1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарор
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 18, 42-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси А. Ибодуллаев зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 август,
1186-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 30 августдаги 1186-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг референдумига (бундан буён матнда референдум деб юритилади) тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади), референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун мажбурийдир.
3. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Чет давлатларнинг, уларнинг жисмоний ва юридик шахслари ҳамда халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан референдумни молиялаштириш, шунингдек фуқаролар ташаббускор гуруҳларини моддий жиҳатдан бошқача тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
5. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган маблағлар ёки моддий ёрдам келиб тушган тақдирда улар келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида хайрия субъектига қайтарилиши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, белгиланган тартибда Давлат бюджети даромадига ўтказилиши лозим.
6. Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва фуқаролари ўз маблағларини ихтиёрий равишда референдум ўтказиш учун беришлари мумкин. Бу маблағларни МСК референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақтида фойдаланиш учун қабул қилиб олади.
2-боб. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш харажатларини режалаштириш
7. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.
8. Референдум ўтказувчи округ комиссиялари харажатлар сметаси МСК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда туман (шаҳар)лар кесимида референдум ўтказувчи участка комиссиялари бўйича прогноз ёйилмаси илова қилинган ҳолда тузилади. Бунда молиявий ҳужжатларга биринчи имзо ҳуқуқи референдум ўтказувчи округ комиссиясининг раисига, иккинчи имзо ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош бухгалтерига тегишли бўлади.
9. МСК референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатларнинг жамланма сметасини тасдиқлайди ва уни рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) тақдим этади.
10. Молия вазирлиги референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатларнинг жамланма сметасини ўн кунлик муддат ичида рўйхатдан ўтказади.
3-боб. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш харажатларини амалга ошириш
11. МСКнинг харажатлари унинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилади.
12. Референдум ўтказувчи округ комиссияларининг харажатлари бўйича тўловлар тегишли референдум ўтказувчи округ комиссияси раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бош бухгалтерлари томонидан уларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиладиган тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади.
Бунда референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан тегишли ҳудудий ғазначилик бўлинмасига биринчи имзо (комиссия раисининг) ва иккинчи имзо (тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош бухгалтерларининг) намуналари ҳамда комиссия шахсий таркиби бўйича қарор нусхаси тақдим этилади.
13. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари фаолиятини молиялаштириш тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус очилган шахсий ғазна ҳисоб варақлари орқали амалга оширилади.
2-§. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича давлат харидларини амалга ошириш
14. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур бўладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
15. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан тузиладиган шартномалар улар тегишли ғазначилик бўлинмаларидан мажбурий рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
16. Референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни амалга ошириш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-§. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш
17. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг қарорига биноан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоларидан бири референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.
18. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоларига (транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш учун) референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик компенсация тўлаб берилади. Бунда тўловлар:
референдум ўтказувчи округ комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 бараварида;
референдум ўтказувчи округ комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараварида;
референдум ўтказувчи округ комиссиясининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараварида;
референдум ўтказувчи участка комиссияси раисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,2 бараварида;
референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси ўринбосари ва котибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараварида;
референдум ўтказувчи участка комиссияларининг бошқа аъзоларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,7 бараварида амалга оширилади.
19. Ушбу тўловлар имзо ҳуқуқига эга референдум ўтказувчи округ комиссияси раислари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош бухгалтерлари томонидан тасдиқланган мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги рўйхат бўйича тўланади.
20. Компенсация тўловларини амалга ошириш референдумга уч кун қолгунига қадар тўлиқ таъминланади.
21. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари раислари томонидан комиссия аъзоларига компенсация тўланиши билан боғлиқ асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатлар (комиссия қарори, паспорт нусхаси, СТИР, ЖБПХ, банк пластик карта маълумотлари, телефон рақами ва ҳоказо) тегишли ҳокимлик бухгалтериясига тақдим этилади.
22. Референдум ўтказувчи округ комиссияси аъзоларига тўланадиган компенсациялар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бухгалтериялари томонидан округ комиссияси раисига ишончнома асосида ҳисобдорлик шарти билан берилади ва комиссия аъзоларига тўлов қайдномалари асосида тарқатилади ёки уларнинг аризасига кўра банк пластик карточкаларига ўтказиб берилади.
Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзоларига тўланадиган компенсациялар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бухгалтериялари томонидан туман, шаҳар ҳокимликлари бухгалтерларини жалб қилган ҳолда участка комиссияси раисига ишончнома асосида ҳисобдорлик шарти билан берилади ва комиссия аъзоларига тўлов қайдномалари асосида тарқатилади ёки уларнинг аризасига кўра банк пластик карточкаларига ўтказиб берилади.
23. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни бажариш (бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, комиссия аъзолари ва аъзоликка номзодларни ўқитиш, матбуот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, таржимонлик қилиш ва ҳ.к.) учун референдум ўтказувчи комиссияларга мутахассис ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Бунда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш референдум ўтказувчи комиссия раиси билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ жалб қилинган мутахассис ва экспертлар ўртасида тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида харажатлар сметасида белгиланган маблағлар доирасида амалга оширилади.
24. МСК томонидан етказилган товар-моддий қимматликлар тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги балансига қабул қилиш-топшириш далолатномалари бўйича ҳақ тўламаслик шарти билан қабул қилинади.
25. Туман ёки шаҳар ҳокимлиги қабул қилинган товар-моддий қимматликларга инвентарь рақам беради ва уларнинг сақланиши учун моддий жавобгар шахсни белгилайди.
26. Моддий жавобгар шахс мазкур Йўриқоманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тақсимот бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида товар-моддий қимматликларни тегишли ҳудудда тузилган участка комиссияси раисига топширади.
27. Референдум натижалари эълон қилингандан сўнг участка комиссиясининг раиси туман ёки шаҳарда товар-моддий қимматликлар учун моддий жавобгар шахсга мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги тақсимот бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида товар-моддий қимматликларни топширади.
28. Қабул қилинган товар-моддий қимматликлар ва моддий жавобгар шахслар рўйхатлари туман ва шаҳарлар кесимида жамланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган шаклда референдум натижалари эълон қилингандан кейин ўттиз кундан кечикмасдан МСКга тақдим қилинади.
29. Туман ва шаҳар ҳокимликлари жиҳозларни (давлат байроғи, давлат герби, овоз бериш қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, ички ва ташқи флагштоклар) бир жойда жамлаган ҳолда яроқли ҳолатда сақлаш учун омборхоналар билан таъминлашга масъулдирлар.
30. Олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги референдум участкаларида фойдаланилган жиҳозлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда (омборхоналарда) жамлаган ҳолда моддий жавобгар шахснинг назорати остида яроқли ҳолатда сақланиши мумкин.
5-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик
31. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган маблағлар келиб тушишини ҳисобга олиш бюджет таснифининг тегишли кодларига мувофиқ амалга оширилади.
32. МСК ҳамда референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган маблағларнинг бюджет ҳисоби «ЎзАСБО» дастурий таъминотида белгиланган тартибда юритади.
33. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган маблағларнинг ишлатилмаган қисми референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан референдум натижалари эълон қилингандан кейин ўн беш кунлик муддатда МСКнинг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтарилади. Ушбу маблағлар жамланиб уч банк иш куни мобайнида Давлат бюджетига қайтарилади.
34. Референдум натижалари эълон қилингандан кейин молиялаштирилган ва фойдаланилган маблағлар ҳаракати бўйича ҳисоботлар:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли молия бош бошқармалари ва МСКга йигирма кундан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари томонидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига йигирма беш кундан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 5 ва 6-иловаларига;
в) МСК томонидан — Молия вазирлигига бир ойдан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисобот маълумотлари жамланган ҳолда тақдим қилинади.
35. Референдум ўтказувчи округ комиссияси раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва улар юзасидан ўз вақтида ҳисобот тақдим қилиш учун масъулдир.
6-боб. Якуний қоидалар
36. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ва қонуний сарфланиши бўйича МСК бош бухгалтери, тегишлича референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг масъул мансабдор шахслари жавобгар ҳисобланади.
37. Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади.
38. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияси аъзоларига компенсация тўловлари бўйича
МАЪЛУМОТНОМА
Т/р
Ф.И.О
Комиссиядаги лавозими
Компенсация тўлови миқдори
Ходимнинг шахсий маълумотлари
Паспорт рақами, серияси
СТИР
ЖБПХ
Телефон рақами
Раҳбар
Ф.И.О
Бош ҳисобчи
Ф.И.О
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
___________________________________ (ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) __________________________ (туман ва шаҳар) ҳокимлигининг балансида мавжуд бўлган қуйидаги жиҳозлар ва бошқа товар-моддий қимматликлари ҳокимликнинг моддий жавобгар шахси _______________________________________ (Ф.И.О.) томонидан Ўзбекистон Республикасининг референдумида фойдаланиш учун _________ — референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси ___________________________________________________ (Ф.И.О.) нингмоддий жавобгарлигига топширади:
Т/р
Товар-моддий қимматликлар номи
Ўлчов бирлиги
Сони
Ишлаб чиқарилган йили
Изоҳлар
1.
Ўзбекистон Давлат байроғи (ички)
дона
2.
Ўзбекистон Давлат байроғи (ташқи)
дона
3.
Ўзбекистон Давлат герби
дона
4.
Овоз бериш қутиси (катта)
дона
5.
Овоз бериш қутиси (кичик)
дона
6.
Овоз бериш қутиси (кўчма)
дона
7.
Яширин овоз бериш кабинаси
(2-хоналик)
дона
8.
Яширин овоз бериш кабинаси
(3-хоналик)
дона
9.
Яширин овоз бериш кабинаси
(4-хоналик))
дона
10.
Флагшток (ички)
дона
11.
Флагшток (ташқи)
дона
12.
Кўчма кабинаси
дона
13.
Муҳр (думалоқ резинали)
дона
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тўлдириладиган далолатномага Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамда Қорақалпоғистон Давлат герби киритилади.
Топширувчи томон:
туман ёки шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари:
___________
(имзо)
_____________________________
(Ф.И.О)
туман ёки шаҳар ҳокимлигининг моддий жавобгар шахси:
___________
(имзо)
_____________________________
(Ф.И.О)
Қабул қилувчи томон:
_______ — референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси:
___________
(имзо)
_____________________________
(Ф.И.О)
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
________________________________________ (ҚР, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) _______________________________ (туман ва шаҳар) __________ — референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси ___________________________________________________ (Ф.И.О.) референдумда фойдаланиш учун қабул қилган жиҳозлар ва бошқа товар-моддий қимматликларни ҳокимликнинг моддий жавобгар шахси ________________________________ (Ф.И.О.) гақайта топширади:
Т/р
Товар-моддий қимматликлар номи
Ўлчов бирлиги
Сони
Ишлаб чиқарилган йили
Изоҳлар
1.
Ўзбекистон Давлат байроғи (ички)
дона
2.
Ўзбекистон Давлат байроғи (ташқи)
дона
3.
Ўзбекистон Давлат герби
дона
4.
Овоз бериш қутиси (катта)
дона
5.
Овоз бериш қутиси (кичик)
дона
6.
Овоз бериш қутиси (кўчма)
дона
7.
Яширин овоз бериш кабинаси
(2-хоналик)
дона
8.
Яширин овоз бериш кабинаси
(3-хоналик)
дона
9.
Яширин овоз бериш кабинаси
(4-хоналик))
дона
10.
Флагшток (ички)
дона
11.
Флагшток (ташқи)
дона
12.
Кўчма кабинаси
дона
13.
Муҳр (думалоқ резинали)
дона
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тўлдириладиган далолатномага Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамда Қорақалпоғистон Давлат герби киритилади.
Топширувчи томон:
_______ — референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси:
________________
(имзо)
____________________________________
(Ф.И.О)
туман ёки шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари:
________________
(имзо)
_____________________________________
(Ф.И.О)
Қабул қилувчи томон:
туман ёки шаҳар ҳокимлигининг моддий жавобгар шахси:
________________
(имзо)
____________________________________
(Ф.И.О)
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақидаги ҲИСОБОТ 20_____ йил ____________________ ҳолатига
Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
_________________________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар, округ) референдум ўтказувчи округ (участка) комиссиялари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харажатлар бўйича
ҲИСОБОТ
минг сўмда
Т/р
Туман ва шаҳар ҳокимликлари номи
Аниқланган смета бўйича харажатлар
Молиялаштирилди
Касса харажати
Ҳақиқий харажати
Бюджетга қайтарилган маблағ
1-гуруҳ
2-гуруҳ
4-гуруҳ
1-гуруҳ
2-гуруҳ
4-гуруҳ
1-гуруҳ
2-гуруҳ
4-гуруҳ
1-гуруҳ
2-гуруҳ
4-гуруҳ
1-гуруҳ
2-гуруҳ
4-гуруҳ
Иш ҳақи харажатлари
шу жумладан, компенсация
Иш ҳақига ажратмалар
Бошқа харажатлар
Иш ҳақи харажатлари
шу жумладан, компенсация
Иш ҳақига ажратмалар
Бошқа харажатлар
Иш ҳақи харажатлари
шу жумладан, компенсация
Иш ҳақига ажратмалар
Бошқа харажатлар
Иш ҳақи харажатлари
шу жумладан, компенсация
Иш ҳақига ажратмалар
Бошқа харажатлар
Иш ҳақи харажатлари
шу жумладан, компенсация
Иш ҳақига ажратмалар
Бошқа харажатлар
Ҳудуд бўйича жами
Мос равишда Туман ва шаҳарлар кесимида ёйилади
Молия органлари раҳбарлари (ёки референдум ўтказувчи округ комиссияси раиси)