1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Чорвачилик тармоқларини янада ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, чорва озуқа базасини янада кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг йирик чорвачилик хўжаликлари ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти асосида (кейинги ўринларда — кооперация усулида) ўз хонадонларида чорва молларини боқишини ташкил этиш ва чорва озуқа базасига бўлган талабини қондириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.03 Ғаллачилик]
пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан 2 миллион гектар суғориладиган ер майдонининг 10 фоизига алмашлаб экиш таъминланадиган ер майдонлари ҳажми 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
2022 — 2024 йилларда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари томонидан ташкил этиладиган чорвачилик комплексларида чорва бош сонини кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов):
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.11.00 Техник ва ем-хашак экинлари]
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ҳажмдаги ер майдонларида беда ва чорва озуқа экинлари экилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси ҳамда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ кластерлар томонидан 500 — 1 000 бошга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ташкил этилишини таъминласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2022-2023 йилларда ҳар бир туманда камида 1 тадан гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва сотишни ташкил этсин;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.08.00 Қишлоқ хўжалигида ижара;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ўзлаштириладиган ва бўш турган ер майдонлари ҳисобидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этган гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, аҳолига чорва озуқасини етказиб бериш шарти билан, чорва бош сонига мутаносиб равишда озуқа ерларининг электрон онлайн аукцион савдолари асосида ижарага берилишини таъминласин;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.11.00 Техник ва ем-хашак экинлари]
озуқа базасини етиштириш учун суғориладиган ер майдонлари етишмовчилиги мавжуд бўлган туманларда гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган истеъмол талабини тўлиқ қондириш мақсадида кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган хўжалик юритувчи субъектларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар чегаралари доирасида бир туманда кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш ҳамда бошқа туманда озуқа экинларини етиштириш учун электрон онлайн аукцион савдолари асосида суғориладиган ерлар ажратишни таъминласин. Бунда, кооперация усулида фаолият олиб борувчи субъектларга мазкур қарорда белгиланган барча имтиёзлар қўлланилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра кооперация усулида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни йўлга қўйган хўжалик юритувчи субъектларга:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
чорвачилик йўналишида жалб қилинадиган халқаро молия институтларининг кредит маблағлари 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
Тижорат банкларига чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш ва модернизация қилиш учун мазкур қарор қабул қилингунга қадар ажратилган кредитларнинг қайтариш муддатини ўн йилгача тадбиркорларнинг аризаларига кўра узайтириш тавсия этилсин.
5. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари]
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун субсидиянинг миқдори 2 000 сўмдан 4 000 сўмга ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилади. Бунда, субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
чорвачилик хўжаликлари томонидан кредит ва лизинг шартлари асосида харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникалари кредит ва лизинг фоизи харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
6. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинсин ҳамда тадбиркорлик субъектларига «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 16 январь)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.04.00 Сув хўжалиги баланслари. Сувдан фойдаланиш учун лимитлар]
7. Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир туманнинг контурлари кесимида вегетация даврида ажратиладиган сув лимитлари ҳамда озуқабоп экин турларининг сувга бўлган талабидан келиб чиққан ҳолда, кундалик равишда янгилаб бориладиган суғориш графиклари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олувчи электрон онлайн платформани ташкил этсин.
8. Қуйидагиларга:
а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.11.00 Техник ва ем-хашак экинлари]
пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ҳажмдаги ер майдонларида беда ва чорва озуқа экинларини экиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари томонидан мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ чорвачилик комплексларини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
ҳар бир туманда камида 1 тадан гўшт ва 1 тадан сут йўналишида гўшт ва сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналар томонидан аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб беришни ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш;
б) Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. Кудбиев зиммасига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун субсидия олган хўжалик субъектлари қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтганлигини назорат қилиб бориш;
мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ ҳажмдаги ер майдонларида беда ва чорва озуқа экинлари экилганлигини назорат қилиб бориш ҳамда ҳар чоракда Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига ахборот киритиб бориш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
в) сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев зиммасига электрон онлайн платформанинг белгиланган муддатда ишга туширилишини ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаш;
г) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов ва «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Б. Атамуродов зиммасига қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш бўйича жавобгарлик юклансин.
9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 февраль,
ПҚ-121-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарорига 1-ИЛОВА
Пахта ва ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан 2 миллион гектар суғориладиган ер майдонининг 10 фоизига алмашлаб экиш таъминланадиган ер майдонлари
ҲАЖМИ
гектар
Т/р
Ҳудудлар номи
Пахта майдони
Бошоқли дон майдони
10 фоиз (алмашлаб экиш)
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
8 629
5 300
13 929
2.
Андижон вилояти
7 899
7 600
15 499
3.
Бухоро вилояти
9 790
6 060
15 850
4.
Жиззах вилояти
8 020
9 350
17 370
5.
Қашқадарё вилояти
13 590
14 000
27 590
6.
Навоий вилояти
3 259
3 804
7 063
7.
Наманган вилояти
6 341
6 775
13 116
8.
Самарқанд вилояти
7 536
9 423
16 959
9.
Сурхондарё вилояти
7 237
9 080
16 317
10.
Сирдарё вилояти
7 256
8 000
15 256
11.
Тошкент вилояти
7 216
10 385
17 601
12.
Фарғона вилояти
8 208
9 950
18 158
13.
Хоразм вилояти
8 276
3 320
11 596
Жами
103 256
103 047
206 303
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022 — 2024 йилларда пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва шоличилик кластерлари томонидан ташкил этиладиган чорвачилик комплексларида чорва бош сонини кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Жами кластерлар сони
Шундан
2022 — 2024 йилларда етиштириладиган жами қорамоллар бош сони