1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2022 йил 26 октябрдаги 618-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ўн кун муддатда Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 ноябрь,
662-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари тўғрисида низомда:
а) 7-банднинг «д» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш ишларини назорат қилиш;
чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш ишларини назорат қилиш;
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини мувофиқлаштирилишини ташкил этиш;»
б) 8-банднинг йигирма ва йигирма биринчи хатбошиларидаги «Инспекция бошлиғи, шуъба мудири» сўзлари «Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти тўғрисида низомнинг 11-банди қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Котибият тузилмасига:
Котибият мудири;
Котибият мудирининг ўринбосари шуъба мудири (Туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси);
Туризмни комплекс ривожлантириш таҳлили ва мониторинг масалалари бўйича бош мутахассис;
Инфратузилма объектларини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Туристик оқимни ошириш ва тарғибот масалалари бўйича бош мутахассис;
Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Кинематография, ижодий фаолият ва миллатлараро муносабатларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Шуъба мудири (Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси);
Давлат органлари ахборот хизматлари билан ишлаш ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича бош мутахассис;
Оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;
Инспектор киради.
Котибият тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.»
3. Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:
маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;
чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чоралар кўриш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини мувофиқлаштириш.»
учинчи хатбошидаги «Шуъба мудири (маданий мерос объектлари ва тарихий-маданий ҳудудларни ҳимоя қилиш ҳамда улардан фойдаланишнинг мониторинги масалалари)» сўзлари «Инспекция бошлиғи ўринбосари» сўзларига алмаштирилсин;
«мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради ва Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;»
учинчи хатбошидаги «шуъбага бириктирилган» сўзлари «мутахассислар томонидан тегишли» сўзлари билан алмаштирилсин;