1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида, интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш тавсия этилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига4-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
7. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 596-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига киритилаётган қўшимча
3-илова (Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом) қуйидаги таҳрирдаги 441-банд билан тўлдирилсин:
«441. Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган ишсиз ёки иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни рағбатлантириш учун ҳар бир меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган ишсиз ёки иш қидираётган шахс учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан касб-ҳунарга ўқиш даврида ҳар ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида рағбатлантириш тўлови тўлаб берилади. Бунда:
аҳолининг бандлигига кўмаклашиш марказлари ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтиради;
ногиронлиги бўлган шахсларга рағбатлантириш тўловини тўлаш ҳақидаги маълумотлар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида акс эттирилади;
рағбатлантириш тўлови ўн икки ойлик давр ичида ўқиш даврининг кўпи билан йигирма олти календарь ҳафтаси давомида Халқ банки ва унинг филиаллари томонидан тегишли қайдномага асосан тўлаб берилади;
тўлиқ бўлмаган календарь ой учун тўлов тўланиши керак бўлган календарь ойдаги кунлар сонининг тўлиқ календарь ойдаги кунлар сонига мутаносиб миқдорда тўланади;
давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишдан четлатса, бу ҳақда 3 кунлик муддатда аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказларини расмий огоҳлантириш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказларига ўқишдан четлатилганлик тўғрисида хат келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида рағбатлантириш тўловини тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ўқув курслари узрли сабабларга кўра қолдирган тақдирда рағбатлантириш тўловлари тўхтатилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/596/0923-сон; 25.07.2023 й., 09/23/307/0519-сон)