1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига аҳоли даромадини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни моддий ресурслар (хизматлар) билан узлуксиз таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги) мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан қўшимча 200 миллиард сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилган маблағлар ҳисобидан йил давомида Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлигининг буюртманомалари асосида қўшимча бюджет ссудаси ажратиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин. Бунда, ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликнинг жами суммаси мазкур қарор доирасида 200 миллиард сўмдан ошиб кетмаслиги кераклиги белгилаб қўйилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2023 й., 07/23/96/0152-сон)
2. Мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган маблағлар Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги томонидан тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилган ҳолда, Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлигининг лойиҳа офислари раҳбарларининг ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг тавсиясига кўра:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2023 й., 07/23/96/0152-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
қишлоқ хўжалиги корхоналарига — мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги экинлари) етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун;
маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун ажратилади.
Бунда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг)]
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади;
кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз (шундан 3 фоизи банк маржаси) миқдорида белгиланиб, кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;
ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови]
ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.
3. Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлигига зарур бўлган маблағларнинг олти ой олдин ажратиб борилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2023 й., 07/23/96/0152-сон)
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
а) кредит маблағларининг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича ёки ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш бўйича суғурта полиси қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилиниб, кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
б) қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
Молия вазирлиги 2023 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларга ҳосилни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш мақсадлари учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Ҳаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.18.00 Қишлоқ хўжалигига оид кўчириш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.02.00 Импорт ва экспортни чегаралаш]
жорий йилда қўшимча ажратилаётган 20 минг гектар ва 2023 йилда бериладиган 95 169 гектар экин майдонларида етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан импортни қисқартиришга шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
2022-2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган майдонлар камида 300 минг гектарга етказилишини таъминласин. Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган ерларга экинларни жойлаштириш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгилаб берилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Ҳаитов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари]
ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини, ўғит ва ўсимликлар ҳимояси воситаларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш ҳамда экинларни ер майдонларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида жойлаштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа маркази мева-сабзавотчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқ ва натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминласин:
медиа маҳсулотлар (ролик, кўрсатув, репортаж, интервью ва турли слайдлар) орқали мева-сабзавотчилик соҳасида фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш;
аҳолини қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка қизиқтириш, ердан ва ресурслардан унумли фойдаланиш орқали ўз даромадини оширишга ўргатувчи телекўрсатувлар ташкил қилиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
аҳолини қишлоқ хўжалиги соҳасида рўй бераётган янгиликлар, ижобий тажрибалар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлаётган талаблар ва ўзгаришлар тўғрисида кенг хабардор қилиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида жаҳондаги илғор тажрибаларни республика ҳудудида оммалаштириш.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг);
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
8. Бош Вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2 йил муддатга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида йиллик 2 фоиз ставкада маблағ ажратсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 декабрдаги ПҚ-435-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 07/22/435/1063)
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Ҳаитов) билан биргаликда ҳар бир ҳудудда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тақдимотлар ва семинарлар ўтказсин.
10. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
11. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси билан биргаликда мазкур қарорда назарда тутилган маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши ва мақсадли сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов, Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги директори Х.М. Каримов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М. Убайдуллаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2023 й., 07/23/96/0152-сон)
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 октябрь,
ПҚ-387-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги ПҚ-387-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошисидаги «1,7 трлн сўм» сўзлари «1,4 трлн сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-225-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси «қарздорликнинг жами суммаси» сўзларидан кейин «мазкур қарор доирасида» сўзлари билан тўлдирилсин.