Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикасининг Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунини амалда жорий этиш тартиби ҳақида» 1992 йил 2 июлдаги
626-XII-сон, «Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунини амалда жорий этиш тартиби ҳақида» 1992 йил 8 декабрдаги
735-ХII-сон қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 26 ноябрдаги 710-XII-сон, 1993 йил 11 январдаги
777-XII-сон ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Корхоналар (ташкилотлар)нинг махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида» 1992 йил 14 январдаги
516-ХII-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1993 йил 22 февралдаги 778-ХII-сон қарорларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасидаги биржаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1992 йил 3 мартдаги 95-сон қарорининг
3 ва
5-бандларидаги «ва улар томонидан таъсис этилган корхоналар» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг
2-бандида келтирилган жадвалга қуйидаги қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилсин:
а) жадвал қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
б) «Юклар ва йўловчиларни автомобилларда халқаро (МДҲ мамлакатлари ҳудудидан ташқарида) ташишлар» хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Юклар ва йўловчиларни халқаро автомобиль йўлларида ташишлар»;
в) «Биржа фаолияти — қуйидагилар билан аъмолларни амалга оширувчи биржалар, брокерлар ва дилерлик идоралари:» хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Биржа фаолияти — биржада брокерлик ўринларига эга бўлган ва қуйидагилар билан аъмолларни амалга оширувчи брокерлик ва дилерлик идоралари биржа фаолиятининг бошқа қатнашчилари» шу ернинг ўзидаги «товарлар, хом ашё ресурслари билан» ва «Органнинг номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Давлат банки» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги», «Ўзбекистон Автомобиль транспорти давлат акционерлик корпорацияси» («Ўзавтотранс»), «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) портловчи моддалар ва улар қўлланган маҳсулотларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш, шунингдек, портлаш хавфи бўлган заҳарли моддаларни ортиш учун махсус рухсатнома (лицензия) беришга вакил қилинган «Органнинг номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги» сўзларидан сўнг «(мудофаа эҳтиёжлари учун), Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси (халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун)» сўзлари қўшиб қўйилсин.
3. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖда жумҳурият кўп тармоқли моллар биржасини ташкил этиш ҳақида» 1991 йил 28 мартдаги 71-сон
қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Республика ҳудудида жойлашган ва кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, 1993 йилнинг 15 апрелигача лицензияларни белгиланган тартибда расмийлаштирсинлар.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ бўлимлари ва тегишли давлат бошқарув органлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.