизель ёқилғиси йўл транспорт воситаларини тартибга солиш қоидаларини жорий қилиш;

«Яшил макон» лойиҳаси доирасида шаҳарларда яшил майдонларни 30 фоизга етказиш бўйича мақсадли кўрсаткичга эришиш учун шаҳар ўрмонлари ва яшил майдонларни хариталарга солиш ва режалаштириш.

Миллий дастур лойиҳаси

2023 йил июль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Ўзгидромет,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш даврида катта таъсир кучига эга бўлган аҳоли қатламларини ва уларнинг яшаш жойларини қўллаб-қувватлаш

35.

Инклюзив ва барқарор инсон капиталини ривожлантириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи беш йилга мўлжалланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

аёллар ва имконияти чекланган инсонларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган кўникмаларни ўргатиш (таълим, бандлик ёки касб-ҳунар таълими соҳасида эмас);

ишчи кучи миграциясидан олдинги кўникма ва йўналиш олишни ривожлантириш;

ишчи кучида аёллар иштирокини қўллаб-қувватлаш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил февраль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

36.

Ёшларнинг инновацион стартапларини рағбатлантириш.

Қуйидагиларни қамраб олувчи ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва стартап лойиҳаларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«яшил» технологиялар бўйича инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий инкубаторларни ташкил этиш;

ёшлар ўртасидаги инновацион стартапларни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш;

ёшлар ўртасидаги инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик қилиш жараёнларига хусусий секторни кенг жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг қамрови ва самарадорлигини ошириш.

1. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш борасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича беш йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

аҳолининг энг заиф қатламлари учун гендер жиҳатдан таъсирчан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;

ҳоким ёрдамчиларини иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш борасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш жараёнларига фаол жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар лойиҳаси

2023 йил июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш борасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш.

2023 — 2030 йиллар

7. «Яшил» ўсиш бўйича салоҳиятни ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш

38.

«Яшил» иқтисодиётга ўтишнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, давлат органлари бошқарув ходимларининг бошқарув ва режалаштириш салоҳиятларини ошириш.

1. «Яшил» иқтисодиётга ўтишнинг миллий устувор йўналишлардан келиб чиқиб, давлат органлари бошқарув ходимларининг бошқарув ва режалаштириш салоҳиятни ошириш бўйича ҳар уч йилда янгилаб бориладиган тайёрлов дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Тайёрлов дастури, ўқув режалари ва дастурлари

2023 йил март

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

ўқув дастурини тасдиқлаш, хорижий ва маҳаллий мураббийларни танлаш;

тегишли вазирлик ва идораларнинг юқори бошқарув ходимлари орасидан тингловчилар рўйхатини тузиш;

барқарор бошқарув, «яшил» иқтисодиёт концепцияси, устувор йўналишлар ва чора-тадбирлар, «яшил» ўсиш бўйича энг илғор халқаро амалиёт ва қоидалар, режалаштириш ва бюджетни тузишда «яшил» ечимларни киритиш усуллари бўйича тренинглар ўтказиш.

кейинги ҳар уч йилда ноябрь ойида

2. Дастур асосида тренингларни доимий равишда ташкил қилиб бориш.

2023 — 2030 йиллар

39.

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш тадбирларини режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларни доимий баҳолаб бориш бўйича давлат ва хусусий ташкилотларнинг технологик салоҳиятларини мустаҳкамлаш.

1. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш тадбирларини режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларни доимий баҳолаб бориш бўйича давлат ва хусусий ташкилотларнинг технологик салоҳиятларини мустаҳкамлаш бўйича тайёрлов дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Тайёрлов дастури, ўқув режалари ва дастурлари

2023 йил март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

ўқув дастурини тасдиқлаш, хорижий ва маҳаллий мураббийларни танлаш;

тегишли давлат органлари ва хусусий муассасаларнинг ўрта ва техник ходимлари орасидан тингловчилар рўйхатини тузиш;

«яшил» иқтисодиётга ўтишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, натижаларни баҳолаш учун тегишли давлат ва хусусий муассасалар ўрта ва кичик ходимларининг билим ва техник жиҳатдан компетентлигини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш.

кейинги ҳар уч йилда ноябрь ойида

2. Дастур асосида тренингларни доимий равишда ташкил қилиб бориш.

2023 — 2030 йиллар

40.

«Яшил» ўсиш бўйича доимий фаолият юритувчи маҳаллий тренерларни тайёрлаш.

