1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, бунда мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
чорвачилик субъектларига гидропоника усулида озуқа етиштириш ускунасини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қайтармаслик шарти билан бериладиган молиявий ёрдам;
чорвачилик субъектларига гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тартиби;
субсидия ажратишни рад этиш асослари ва субсидия ажратишни рад этиш бўйича хулоса бериш ва у бўйича шикоят қилиш тартиби.
4. Қуйидагилар гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
субсидия олувчининг ускуналарини гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш учун мўлжалланганлиги ва белгиланган талабларга жавоб беришини ўрганиш;
субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш;
гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш бўйича хулоса бериш.
5. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
чорвачилик субъектларига гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратиш жараёнида my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини;
my.vetgov.uz электрон ахборот тизими Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилинишини;
субсидия бериш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 ноябрь,
628-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 628-сон қарорига 1-ИЛОВА
Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектлари учун субсидия бериш тартибини белгилайди ҳамда 2023 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
субсидия — чорвачилик субъектларига гидропоника усулида озуқа етиштириш технологиясини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қайтармаслик шарти билан бериладиган молиявий ёрдам;
2-боб. Субсидия бериш шартлари ва рад этиш асослари
3. Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, бунда мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.
4. Субсидия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
субсидия олувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда;
мазкур Низомнинг 8-9-бандларида белгиланган талабларга риоя этилмаганда.
Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда субсидия олувчи субъектга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
5. Субсидия бериш рад этилган тақдирда, кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг талабгор ушбу Низомда белгиланган тартибда қайта ариза топшириш ҳуқуқига эга.
6. Субсидия олувчи субъект субсидия ажратилишини рад этиш бўйича хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
3-боб. Субсидия бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
7. Субсидия олувчи субъектлар ўз хўжалигида жорий қилган гидропоника усулида озуқа етиштириш технологияси учун субсидия олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХГТ) орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига (кейинги ўринларда — Вакил) ариза билан мурожаат қилади.
8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини ўрнатиш бўйича шартнома ҳамда ҳисобварақ-фактура ҳужжатлари нусхаси;
агар ускуналар импорт қилинган бўлса, божхона юк декларацияси нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун субсидия олувчи субъектлар шахсан жавобгар ҳисобланади.
9. Чорвачилик субъекти томонидан жорий қилинган гидропоника усулида озуқа етиштириш технологиясига субсидия олиш учун ариза ушбу Низомга l-иловада келтирилган намунага мувофиқ топширилади.
Вакил субсидия бериш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бир иш кунида гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларига (кейинги ўринларда — комиссия) тақдим этади.
10. Субсидия олувчи субъектлар томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
11. Комиссия субсидия олувчи субъектнинг аризасига кўра ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Электрон ҳисобварақ-фактурага киритиладиган жиҳозларнинг барчаси ўрнатилганига ишонч ҳосил қилган тақдирда, гидропоника усулида озуқа етиштириш ускунаси бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ хулоса беради ҳамда ушбу хулосани «my.vetgov.uz» сайти орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
12. Агентлик хулоса келиб тушган санадан бошлаб бир иш кунида субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан ариза берувчига my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали жавоб хати юборади.
4-боб. Субсидияни бериш тартиби
13. Агентлик календарь йил мобайнида субсидия олувчи субъектлардан тушган аризаларга мувофиқ умумлаштирилган субсидия маблағини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртма тақдим этади.
14. Комиссия хулосаси ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотлар my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.
Бу тўғрисида субсидия олувчи субъектга my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилинади.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги хулосани олганидан сўнг бир иш кунида бюджетдан тегишли субсидия суммасини субсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади.
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчи субъектларга субсидия бериш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
17. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.
18. Субсидия олувчи субъектларга бериладиган субсидиянинг етказилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Чорвачилик субъекти томонидан жорий қилинган гидропоника усулида озуқа етиштириш технологиясига субсидия олиш учун ариза
НАМУНАСИ
1.
Юридик шахснинг тўлиқ номи:
2.
Жойлашган жойи:
(почта манзили)
3.
СТИР рақами:
4.
Банк реквизитлари:
(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)
5.
Телефон рақами:
6.
Электрон почта манзили:
7.
Гидропоника технологиясини қуриб берган юридик шахс номи
8.
Гидропоника технологиясини қуриб берган юридик шахснинг банк реквизитлари (манзили)
9.
Гидропоника технологиясининг бир кунлик қуввати, кг
Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Субсидия олувчи субъектлар томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Субсидия олувчи субъект
Талабгор субсидия олиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига ариза билан мурожаат қилади.
Субсидия бериш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.
Бир иш кунида
3-босқич
Комиссия
(субсидия бериш бўйича туман (шаҳар) комиссияси)
Комиссия субсидия олувчи субъектнинг аризаси ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, хулоса беради ҳамда my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали электрон шаклда «Ўзбекчорванасл» агентлигига тақдим этади.
Беш иш кунида
4-босқич
«Ўзбекчорванасл» агентлиги
Комиссиянинг хулосасига асосан субсидия олувчи субъектга субсидия берилиши ёки берилмаслиги тўғрисида my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали жавоб хати юборади.
Бу тўғрисида субсидия олувчи субъектга my.vetgov.uz тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.
Бир иш кунида
5-босқич
«Ўзбекчорванасл» агентлиги
Комиссия хулосаси ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали Молия вазирлиги Ғазначилигига юборади.