1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОВАР ХОМ-АШЁ БИРЖАСИДА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДА ТУЗИЛГАН ЭКСПОРТ ШАРТНОМАЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 23 июнда 1482-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги» Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастури тўғрисида»ги 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотини тугатиш тўғрисида»ги 2005 йил 11 январдаги 13-сонли қарорига биноан қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасида чет эл валютасида тузилган экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб-китобларни ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* асосан тасдиқлансин.