1. «Яшил» ўсиш бўйича доимий фаолият юритувчи маҳаллий тренерларни тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш:

Тайёрлов дастури, ўқув режалари ва дастурлари

2023 йил март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа салоҳиятни оширишга қаратилган муассасалар учун тренерларни тайёрлаш бўйича қисқа ўқув курсларини ишлаб чиқиш;

халқаро ва маҳаллий мураббийларни танлаш ҳамда тингловчилар рўйхатини доимий янгилаб бориш;

тренерлар фаолиятини доимий баҳолаш асосида ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш.

кейинги ҳар уч йилда ноябрь ойида

2. Дастур асосида тренингларни доимий равишда ташкил қилиб бориш.

2023 — 2030 йиллар

41.

Кичик грантлар ажратиш ҳисобига хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотларда ўқитиш ва консалтинг хизматлари кўрсатишни қўллаб-қувватлаш.

1. «Яшил» иқтисодиёт масалалари бўйича хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотларнинг очиқ маърузалар, конференциялар ва семинарлар ўтказиш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатиш харажатларини қоплаш, хусусан кичик грантлар ажратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

Савдо-саноат палатаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотларда ўқитиш ва консалтинг хизматлари кўрсатишни қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш.

2023 — 2030 йиллар

42.

«Яшил» иқтисодиёт мавзуларини таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурларига киритиш.

1. Ўқувчи/талабалар ва ўқитувчилар «яшил» иқтисодиёт ва «яшил» ўсиш сиёсати ҳамда унинг асосий қонуниятларини тушунишлари юзасидан таълим муассасаларидаги мавжуд ўқув дастурларини илғор халқаро дастурлар билан қиёсий таҳлил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2. «Яшил» иқтисодиёт ва «яшил» ўсиш сиёсати ҳамда унинг асосий қонуниятларини таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурларига киритиш ва амалиётга жорий қилиш.

2023 йил сентябрь

43.

«Яшил» иқтисодиёт онлайн платформасини ташкил этиш.

1. «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформасини яратишнинг техник вазифаларини ишлаб чиқиш, молиявий маблағлар жалб қилиш, техник ва тижорат таклифларини кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Платформани юритиш ва янгилаб бориш учун тегишли мутахассисларни жалб қилиш ҳамда платформа контентни яратиш.

2024 йил февраль

3. «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформасини тарғиб қилиш, тизимни сақлаш ва доимий равишда янгилаб бориш.

2024 — 2030 йиллар

44.

Олий таълим муассасаларида «яшил» иқтисодиёт ва барқарор бизнес бўйича мутахассисларни тайёрлаш.

1. Олий таълим муассасаларида «Яшил» иқтисодиёт ва барқарор бизнес факультети (кафедраси)ни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ходимларни ёллаш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ташкилий масалаларни ҳал қилиш.

2023 йил июнь-июль

3. Таълим йўналиши ўқув режалари ва дастурларини ва факультет/кафедра иш режасини тасдиқлаш ҳамда талабаларни қабул қилиш.

2023 йил август-сентябрь

45.

«Яшил» ўсиш бўйича илмий тадқиқотларни молиялаштириш механизмларини жорий этиш.

1. Ўзбекистонда «яшил» ўсиш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат фондини ишга тушириш тўғрисида таклифни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Маблағларни жалб қилиш, танлаш ва тақсимлашнинг адолатли ва шаффоф механизмларини жорий қилиш.

2023 йил июнь

3. Маблағларни олиш бўйича ариза топшириш тартиб-таомилларини эълон қилиш.

2023 йил июнь-июль

4. Танлов ўтказиш ва грантларни жойлаштириш.

2023 йил октябрдан бошлаб доимий

46.

«Яшил» ўсиш чораларини режалаштириш, амалга ошириш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг салоҳиятини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилиш.

1. «Яшил» ўсишни вилоятлар/туманлар/шаҳарларнинг ривожланиш режалари ва маҳаллий бюджетларида акс эттириш бўйича салоҳиятни ошириш юзасидан семинар дастурларини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Республика ҳудудларида ҳар йили семинарлар ўтказиш бўйича жадвални тасдиқлаш.

ҳар йили декабрь ойида

3. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ва ходимлари учун семинарлар ўтказиш.

2023 — 2030 йиллар

47.

«Яшил» молия соҳасида салоҳиятни ошириш, давлат ва хусусий «яшил» инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

1. «Яшил» иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит билан боғлиқ турли соҳаларда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматчилари ҳамда хусусий ташкилотлар учун тренинглар ўтказишга қаратилган лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил март

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Фуқаролар учун бюджет»да ҳамда очиқ бюджет порталида (openbudget.uz) «яшил» бюджет тўғрисида алоҳида модуль қўшиш.

