1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Республика ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, улар томонидан 9 370 та маҳаллада аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзарб масалалар ўрганилганлиги ва ҳудудлар кесимида 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари (кейинги ўринларда — Дастурлар) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
2. Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини тизимли ва режали амалга ошириш мақсадида:
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг йиғма параметрлари 1-иловага мувофиқ;
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари ижросини мувофиқлаштириш юзасидан Республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) таркиби 2-иловага мувофиқ;
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурларини амалга ошириш юзасидан ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ҳудудий ишчи гуруҳлар) раҳбарлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ишчи гуруҳига (А.Ж. Раматов) Дастурларнинг йиғма параметрларига, зарур ҳолларда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда бир ҳафта муддатда Дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатларини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларида муҳокама қилиб, тасдиқласин.
4. Дастурлар доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачилар этиб:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
ички автомобиль йўллари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги буюртмачи ташкилотлар;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектлари бўйича — «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
электр энергияси ва газ таъминоти объектлари ҳамда алоқа тармоқлари бўйича — тегишинча «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзбектелеком» АК;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш]
ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, ободонлаштириш ва тунги ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари ва бошқа объектлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ҳамда ушбу объектларни сақлаш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари бўйича — тегишли тармоқ корхоналари белгилансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ ва бошқа буюртмачи ташкилотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар (объектлар)нинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш чораларини кўрсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Дастурлар доирасида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
3.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.10.00 Инженерлик хизмати. Уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш ва сақлаш. Уй-жой фондини сақлаб туриш ва таъмирлаш]
қурилиш-таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармалари орқали молиялаштирилади. Бунда, маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга бюджетлараро трансфертлар сифатида ажратилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.03.00 Бюджетларни баланслаштириш]
2022 йилда ажратилиб, йил якунига қадар ўзлаштирилмасдан қолган маблағлар Давлат бюджетига қайтарилмайди ва ушбу маблағлар 2023 йилда Дастурларда назарда тутилган объектларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш учун мақсадли йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
ажратилган маблағлар лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан аниқланган ишлар ҳажмини молиялаштиришга етишмаган тақдирда, қўшимча харажатлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади;
молиялаштириш учун қурилиш-таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
7. Дастурларни амалга ошириш доирасида:
бош лойиҳачи ташкилотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов (тендер) орқали аниқлансин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-боби,Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали ҳамда объектларни сақлаш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари учун жалб этиладиган ташкилотлар белгиланган тартибда танлов (тендер) орқали аниқлансин;
бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларга, истисно тариқасида, қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 30 фоиз миқдорида олдиндан тўлов (аванс) амалга оширишга рухсат берилсин.
8. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Молия вазирлиги Дастурлар доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш ва амалга ошириш мақсадида:
2022 йил 15 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармаларига жами 1,7 триллион сўм миқдорида маблағларни ўтказиб берсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
келгусида, эҳтиёжга қараб, ушбу қурилиш-таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун қўшимча 1 триллион сўм миқдорида маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Дастурлар доирасида ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни тизимли назорат қилиш ҳамда кредитор қарздорликлар юзага келишига йўқ қўймаслик юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
10. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
туман (шаҳар) секторлари ва бошқа ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига Дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб боради;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари Дастурлар ижро этилиши ҳолатининг мунтазам муҳокама қилинишини ва масъул раҳбарларнинг тегишли ҳисоботлари эшитиб борилишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Дастурларга киритилган объектларни фойдаланишга топшириш бўйича давлат қабул комиссиялари таркибига маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари киритилади ва бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳажми ва сифати бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилади.
11. Ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда маҳаллалар кесимида алоҳида режа-жадвалларни тасдиқлаб:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.03.00 Раис (оқсоқол) ва унинг ваколатлари]
ҳар ҳафта жойларга чиққан ҳолда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ўз вақтида ва самарали ташкил қилинишини назоратга олсин, шунингдек, долзарб муаммолар ҳал этилаётганлиги юзасидан аҳолига батафсил тушунтириш ва ташвиқот ишларини ташкил этсин;
маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини, бу борада аҳолининг фикр-мулоҳазаларини тизимли ўрганиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича Республика ишчи гуруҳига таклифлар киритиб борсин.
12. Республика ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов):
Дастурлар ижросини ва Ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин, шу жумладан ҳар бир лойиҳа (объект)нинг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиш, кечикаётган лойиҳа (объект)ларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва аниқланадиган муаммоли масалаларни тизимли ҳал этиш чораларини кўрсин;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
ҳар ойда Дастурлар ижросини танқидий муҳокама қилиб, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
13. Дастурлар доирасида амалга ошириладиган ишлар устидан қуйидаги назорат тизими йўлга қўйилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади;
Давлат молиявий назорати инспекцияси Дастурлар доирасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан тизимли давлат молиявий назоратини амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш;
Бош прокуратура жойларда Дастурларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилиши, шу жумладан объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, ҳар бир лойиҳа (объект) бўйича маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши, қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли бажарилиши, харид қилиш тартиб-таомиллари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатади;
маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари Дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати, сифати ва кўлами юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга жалб қилинади.
