1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда ўтказиб келинаётган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган кенг жамоатчиликни янада рағбатлантириш, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ушбу жараёнларда фаоллигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.01.00 Консолидацияланган бюджет. Ташаббусли бюджет. Бюджетнинг бошқа турлари]
1. 2022 йил июль — сентябрь ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 1221 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан илгари сурилган қиймати 1 триллион бўлган 1 418 та лойиҳа ғолиб бўлганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил июль — сентябрь ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 335 миллиард сўм маблағни 1-иловага мувофиқ ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
Молия вазирлиги уч кун муддатда 2022 йилдаги самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига шаклланган маблағларни мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:
мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ қўшимча ажратилаётган маблағларнинг уч кун муддатда Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилишини ҳамда мазкур жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Т. Худайбергенов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда овоз беришда иштирок этмаган маҳаллаларда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларининг тарғибот ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
3. Белгилансинки, 2023 молия йилидан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.01.00 Консолидацияланган бюджет. Ташаббусли бюджет. Бюджетнинг бошқа турлари]
а) «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.
Бунда, аҳоли томонидан амалга оширилиши таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.01.00 Консолидацияланган бюджет. Ташаббусли бюджет. Бюджетнинг бошқа турлари]
б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун туман (шаҳар)лар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилади;
туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми — ҳар йили февраль-март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь-июль ойларида;
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни — ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга оширишнинг янги тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда, 2023 йилга мўлжалланган дастурларни жорий йилнинг декабрь ва 2023 йилнинг январь ойларида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали шакллантириш, лойиҳалар пакети учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорини 8 миллиард сўм этиб белгилаш, дастурларни молиялаштириш учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 4 триллион сўм маблағ йўналтириш назарда тутилсин.
6. Молия вазирлиги, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун туман ва шаҳар бюджетларида 2023 йилда 640 миллиард сўм маблағ режалаштирилишини таъминласин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнининг 2022 йил иккинчи мавсуми доирасида тиббиёт муассасаларини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш юзасидан келиб тушган 190 та лойиҳани ўрганиб чиқиб, ушбу лойиҳалар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда, ушбу лойиҳалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун 2023 йилда ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
8. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчиларига ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига фуқароларни кенг жалб қилиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш, лойиҳаларни шакллантиришга кўмаклашиш, уларнинг сифатли ва муддатида амалга оширилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
9. 2023 йил 1 январдан бошлаб, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари молия бўлимларида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида танланган лойиҳаларни бошқариш бўйича мутахассис лавозими жорий этилсин. Бунда, ушбу штат бирликлари Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий тузилмаларидан 200 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобига ҳамда қолган қисми Молия вазирлигининг умумий штат бирликлари доирасида ажратилади.
10. Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.01.00 Консолидацияланган бюджет. Ташаббусли бюджет. Бюджетнинг бошқа турлари]
бир ой муддатда ташаббусли бюджетлаштириш жараёни доирасида битта маҳаллада ғолиб деб топилиши мумкин бўлган лойиҳаларнинг чекланган сони, лойиҳалар ғолиб деб топилиши учун талаб этиладиган энг кам овозлар сони ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларда сифат назоратини амалга ошириш ва уларга шартнома асосида мутахассислар жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
ташаббусли бюджетлаштириш жараёнининг ҳудудлардаги ижросини баҳолаб бориш мақсадида туман (шаҳар) фаоллиги рейтингини жорий қилсин ва мазкур рейтинг натижаларини «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилиб борсин.
11. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ташаббусли бюджетлаштириш жараёни доирасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 октябрь,
ПҚ-409-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-409-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022 йилнинг июль — сентябрь ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлар
МИҚДОРИ
Т/р
Ҳудуд номи
Лойиҳалар сони
(бирлик)
Маблағ миқдори
(млн сўм)
Республика бўйича жами
364
334 622
шу жумладан:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами
2
2 200
1.
Амударё тумани
1
1 200
2.
Беруний тумани
1
1 000
Андижон вилояти бўйича жами
38
35 701
3.
Андижон тумани
8
6 928
4.
Асака тумани
3
3 400
5.
Избоскан тумани
5
4 830
6.
Қўрғонтепа тумани
1
1 100
7.
Марҳамат тумани
5
4 765
8.
Олтинкўл тумани
2
1 600
9.
Пахтаобод тумани
3
1 664
10.
Улуғнор тумани
2
1 429
11.
Хўжаобод тумани
3
3 185
12.
Шаҳрихон тумани
6
6 800
Бухоро вилояти бўйича жами
23
15 106
13.
Бухоро тумани
2
1 450
14.
Вобкент тумани
2
1 700
15.
Ғиждувон тумани
10
5 245
16.
Жондор тумани
2
1 791
17.
Олот тумани
2
2 400
18.
Ромитан тумани
3
1 200
19.
Шофиркон тумани
2
1 320
Жиззах вилояти бўйича жами
21
22 535
20.
Ғаллаорол тумани
4
4 595
21.
Жиззах шаҳри
4
3 840
22.
Пахтакор тумани
2
2 000
23.
Фориш тумани
2
2 000
24.
Шароф Рашидов тумани
8
9 150
25.
Янгиобод тумани
1
950
Қашқадарё вилояти бўйича жами
33
36 006
26.
Ғузор тумани
2
2 064
27.