2023 йил октябрь

48.

Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш.

1. Қуйидагиларни қамраб олувчи Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

табиий ва бошқа ресурсларни тежаб ишлатиш, шахсий ривожланишни атроф-муҳит ва аҳолининг бошқа қатлами ривожланиши билан бирга олиб бориш йўлларини жорий қилиш;

барқарор турмуш тарзини шакллантириш ва бу бўйича хабардорликни ошириш юзасидан таълим муассасалари, давлат ва хусусий идораларда лойиҳаларни амалга ошириш;

барқарор турмуш тарзини шакллантириш ва бу бўйича хабардорликни ошириш бўйича ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастурини амалга ошириш ҳамда такомиллаштириб бориш.

2023 — 2030 йиллар

49.

Оммавий ахборот воситалари орқали «яшил» технологиялар ва амалиётларнинг афзалликлари тўғрисида барча манфаатдор томонларни хабардор қилиш.

1. Барқарор ривожланишга қаратилган қадриятлар ва турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот кампаниясини бошлаш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Медиа-режа лойиҳаси

2023 йил февраль

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барқарор ривожланиш бўйича медиа-режани амалга ошириш юзасидан халқаро ташкилотлар билан келишув ва меморандумлар имзолаш.

2023 йил май

3. Йиллик медиа-режани тасдиқлаш ва ижро этиш.

2023 — 2030 йиллар,

ҳар йили декабрь ойида

8. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш учун қулай сиёсий муҳит яратиш, самарали институтларни жорий қилиш

50.

«Яшил» иқтисодиёт бўйича тажриба, маълумотлар ва манбаларни ўзаро алмашиш ва жамлашнинг самарали тизимини яратиш орқали ҳукуматлар ўртасида мувофиқлаштиришни такомиллаштириш.

1. Техник котибият кўмагида «Яшил» иқтисодиёт бўйича идоралараро ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Фуқаролик жамияти институтлари, хусусий сектор ва илмий-тадқиқот муассасаларининг етакчи мустақил экспертларини аниқлаш ва уларни идоралараро ишчи гуруҳларга мунтазам жалб этиш (ишчи гуруҳларнинг доимий йиғилишлари).

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь доимий асосда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. «Яшил» кўрсаткичлар бўйича сўнгги маълумотлар, эришилган натижалар, юзага келаётган муаммолар ва ҳаракатлар режасидаги ҳар қандай янгиланишларни ўз ичига қамраб олган «яшил» иқтисодиётни амалга ошириш бўйича йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва нашр этиш.

2023 йил апрель

(ҳар йилнинг март ойида)

4. «Яшил» иқтисодиёт бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш, келгуси йиллар учун устувор вазифаларни белгилаш юзасидан таклифларни муҳокама қилишга ҳар йили «Яшил» иқтисодиёт бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда — Идоралараро кенгаш) чақириш.

ҳар йилнинг апрель ойида

51.

Барча тармоқларнинг ривожланиш стратегияларини «яшил» ўсиш мақсадлари билан мувофиқлаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи янгича ёндашувни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«яшил» иқтисодиёт билан боғлиқ ҳар қандай тармоқ стратегияси ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда асосий инфратузилма лойиҳаларини белгилаш ва харажатларини баҳолаш;

тармоқ ёки ҳудудий ривожланиш бўйича ишлаб чиқиладиган янги стратегияларнинг «яшил» иқтисодиётга ўтишга таъсирини баҳолаш ёки стратегик экологик баҳолашдан ўтказиш;

дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштиришда фойдаланиладиган самарадорлик кўрсаткичларини «яшил» иқтисодиёт бўйича миллий мақсадларга мослаштириш.

Таҳлилий маълумотлар

2023 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўзгидромет,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

52.

«Яшил» иқтисодиёт ўтишнинг моделлаштириш ва прогнозлаштириш воситаларини ишлаб чиқиш.

1. «Яшил» иқтисодиётга ўтишнинг таҳлилий эҳтиёжларини, мавжуд муаммоли масалаларга жавоб беришнинг таъсирчан воситаларини ва уларни ишлаб чиқиш учун нима зарурлигини акс эттирувчи таҳлилий ҳужжат тайёрлаш ва Идоралараро кенгашга киритиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил февраль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, тадқиқот ва таҳлил ташкилотлари

2. Таҳлилий ҳужжатда таклиф этилган воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик ва идоралар ходимларини улардан фойдаланишга ўргатишни ташкил қилиш.