Бош прокуратура икки ҳафта муддатда мазкур қарор доирасида ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш асосида молиялаштириладиган лойиҳалар (объектлар)ни амалга ошириш жараёнлари самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада давлат ва жамоатчилик назорати механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг кўлами ва ислоҳотларнинг натижаларини кенг ёритиб бориш бўйича мақолалар, мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришлар ташкил қилсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилиш, унинг натижадорлигини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш ва ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар ой якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 октябрь,
ПҚ-408-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари доирасида амалга ошириладиган тадбирларнинг
ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ
млрд сўм
Т/р
Ҳудудлар
Маҳаллалар сони
(бирлик)
Жами тадбирлар
шу жумладан, йўналишлар кесимида
2022 йил учун молиялаштириш ҳажми
ички йўллар
ичимлик сув таъминоти
оқова сув таъминоти
электр энергияси таъминоти
газ таъминоти
умумтаълим мактаблари
мактабгача таълим ташкилотлари
спорт объектлари
бошқалар
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
объект сони
қиймати
Жами
5 284
6 007
7 046,8
2 602
3 828,1
1 848
2 282,1
91
122,5
498
120,9
72
49,2
53
33,0
33
24,6
74
37,0
736
549,4
2 700,0
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
252
259
293,7
116
150,5
60
99,9
1
0,5
13
3,0
9
0,8
14
7,7
46
31,3
112,5
2.
Андижон вилояти
473
527
581,1
173
314,8
272
250,9
9
3,4
30
6,4
23
1,4
7
2,9
1
0,03
12
1,3
222,6
3.
Бухоро вилояти
408
413
843,6
341
772,0
21
43,0
8
1,9
4
1,1
1
0,6
2
6,6
36
18,3
323,2
4.
Жиззах вилояти
159
184
453,0
57
175,4
78
163,2
3
6,3
8
1,9
6
21,7
2
1,2
1
0,3
29
83,1
173,6
5.
Қашқадарё вилояти
511
621
528,6
301
313,7
148
140,2
3
1,0
48
12,4
8
0,9
9
2,3
3
4,2
2
3,0
99
50,9
202,6
6.
Навоий вилояти
211
295
397,7
127
197,6
70
148,6
10
3,2
4
0,5
13
1,4
71
46,4
152,4
7.
Наманган вилояти
328
377
477,8
94
208,6
134
196,0
9
18,3
52
8,9
3
1,4
2
3,4
6
3,2
77
38,2
183,1
8.
Самарқанд вилояти
585
588
394,9
296
251,8
178
105,8
11
6,3
51
10,1
5
0,6
5
3,8
13
4,8
29
11,8
151,3
9.
Сурхондарё вилояти
438
532
423,2
207
234,7
194
133,6
2
3,2
58
14,8
8
3,0
8
7,7
6
1,7
2
0,8
47
23,9
162,2
10.
Сирдарё вилояти
122
158
137,1
41
52,5
49
52,1
8
3,1
21
5,6
7
6,7
3
0,7
29
16,5
52,5
11.
Тошкент вилояти
712
964
1 057,1
329
397,4
376
507,3
13
25,2
88
25,1
2
0,3
5
2,4
9
7,2
12
4,1
130
88,2
405,0
12.
Фарғона вилояти
716
719
1 107,8
371
595,5
214
390,9
21
39,5
47
13,9
1
4,8
8
11,1
4
2,5
3
1,1
50
48,5
424,5
13.
Хоразм вилояти
302
303
189,5
133
114,7
49
34,5
4
6,2
59
10,7
2
0,9
56
22,5
72,6
14.
Тошкент шаҳри
67
67
161,5
16
49,1
5
16,1
7
9,6
5
3,0
3
9,0
1
1,5
1
0,9
4
3,7
25
68,5
61,9
* ушбу йиғма параметрлар объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича аниқлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига 2-ИЛОВА
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурлари ижросини мувофиқлаштириш юзасидан республика ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
А. Раматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари
Э. Юлдашев
—
Бош прокурор ўринбосари
Ў. Жуманов
—
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари
Т. Ишметов
—
молия вазири
Б. Закиров
—
қурилиш вазири
Ш. Хидоятов
—
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
Б. Саидов
—
халқ таълими вазири
А. Шин
—
мактабгача таълим вазири
Б. Мусаев
—
соғлиқни сақлаш вазири
Н. Холмуродов
—
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
А. Ахмедходжаев
—
энергетика вазирининг биринчи ўринбосари
А. Бобоев
—
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари
А. Турсунов
—
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари
Н. Обломурадов
—
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
А. Абдувалиев
—
Автомобиль йўллари қўмитаси раиси
С. Саифназаров
—
«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси в.б.
У. Мустафоев
—
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси
Б. Эшмурадов
—
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси
М. Жуманиязов
—
Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи котиби
Изоҳ.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Республика ишчи гуруҳи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, зарур ҳолларда, бошқа тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига 3-ИЛОВА
2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурларини амалга ошириш юзасидан ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари
рўйхати
Ҳудудлар
Ишчи гуруҳ раҳбарлари
Қорақалпоғистон Республикаси
Б. Абидов — инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари
Андижон вилояти
Б. Рахимов — инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари
Бухоро вилояти
О. Рустамов — инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари
Жиззах вилояти
Х. Тешабаев — инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари
Қашқадарё вилояти
И. Норқулов — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
Навоий вилояти
А. Мирсоатов — «Миллий банк» АЖ бошқаруви раиси
Наманган вилояти
Ж. Абруев — молия вазири ўринбосари
Самарқанд вилояти
О. Исаков — молия вазири ўринбосари
Сурхондарё вилояти
С. Аннакличев — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси
Сирдарё вилояти
Д. Султанов — молия вазири ўринбосари
Тошкент вилояти
О. Насритдинходжаев — молия вазирининг биринчи ўринбосари
Фарғона вилояти
М. Убайдуллаев — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори
Хоразм вилояти
Н. Холмуродов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
Тошкент шаҳри
Л. Кудратов — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
(Бектемир, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари бўйича)
Ш. Кудбиев — Давлат солиқ қўмитаси раиси
(Миробод, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яккасарой ва Янгиҳаёт туманлари бўйича)
Изоҳ.
Ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳудудий ишчи гуруҳлар ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, зарур ҳолларда, бошқа тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 07/22/408/0954-сон)