1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ҲУЗУРИДА ТЕКШИРИЛАЁТГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ШИКОЯТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сонли «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Текширишларни ташкил этишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, назорат органлари томонидан текширишлар ўтказишда кенг ошкораликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (бундан кейин Кенгаш деб аталади) ҳузурида 3 нафар ходимдан иборат, текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар шикоятларини қабул қилиш гуруҳи (бундан кейин Гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
белгиланган қонун ҳужжатларини бузган ҳолда текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг шикоятларини «ишонч телефони» орқали қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
тушган шикоятларни уларнинг ишончлилигини текшириш учун Кенгашнинг ишчи органига ва улар бўйича қарор қабул қилиш учун Кенгашга етказиш;
белгиланган қонун ҳужжатларини мунтазам бузаётган назорат органларини ва мансабдор шахсларни аниқлаш мақсадида тушаётган шикоятларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва туркумлаш, улар бўйича Кенгашга тегишли ахборот тақдим этиш;
белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказилаётган текширишларни Кенгаш қарорлари асосида тўхтатиш тўғрисида кўрсатмалар тайёрлаш, ижро этиш учун уларни назорат органларига жўнатиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташкил этилаётган Гуруҳ ходимларини таъминлаш ва уни техника билан жиҳозлаш учун Вазирлар Маҳкамасига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси Гуруҳни жойлаштириш ва унинг моддий-техника таъминоти масалаларини бир ҳафта муддатда ҳал қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги ҳудудий комиссиялари ҳузурида «ишонч телефони» ташкил этсин, уларнинг фаолиятини Гуруҳга ва Кенгашнинг ишчи органига бўйсундирсин. Ҳудудий комиссиялар ҳузурида биттадан қўшимча штат учун давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техникавий таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин;
Кенгашнинг ишчи органи зиммасига хўжалик юритувчи субъектлардан назорат органларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан «ишонч телефони» орқали тушаётган шикоятларни текшириш функциясини юкласин. Ушбу мақсадлар учун унинг ходимлари сонини кўпайтирсин ва унга тушаётган шикоятларни тезкорлик билан текшириш учун автотранспорт бириктириб қўйсин. Қўшимча ходимлар ва автотранспорт харажатларини давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техникавий таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.