2023 йил апрель — сентябрь

3. Миллий ва тармоқ стратегиялари, шу жумладан «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёни тўғрисидаги прогнозларни тайёрлаш ва доимий янгилаб бориш.

2023 йил декабрь

(ҳар йили декабрда)

53.

«Яшил» иқтисодиёт бўйича маълумотларни йиғиш ва бошқаришни такомиллаштириш.

1. «Яшил» иқтисодиётга доир маълумотларни йиғиш усуллари ва бошқарув жараёнлари тўғрисида мавжуд маҳаллий ва халқаро тажрибани ўрганиш асосида таклиф тайёрлаш.

«Йўл харитаси» лойиҳаси

2023 йил март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўзгидромет,

манфаатдор ташкилотлар

2. Маълумотлар бўйича камчиликларни тўлдириш ва услубий муаммоларни бартараф этиш бўйича «яшил» иқтисодиётга ўтишга доир маълумотлар базасини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

3. Турли ташкилотларнинг тегишли манбаларини бирлаштирувчи маълумотлар базасини яратиш.

2023 йил декабрь

54.

Миллий миқёсда иссиқхона газлари ажратмаларининг мониторинги, ҳисоботи ва текшируви (MRV) тизими (шаффоф тизим)ни яратиш ва ривожлантириш.

1. Ўзбекистоннинг MRV тизимини БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенциясидаги стандартлар ва илғор тажрибага мос ҳолатга келтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Ўзгидромет,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Иссиқхона газлари ажратмаларини инвентаризация қилиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

3. Асосий ҳамкорлар билан биргаликда иссиқхона газлари ажратмаларини ҳисоблаш.

2023 йил декабрь

4. Иқлим ўзгариши бўйича молиялаштириш, салоҳиятни ошириш ва халқаро ҳамжамиятнинг технологияларни узатиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўз ичига олувчи миллий ахборотномалар чоп этиш.

2024 йилдан бошлаб

55.

Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг «яшил» иқтисодиёт тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш.

1. «Яшил» иқтисодиёт бўйича асосий маълумотлар, билимлар ва ҳисоботларни шакллантириш ва эркин фойдаланиш учун уларни «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформасига жойлаб бориш.

2. Фуқаролар ва фуқаролик жамияти ташкилотларига иқтисодиёт ва атроф-муҳитни бошқариш бўйича сўровлар/талаблар билан мурожаат қилиш имконини берувчи ахборот сўров тизимини яратиш.

Маълумотларни чоп этиш

2024 йил февралдан бошлаб

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўзгидромет

56.

«Яшил» ўсиш бўйича давлат сиёсатини даврий баҳолашдан ўтказиш.

1. Эришилган ютуқларни ва асосий муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштириш мумкин бўлган соҳаларни аниқлаш учун «яшил» иқтисодиётнинг стратегик доираларини ўрта муддатли баҳолашдан ўтказиш.

«Яшил» ўсиш сиёсатини баҳолаш ҳисоботи

2026 йил июнь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Ўзгидромет,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Дастлабки натижаларни мустақил экспертларга, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларига тақдим этиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш ва ҳисобга олиш.

2026 йил сентябрь

3. Баҳолашнинг якуний натижаларини эълон қилиш.

2026 йил ноябрь

57.

«Яшил» ўсиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ҳамда хусусий сектор ва фуқаролик жамиятининг иштирокини кучайтириш.

1. «Яшил» иқтисодиёт онлайн платформаси доирасида «яшил» ўсиш масалалари бўйича фикр алмашиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2024 йил февраль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Трансчегаравий ресурсларни бошқариш ва иқлим масалалари бўйича миллий ва халқаро ҳамкорларни (ҳукуматлар ва бошқалар) жалб қилиш.

2023 — 2030 йиллар

3. Вазирлик ҳузурида ташкил этилган «яшил» хаб доирасида «яшил» ўсиш масалаларида халқаро ташкилотлар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтларининг доимий маслаҳатлашувини ташкил этиш.

2023 йил майдан бошлаб доимий

58.

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларига «яшил» иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш ва «яшил» иқтисодиёт масалалари бўйича тузилмаларни ташкил этиш.

1. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига «яшил» иқтисодиёт вазифасини юклаш бўйича тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида «яшил» иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш.

Идоравий ҳужжат

2023 йил январь

3. «Яшил» иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг мақсад ва вазифаларини назарда тутувчи низомларни тасдиқлаш ҳамда штат бирлиги доирасида мутахассислар билан тўлдириш.