Деҳқонобод тумани
2
2 400
28.
Китоб тумани
3
2 600
29.
Косон тумани
3
2 700
30.
Кўкдала тумани
1
1 200
31.
Қамаши тумани
5
6 000
32.
Қарши тумани
4
4 350
33.
Чироқчи тумани
3
3 497
34.
Шаҳрисабз тумани
4
4 095
35.
Яккабоғ тумани
6
7 100
Навоий вилояти бўйича жами
12
9 420
36.
Навбаҳор тумани
1
370
37.
Навоий шаҳри
4
1 850
38.
Хатирчи тумани
7
7 200
Наманган вилояти бўйича жами
38
34 605
39.
Давлатобод тумани
2
1 649
40.
Косонсой тумани
7
7 800
41.
Мингбулоқ тумани
3
3 250
42.
Норин тумани
4
3 736
43.
Поп тумани
8
6 850
44.
Тўрақўрғон тумани
3
1 360
45.
Учқўрғон тумани
2
1 950
46.
Чортоқ тумани
2
1 640
47.
Янги Наманган тумани
2
1 520
48.
Янгиқўрғон тумани
5
4 850
Самарқанд вилояти бўйича жами
28
24 107
49.
Булунғур тумани
3
2 626
50.
Жомбой тумани
1
1 128
51.
Иштихон тумани
7
5 787
52.
Каттақўрғон тумани
2
1 700
53.
Қўшрабод тумани
2
2 100
54.
Нарпай тумани
1
1 050
55.
Нуробод тумани
4
3 750
56.
Пастдарғом тумани
1
266
57.
Пайариқ тумани
4
2 500
58.
Самарқанд тумани
2
2 300
59.
Ургут тумани
1
900
Сурхондарё вилояти бўйича жами
43
41 969
60.
Ангор тумани
6
4 419
61.
Бандихон тумани
2
1 700
62.
Бойсун тумани
1
1 200
63.
Денов тумани
8
9 100
64.
Қизириқ тумани
1
1 200
65.
Қумқўрғон тумани
4
4 050
66.
Музрабод тумани
2
1 350
67.
Олтинсой тумани
8
8 130
68.
Термиз тумани
3
2 020
69.
Узун тумани
2
2 400
70.
Шеробод тумани
4
4 000
71.
Шўрчи тумани
2
2 400
Сирдарё вилояти бўйича жами
4
2 320
72.
Боёвут тумани
2
1 350
73.
Сардоба тумани
2
970
Тошкент вилояти бўйича жами
32
29 880
74.
Бекобод тумани
5
4 846
75.
Бўка тумани
3
3 163
76.
Зангиота тумани
1
1 150
77.
Қибрай тумани
2
2 101
78.
Қуйи Чирчиқ тумани
1
1 200
79.
Оққўрғон тумани
2
900
80.
Оҳангарон тумани
4
3 500
81.
Паркент тумани
3
3 370
82.
Пискент тумани
1
1 200
83.
Тошкент тумани
4
4 800
84.
Ўрта Чирчиқ тумани
1
1 200
85.
Чирчиқ шаҳри
4
1 900
86.
Юқори Чирчиқ тумани
1
550
Фарғона вилояти бўйича жами
63
59 869
87.
Бешариқ тумани
9
5 160
88.
Бувайда тумани
4
4 340
89.
Данғара тумани
4
4 473
90.
Қўштепа тумани
7
6 145
91.
Қува тумани
5
5 693
92.
Қувасой шаҳри
1
1 200
93.
Олтиариқ тумани
2
2 400
94.
Риштон тумани
5
5 320
95.
Тошлоқ тумани
4
3 650
96.
Ўзбекистон тумани
9
9 539
97.
Учкўприк тумани
5
5 309
98.
Фарғона тумани
3
2 160
99.
Фурқат тумани
5
4 480
Хоразм вилояти бўйича жами
27
20 905
100.
Гурлан тумани
6
4 700
101.
Қўшкўпир тумани
3
2 555
102.
Урганч тумани
7
5 300
103.
Ҳазорасп тумани
4
3 900
104.
Хонқа тумани
2
1 750
105.
Янгиариқ тумани
5
2 700
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-409-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сон қарорининг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Солиқ-сервис» ДУКга давлат солиқ хизмати органлари олдига қўйилган вазифа ва функцияларни бажариш учун Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча ходимларни жалб қилишга рухсат берилсин. Бунда, улар меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тенглаштирилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарорига 5-илованинг 2.3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
2.3.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий таъминотини функционал кенгайтириш орқали Пенсия жамғармасини бошқариш ахборот тизимини яратиш.
Ахборот тизимини амалиётга жорий этиш
2023 йил декабрь
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар
».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5072-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган босқичларни инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) бюджетлари тасдиқланган харажатларининг 5 фоизи, бироқ камида 6 миллиард сўм миқдордаги маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5250-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. 2023 йил 1 январга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси билан биргаликда илғор компанияларни жалб этган ҳолда «Очиқ бюджет» ахборот порталини янада такомиллаштириш ҳамда уни сифатли ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш чораларини кўрсин».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-128-сон қарори 1-иловасининг 19-позицияси «Муддати» устунидаги «2022 йил июнь» сўзлари «2022 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2022 й., 07/22/409/0956-сон; 11.04.2023 й., 07/23/117/0207-сон)