1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг белгиланган тартибда турар жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:
1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицер таркиблари ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
Тошкент шаҳрида — энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туман марказлари ва аҳоли пунктларида — энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгилансин.
2. Белгилансинки, Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчиларига ҳар ойлик пул компенсацияси тўловларининг ушбу нормалари жорий этилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати бюджетининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрлари доирасида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев):
бир ҳафта муддатда Молия вазирлиги (С. Раҳимов), Мудофаа вазирлиги (Қ. Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгиласин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини тураржой билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун киритсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби Р. Мирзаев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 30 июнь,
ПҚ-112-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 180-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 25.02.2025 й., 07/25/71/0178-сон; 09.06.2026 й., 07/26/214/0572-сон)