Идоравий ҳужжат

2023 йил январь

4. «Яшил» иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йилдан бошлаб ҳар йилнинг декабрида

9. Ташқи ва ички «яшил» молиялаштириш оқимларини кўпайтириш

59.

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш учун зарур бўлган инфратузилмага етарли ҳажмдаги давлат маблағларини йўналтириш.

1.»Яшил» иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган миллий ривожланиш режалари ва тармоқ режаларини амалга ошириш учун зарур бўлган йирик янги инвестиция лойиҳалари қийматини ҳисоблаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ваколатларни «яшил» иқтисодиётнинг устувор йўналишларига мослаштириш учун мавжуд ва келгуси молиялаштириш воситаларини (масалан, Давлат инвестиция режаси, ЎТТЖ, ДК) хариталарга солиш ва таҳлил қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумотлар

2023 йил июль

3. «Яшил» иқтисодиётнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини баҳолаш услуби асосида инвестиция лойиҳаларини танлашнинг стандартлаштирилган «яшил» мезонларини белгилаш.

«Яшил» мезонлар

2023 йил сентябрь

4. «Яшил» давлат инвестицияларини ўсиш тенденциясига чиқариш учун ўрта муддатли бюджет лойиҳаси ва давлат инвестиция режасини мувофиқлаштириш.

Ўрта муддатли бюджет лойиҳаси

2024 йилдан бошлаб ҳар йили

5. Қолган эҳтиёжлар ва бўшлиқларни аниқлаш учун барча молиялаштириш воситалари бўйича «яшил» инвестицияларнинг ҳажми, таркиби ва характерини ягона йиллик ҳисоботда бирлаштириш.

Йиллик ҳисобот

2024 йилдан бошлаб ҳар йили

60.

Қазилма ёқилғилари тармоғини субсидиялаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини босқичма-босқич камайтириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қазилма ёқилғилари тармоғини субсидиялашни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қазилма ёқилғилари тармоғини қўллаб-қувватлайдиган ва уни «яшил» энергия билан таққослаганда сунъий равишда рақобатбардош қиладиган давлат субсидиялари ва рағбатлантириш чораларини хатловдан ўтказиш;

субсидия ва қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар билан уйғунлаштириш;

чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ва унинг бажарилиши тўғрисида Идоралараро кенгашга маълумот киритиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил июнь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

61.

Солиқ юкини корхоналар ва уй хўжаликларидан атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва ресурсларнинг ортиқча сарфланишига олиб келадиган фаолиятларга ўтказиш.

1. «Яшил» иқтисодиётга ўтишнинг мақсадлари ва устуворликларидан келиб чиқиб, амалдаги солиқ тизимини таҳлил қилиш ҳамда солиқ қонунчилигига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Даромадни ошириш салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий таъсири, амалга ошириш усулларини батафсил аниқлаш мақсадида «Яшил» солиқ, шу жумладан углерод солиғи бўйича ишлаб чиқилган таклифларни ўрганиш ҳамда такомиллаштириш.

2023 йил декабрь

62.

Атроф-муҳит ифлосланиши учун белгиланган тўловлар тизимини қайта кўриб чиқиш.

1. Хусусий секторга бўлган тўловлар юкини камайтириш ва «яшил» технологияларни жорий қилишни рағбатлантиришни кўзда тутувчи таклифларни қуйидагиларни қамраб олган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

атроф-муҳитни ифлосланиши учун белгиланган тўловлар тизимини уларнинг ишлаши, самарадорлиги ва миллий «яшил» иқтисодиёт мақсадларига ва халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, бунда тўловлар тизимини хусусий сектор учун қулайроқ қилиш, «яшил» технологияларни жорий этишни кўпроқ рағбатлантириш;

тўловлар тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан унинг ишлашини осонлаштириш ва талабларга риоя қилиш чораларини мақбуллаштириш (автоматлаштириш, маъмурий жараёнларни соддалаштириш).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Янги тизимни жорий қилиш.

2024 йил январь

63.

Солиқлар ва давлат харажатларининг «яшил» иқтисодиётга мувофиқлиги ва таъсирини баҳолаш ва эълон қилиб бориш.

1. «Яшил» бюджетлаштириш миллий методологияси билан бирга пилот лойиҳаларни амалга ошириш ва тўлиқ жорий қилиш бўйича «йўл харита»ни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил апрель

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Яшил» бюджетлаштириш миллий методологиясини тегишли соҳаларда, мақсадларда ва бюджет компонентлари бўйича тажриба-синовидан ўтказиш ҳамда натижалари тўғрисида маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва жамоатчиликка эълон қилиш.

