toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши
Қарори
«АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 30 декабрдаги 253(504)-сонида эълон қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
икки ойлик муддат ичида:
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун ижросини таъминловчи зарур меъёрий ҳужжатлар тайёрласин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ўзлари чиқарган, ушбу Қонунга зид келувчи меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
бир ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси тўғрисида муваққат низомни тайёрласин ва уни тасдиқласин;
йиллик ҳисоботлар билан бир вақтда ана шу ҳисоботларнинг мукаммаллигига доир аудиторлик хулосалари тақдим этиши шарт бўлган корхоналар ва ташкилотлар доирасини белгиласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
735-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда)