toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» ва «Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, чорва моллари бош сонини барқарор кўпайтиришни таъминлаш, наслчилик ишлари ва ветеринария хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқаришда фидойилик кўрсатаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарори билан «Ветеринария фидойиси» ва «Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари ва 1б-иловаларга мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари ва 2б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг буюртмасига асосан «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси» ва «Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари ҳамда уларнинг гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси» ва «Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 сентябрь,
526-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан мамлакатимиз ветеринария соҳасини ривожлантириш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш ҳамда замонавий технологиялардан самарали фойдаланишга муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳар йили 1 июлга қадар тақдим этади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Номзод бўйича тақдим этилган таклифга номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида ветеринария соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилинади.
5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан беш нафардан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
6. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси кадрлар бўлими Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
8. Комиссия томонидан номзодларни кўриб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:
номзодларнинг мамлакатимизда ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширган фаолияти;
хорижий мамлакатлар билан ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти;
эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этишга, замонавий технологиялардан самарали фойдаланишга муносиб ҳисса қўшганлиги.
9. Комиссия томонидан номзодларнинг ҳужжатлари ҳар томонлама ўрганилиб, ҳар йили 1 августга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
10. Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 20 августга қадар чиқарилади.
11. Кўкрак нишони ҳар йили 1 сентябрь — Мустақиллик байрами арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.
Бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари Қўмитанинг Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раиси буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
14. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
15. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
16. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 209-моддаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорига
1а-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси» кўкрак нишонининг
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг марказида зарҳал ва оқ рангларда Ўзбекистон Республикаси ветеринария рамзи тасвири акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида кўк рангли эмаль фонида юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастки қисмида «VETERINARIYA FIDOYISI» сўзлари ёзилган. Уларни икки ён томондаги оқ рангда тасвирланган саккиз бурчакли юлдуз ажратиб туради. Ҳарфларнинг баландлиги 2,5 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган.
Кўкрак нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда айлана бўйлаб «SOНADAGI KOʻP YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўрт бурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Қадағич эни 22 миллиметрли кўк рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўнг тарафидан эни 1,75 миллиметрли оқ рангдаги 2 та ёнма — ён йўллар туширилган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорига
1б-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ кўк рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиги 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZBEKIST0N RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «VETERINARIYA FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда 15 миллиметрли чизиқ ва «-sonli guvohnoma» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи жойлашган.
Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиги 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi», учинчи сатрда «Veterinariya va chorvachilikni» ва тўртинчи сатрда «rivojlantirish qoʻmitasi raisining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ у. «___» ________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZBEKIST0N RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «VETERINARIYА FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «RAIS» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари

«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.

Ҳар йили 1 августга қадар

3-босқич

Қўмита

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Қўмита раисининг буйруғини чиқаради.

Ҳар йили 20 августга қадар

4-босқич

Қўмита

Кўкрак нишони билан тақдирлайди.

Ҳар йили 1 сентябрь — Мустақиллик байрами арафасида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан мамлакатимиз чорвачилигини ва унинг барча тармоқларини барқарор ривожлантириш, чорва молларининг наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектлари кўпайтирилиши, наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантиришни тизимли ташкил этиш, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланишга муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тақдирланади.
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби мазкур Низомга иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳар йили 1 июлга қадар тақдим этади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Номзод бўйича тақдим этилган таклифга номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида чорвачилик ва унинг барча тармоқлари, шу жумладан, наслчилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома илова қилинади.
5. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раиси томонидан беш нафардан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ташкил этилади.
6. Комиссия таркиби ва Комиссия тўғрисидаги низом Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
7. Кадрлар бўлими Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
8. Комиссия томонидан номзодларни кўриб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:
номзодларнинг мамлакатимизда йирик ва майда шохли чорва моллари бош сонини кўпайтириш, озиқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини яхшилаш ҳамда соҳага инновацион ишланмаларни жорий қилиш борасидаги фаолияти;
хорижий мамлакатлар билан чорвачилик соҳаси бўйича ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти;
эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этишга, замонавий технологиялардан самарали фойдаланишга муносиб ҳисса қўшганлиги.
9. Комиссия томонидан номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 августга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
10. Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 20 августга қадар чиқарилади.
11. Кўкрак нишони ҳар йили 1 сентябрь — Мустақиллик байрами арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
12. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.
Бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки эсдалик совғалари Қўмитанинг Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раиси буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
14. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
15. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
16. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Қўмита ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорига
2а-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори» кўкрак нишонининг
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказида, атрофида чорва молларига меҳр билан ёндашаётган ва улардан завқланиб ўтирган чорвадор композицияси зарҳал рангда тасвирланган. Тасвирлар қавариқ бўлиб, тилла рангда акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доира ичида яшил рангли эмаль фонида юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», пастки қисмида «CНORVACНILIK FIDOKORI» сўзлари ёзилган. Уларни икки ён томондаги оқ рангда тасвирланган саккиз бурчакли юлдуз ажратиб туради. Ҳарфларнинг баландлиги 2,5 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган.
Кўкрак нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда айлана бўйлаб «SOНADAGI KOʻP YILLIK FIDOKORONA MEНNATLARI UCНUN» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўрт бурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат.
Қадағич эни 22 миллиметрли яшил рангдаги шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўнг тарафидан эни 1,75 миллиметрли оқ рангдаги 2 та ёнма ён йўллар туширилган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорига
2б-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда — гувоҳнома) 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиги 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «CНORVACНILIK FIDOKORI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда 15 миллиметрли чизиқ ва «-sonli guvohnoma» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи жойлашган.
Ундан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиги 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi», учинчи сатрда «Veterinariya va chorvachilikni» ва тўртинчи сатрда «rivojlantirish qoʻmitasi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20___ у. «___» ________dagi», иккинчи сатрда «_____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «CНORVACНILIK FIDOKORI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 12 кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «RAIS» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ёзилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони билан тақдирлаш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари

«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади.

Ҳар йили 1 августга қадар

3-босқич

Қўмита

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Қўмита раисининг буйруғини чиқаради.

Ҳар йили 20 августга қадар

4-босқич

Қўмита

Кўкрак нишони билан тақдирлайди.

Ҳар йили 1 сентябрь — Мустақиллик байрами арафасида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 09/22/526/0850-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)