2023 йил сентябрь

3. «Яшил» иқтисодиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ равишда «яшил» бюджетлаштириш методологиясини бошқа соҳаларга, мақсадларга ва бюджет компонентларига татбиқ этиш.

2024 йилдан бошлаб

4. Очиқ бюджет портали воситасида аҳолининг «яшил» бюджет молиялаштириши тўғрисида хабардорлигини ошириш.

2023 — 2030 йиллар

64.

Барқарор мезонлар асосида харидлар бўйича қарорларни асослаш учун «яшил» давлат харидларини жорий этиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

барқарор давлат харидларини босқичма-босқич жорий этиш тартиби ва «Яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси мақсадларига мувофиқ бўлган барқарор давлат харидлари сиёсатининг устуворликларини ўз ичига олувчи давлат харидларини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тажриба-синовлари ўтказиладиган пудратчи ташкилотлар иштирокида барқарор давлат харидлари бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек «яшил» давлат харидларини амалга ошириш учун уларнинг салоҳиятини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мазкур соҳадаги «яшил» давлат харидлари улуши ва ривожланиши бўйича ҳар йили ҳисобот бериб бориш.

Йиллик ҳисобот

2024 йилдан бошлаб

65.

«Яшил» облигациялар орқали «яшил» инфратузилма учун хусусий капитални жалб қилиш.

1. Қуйидагиларни қамраб олувчи «яшил» инфратузилма учун хусусий капитални жалб қилишни кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш учун миллий «яшил» таксономияни ишлаб чиқиш;

давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар томонидан «яшил» облигациялар чиқаришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Эмитент ташкилотларни «яшил» облигациялар таркибини ишлаб чиқишда, ташқи сертификат олишда ҳамда таъсир ва даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни нашр этишда қўллаб-қувватлаш.

Салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари

2024 йилдан бошлаб

66.

Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимининг 6-моддасига мувофиқ, халқаро углерод савдоси орқали молиявий маблағларни жалб қилиш.

Қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Париж битимининг 6-моддаси талабларини бажариш бўйича масъул миллий орган ва идоралараро гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш;

халқаро углерод савдоси бўйича миллий дастур ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

Париж битимининг 6-моддаси асосида халқаро углерод савдоси авторизацияси, трансфери ва натижалари бўйича ҳисобот тайёрлашнинг институционал тартибини ишлаб чиқиш;

Халқаро миқёсда трансфер қилинган таъсирни камайтириш (ITMO) транзакциялари имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш ҳамда ўрнатилган миқдордан ортиқ сотув ҳолатларини бартараф этувчи сотувни бошқариш тартибини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2023 йил ноябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

67.

Давлат иштирокидаги корхоналарни «яшил» иқтисодиётга ўтишда пешқадамларга айлантириш.

1. Қуйидагиларни қамраб олувчи «яшил» мақсадларни корпоратив, директорлар кенгаши ва лойиҳалар портфели даражаларида интеграциялашни кўзда тутувчи давлат корхоналарини барқарор ривожлантириш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга корхоналарнинг тегишли бошқарув органларида SDG, CSR, ESG тамойилларини жорий этиш;

ISO14000 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стандартларини жорий қилиш имкониятларини кўриб чиқиш;

корхоналарнинг йиллик ҳисоботларида, корхонанинг номолиявий ҳисоботларида, жумладан йирик саноат корхоналарида энерго аудитни жорий қилиш, экологик самарадорлик кўрсаткичларини даврий эълон қилиб боришни назарда тутувчи бошқарув сиёсатини тасдиқлаш ва уни жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барқарор ривожланиш амалиёти, воситалари ва стандартларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳалари амалга ошириладиган давлат корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун давлат корхоналарини барқарор ривожлантириш бўйича мақсадли гуруҳ фаолиятини ташкил қилиш.

Салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари

2023 йил ноябрдан бошлаб

3. Давлат бўлган акциядорнинг йиллик ҳисоботини, шу жумладан молиявий ва экологик самарадорлик кўрсаткичларини даврий эълон қилиб бориш.

Йиллик давлат портфолио ҳисоботи

2024 йилдан бошлаб

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига
4-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Корхона ва ташкилотлар номи

Кутилаётган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичлари

табиий газ

(млн куб.м)

электр энергияси

(млн кВт.с)

нефть маҳсулотлари

(тонна)

ЖАМИ:

2022 — 2026 йиллар

шу жумладан

2022 — 2026 йиллар

шу жумладан

2022 — 2026 йиллар

шу жумладан

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

3 913,70

855,46

813,26

756,53

767,22

721,24

4 010,14

872,94

737,01

686,11

860,39

853,69

21 122,17

5 678,23

5 427,83

4 689,55

2 908,67

2 417,90

1.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

98,50

21,86

20,77

19,52

18,74

17,62

120,28

24,71

23,97

23,26

24,20

24,14

1 312,65

326,60

293,94

261,61

230,21

200,29

2.

«Ўзтрансгаз» АЖ

52,13

16,00

9,80

9,20

8,83

8,30

72,26

18,30

10,80

11,10

16,04

16,02

99,90

24,99

20,00

22,00

17,60

15,31

3.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

7,12

6,01

0,28

0,29

0,28

0,26

0,44

0,15

0,08

0,07

0,07

0,07

200,33

130,53

19,67

18,95

16,68

14,51

4.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

3 501,15

750,38

723,43

680,02

694,49

652,82

686,76

129,80

91,18

79,47

194,20

192,10

4 029,36

1 174,70

971,77

855,16

562,78

464,95

5.

«Ўзкимёсаноат» АЖ

94,40

20,95

19,90

18,71

17,96

16,88

63,81

13,55

13,14

12,75

12,37

12,00

880,19

219,00

197,10

175,42

154,37

134,30

6.

«Навоий КМК» АЖ

7,19

1,09

1,20

2,18

1,37

1,34

141,81

35,49

29,74

24,29

26,17

26,12

6 274,35

1 922,19

1 963,38

1 415,71

553,50

419,57

7.

«Олмалиқ КМК» АЖ

17,32

6,21

7,10

1,40

1,34

1,26

95,00

34,20

14,10

7,60

19,57

19,53

4 760,98

1 094,30

1 116,20

1 149,70

762,98

637,80

8.

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ

4,63

1,61

0,73

0,80

0,77

0,72

52,90

10,97

10,80

9,80

10,71

10,62

63,08

20,02

12,90

11,40

10,03

8,73

9.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ

0,77

0,10

0,10

0,20

0,19

0,18

0,72

0,05

0,18

0,17

0,17

0,16

40,19

8,30

8,73

9,50

7,30

6,35

10.

«Ўзавтосаноат» АЖ

4,59

0,61

0,66

1,16

1,11

1,05

24,51

7,62

4,55

4,24

4,11

3,99

493,80

121,30

121,70

94,80

83,42

72,58

11.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

0,45

0,10

0,10

0,09

0,09

0,08

2,07

0,44

0,43

0,41

0,40

0,39

63,48

15,80

14,22

12,65

11,13

9,69

12.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

0,06

0,014

0,01

0,01

0,01

0,01

2,07

0,44

0,43

0,41

0,40

0,39

3,22

0,80

0,72

0,64

0,56

0,49

13.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

87,19

22,40

21,28

15,20

14,59

13,72

80,40

25,20

11,40

10,00

17,50

16,30

765,53

192,40

171,00

152,00

133,76

116,37

14.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (иссиқлик таъминоти ташкилотлари)

25,77

5,30

5,30

5,30

5,09

4,78

12,60

2,52

2,52

2,52

2,52

2,52

9,29

2,00

2,00

2,00

1,76

1,53

15.

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси

11,94

2,65

2,52

2,37

2,27

2,14

12,38

2,63

2,55

2,47

2,40

2,33

16.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

0,41

0,090

0,09

0,08

0,08

0,07

0,32

0,07

0,07

0,06

0,06

0,06

17.

«Ўздонмаҳсулот» АК

0,08

0,08

4,80

4,80

10,30

10,30

18.

«Ўзбеккўмир» АЖ

27,69

5,40

5,60

5,60

5,56

5,53

2 055,24

400,00

501,00

496,00

352,00

306,24

19.

«Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК

19,10

4,00

3,88

3,76

3,74

3,72

60,29

15,00

13,50

12,02

10,57

9,20

20.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

47,71

10,90

9,43

9,15

9,12

9,11

21.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2 364,84

487,12

472,51

458,33

474,58

472,30

22.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

1,88

0,40

0,39

0,38

0,37

0,35

23.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

82,26

30,29

10,10

7,60

17,12

17,15

24.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

3,15

0,67

0,65

0,63

0,61

0,59

25.

Сув хўжалиги вазирлиги

90,36

23,22

18,52

12,02

18,40

18,20

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Идоралараро кенгаш раиси

2.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Идоралараро кенгаш раиси ўринбосари

3.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

4.

И.Ю. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

5.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

6.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

7.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

8.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

9.

А.Х. Кулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири

10.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

11.

Ш.Ҳ. Далиев

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

12.

Б.С. Ҳамраев

Миллий статистика қўмитаси раиси

13.

Ш.Х. Хабибуллаев

Гидрометеорология хизмати агентлиги директори

Изоҳ:
Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Зарур ҳолларда, Идоралараро кенгаш ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари жалб қилиниши мумкин.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига
6-ИЛОВА
«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсиш бўйича Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи
ТАРКИБИ

1.

И. Норқулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ ҳамраҳбари

2.

Ш.Ходжаев

энергетика вазири ўринбосари, гуруҳ ҳамраҳбари

3.

Ш. Адриан

Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари

4.

М. Димовска

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили

5.

М. Мантованелли

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

6.

С. Малвичини

Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

7.

А. Дракинос

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

8.

В. Каупин

Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

9.

А. Расселл

Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

10.

Ш. Умаров

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

11.

Ё. Пуделька

Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги мамлакат бўйича директори

12.

Лавозими бўйича

Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

13.

Лавозими бўйича

Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

14.

Лавозими бўйича

Европа инвестиция банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

15.

Лавозими бўйича

БМТ Атроф-муҳит бўйича дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

16.

Лавозими бўйича

БМТ саноатни ривожлантириш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

17.

Лавозими бўйича

манфаатдор хорижий ташкилотларнинг ваколатхона раҳбарлари

Изоҳ:
Мувофиқлаштириш гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Зарур ҳолларда Мувофиқлаштириш гуруҳи ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги «Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-525-сон қарорида:
а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича Идоралараро кенгаш
ТАРКИБИ

1.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Идоралараро кенгаш раҳбари

2.

Т.А. Ишметов

молия вазири, Идоралараро кенгаш раҳбари ўринбосари

3.

И.И. Норқулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш раҳбари ўринбосари

4.

Ш.Х. Ходжаев

энергетика вазири ўринбосари

5.

И.Ю. Абдурахмонов

инновацион ривожланиш вазири

6.

Ш.С. Хидоятов

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

7.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

8.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири

9.

Н.Н. Обломуродов

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

10.

Ш.Х. Хабибуллаев

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори

11.

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

12.

Ф.М. Абдурахманов

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раиси

13.

М.Р. Абдуллаев

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

14.

Н.Т. Агзамов

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

15.

Лавозими бўйича

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси

16.

А.Х. Хурсанов

«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси

17.

Д.Э. Маннонов

«Фарғонаазот» АЖ бошқаруви раиси

18.

Лавозими бўйича

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Департаменти директори, Идоралараро кенгаш котибияти раҳбари

Изоҳ: Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади»;
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Идоралараро кенгашнинг жамоатчилик асосида фаолият юритадиган котибияти
ТАРКИБИ

1.

Лавозими бўйича

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Департаменти директори, Котибият раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти бош мутахассиси

3.

Лавозими бўйича

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

5.

Лавозими бўйича

Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи

7.

Лавозими бўйича

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

8.

Лавозими бўйича

Гидрометеорология хизмати маркази бошқарма бошлиғи

Изоҳ: Котибият аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-3012-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарорида:
а) 4-банднинг биринчи хатбошиси, 7-банднинг учинчи хатбошиси ва 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «D» тоифадаги» сўзлари «B» ва ундан қуйи тоифадаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «D» сўзи «B» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 4а-илованинг номидаги «D» сўзи «B» сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4477-сон қарорида:
а) 2-банднинг «б» кичик банди ва 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «иқтисодиёт ва саноат вазирига (Б.А. Ходжаев)» сўзлари «иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «(А.С. Султанов)», бешинчи хатбошидаги «(Ж.А. Ходжаев)», олтинчи хатбошидаги «(Ш.Р. Хамраев)» ва «(М.Х. Салиев)», еттинчи хатбошидаги «(Б.Т. Қўчқоров)» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банднинг учинчи хатбошисидаги «5» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Стратегияни амалга ошириш натижасида 2030 йилга бориб қуйидагиларга эришиш кутилади:
иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;
қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;
саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;
ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш;
иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;
йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;
республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;
ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш»;
д) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 январдаги 9-сон қарори билан тасдиқланган Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш
СХЕМАСИ
».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги «Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 78-сон қарорига илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 07/22/436/1061-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 30.09.2023 й., 06/23/164/0737-сон; 11.10.2023 й., 07/23/329/0765-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 28.02.2024 й., 07/24/88/0159-сон; 06.06.2024 й., 07/24/213/0407-сон, 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)